-кескин ва кўнгилсиз ҳидли; -тирик (мол ва қушлар), Бундай молларни ташишлик учун ТВ ташилувчи моддаларни йўлларда озиқлантириш ва улар аҳлатини тозалаш ва ҳ.к.ларга мосланган бўлиши зарур. Омборларда сақланиш шароитларига кўра юклар 4 - гуруҳга бўлинади: -биринчисига, ёғингарчилик ва ҳарорат ўзгариб туришидан бузилмайдиган (қум, шағал, майдаланган тош, тошкўмир ва ҳ.к.). Бундай юкларни усти очиқ майдончаларда саклаш мумкин. -икинчисига, ёғингарчиликдан бузилиши мумкин (металл, металл буюмлари, ғишт ва ҳ.к). Бундай юкларни усти берк айвончаларда сақлашлик зарур. -учинчисига, ёғингарчилик ва ҳароратни ўзгариши натижасида бузилувчи юклар. Бундай юкларни беркитилган хоналарда ва иссиқ (совуқ) ни изолацияланувчи ва зарур ҳароратни сақловчи (тез бузулувчи товарлар-музлатгичларда, музлаши мумкин бўлмаган суюқликларни эса -иситилувчи омборларда ва ҳ.к); тўртинчисига, махсус резервуар (идиш) ларда сақланувчи (суюқ ёнилғи, мойяар ва шу кабилар) киради. Ортиш ва тушириш, ташиш ва сақлов операцияларида юкларни бузилишининг олдини олиш учун таралардан фойдаланилади. Таралар мустаҳкам, кўп маротаба фойдаланишга мўлжалланган ва иложи борича арзон материаллардан ясалган бўлишлари зарур. Баъзи бир тараланган юклар заифлиги (мўртлиги) ёки бошқа бир хусусиятларига кўра улар қўшимча, ишончлироқ тара (супертара)лашни талаб қиладилар. Масалан, сут махсулотлари ёки шиша қадаҳли минераль сувлар ташишда шиша қадахларини махсус решётка (плассмасса)ларга жойлаштирилади, бутилдаги кислоталар дарахт шоҳларндан тўқилган махсус корзиналарда ташилади. Таралар габаритлари, шакллари ва унга жойлаштирилувчи юк оғирлик миқдорига ҳамда ишлатилувчи материалларига кўра ўз стандарт (андоза)ларига эгадирлар. Тараларни стандартлаш товар оборотини яхшилаш билан бирга барча транспортларда ҳам транспорт воситаси кузови ёки платформасидан сиғдириши (юк сиғдириш ва кўтариш қобилияти) дан максимал фойдаланиш, бир турдаги ортиш ва тушириш механизмалари, контейнер ва таглшслардан фойдаланиш имконини беради
Do'stlaringiz bilan baham: |