Кузатиш натижаларини миқдорий таҳлил қилишда статистик методларни қуйидаги тартибда қўллаш лозим: - Кузатиш натижаларини миқдорий таҳлил қилишда статистик методларни қуйидаги тартибда қўллаш лозим:
- олинган натижаларни фоизлар бўйича ҳисоблаб чиқиш;
- тўпланган маълумотларнинг ўртача арифметик қийматини топиш;
- сон қаторидаги ўртача квадрат оғишни ҳисоблаш (сигма);
- сон қаторидаги миқдорлар тарқоқлигини аниқлаш (дисперция);
- омиллар ўртасидаги муайян муносабатлар мавжудлигини (корреляцион) таҳлил қилиш;
- маълумотлар, методикаларнинг ишончилилик даражасини аниқлаш учун Стьюдент мезонидан фойдаланиш лозим.
Тест методи - Илмий психологик манбаларда қайд қилинишига кўра, интеллект-лотинча сўздан олинган бўлиб, у одатда ақл – идрок, англаш, тушуниш, фаҳмлаш деган маънони англатади. Бизнингча, интеллект шахснинг муайян даражада мустаҳкам, барқарор ақлий қобилиятлари мажмуаси тузилишидан иборатдир
ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТЕСТЛАР - ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТЕСТЛАР
- Илмий психологик манбаларда кайд килинишига кўра, интеллект лотинча сўздан олинган бўлиб, у одатда акд-идрок, англаш, тушуниш, фахмлаш деган маънони англатади. Бизнингча, интеллект шахснинг муайян даражада мустаҳкам, барқарор ақлий қобилиятлари мажмуаси тузилишидан иборатдир.
АҚШлик психолог Ф.Фримен интеллект олтита таркибдан иборат, деган ғояни илгари суради ва уларни қуйидагича тартибда жойлашувини кўрсатиб ўтади: - АҚШлик психолог Ф.Фримен интеллект олтита таркибдан иборат, деган ғояни илгари суради ва уларни қуйидагича тартибда жойлашувини кўрсатиб ўтади:
- сонли операцияларига нисбатан қобилиятлилик;
- луғат бойлиги кўлами;
- геометрик шакллар ўртасидаги ўхшашлик ва фарқли томонларини ажратишга нисбатан уқувчанлик;
- шахс нутқининг тезлиги ёки суръати;
- шахснинг фикрлашга, мулоҳаза юритишга нисбатан қобилиятлилиги;
- хотиранинг маҳсулдорлиги ёки ноёб хислатлилиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |