3-мавзу: маданий ва маънавий мерос


Темур ва темурийлар давлатининг ижтимоий-иқтисодий, маданий-маиший


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/27
Sana20.10.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1712379
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27
Bog'liq
madaniyatshunoslik

2. Темур ва темурийлар давлатининг ижтимоий-иқтисодий, маданий-маиший 
траққиёти. Ўрта Осиё заминида темурийлар даври илм-фан, адабиёт, санъат сохаларида камолот 
босқичига кўтарилди. Темурийлар давлатининг қудрати айниқса меъморчиликда намоён бўдди. 
Оқсарой пештоқида битилган «Қудратимизни кўрмоқ истасанг-биноларимизга боқ!» деган ёзув 
Темур давлатининг сиёсий вазифасини ҳам англатар эди. Темур даврида Мовароуннаҳр шаҳарлари 
қурилишида истеҳкомлар, шоҳ кўчалар, меъморий мажмуалар кенг кўлам касб этади. Илк ўрта 
асрлардаги шаҳарнинг асосий қисми бўлган «Шаҳристон»дан кўлам ва маз муни билан фарқ 
қилувчи «ҳисор» қурилишини Самарқанд ва Шаҳрисабзда кузатиш мумкин. Темур даврида Кеш 
шаҳар қурилиши якунланди. «Ҳисор»нинг жануби-ғарбида ҳукумат саройи Оқсарой ва атрофида 
работлар, боғ-роғлар қурилди. 
Темур салтанат пойтахти Самарқандни безатишга алоҳида эътибор берди. Шаҳарда 
«Ҳисори», қалъа, улуғвор иншоатлар ва тиллакор саройлар бунёд этгирди. Самарқандга 
кираверишдаги Кўҳак тепалигида Чўпон ота мақбараси Улуғбек даврида қурилган бўлиб, бу 
ишпоотда мутаносиблик, умумий шаклнинг нафислиги, безакларда улуғворлик уйғунлашиб 
кетган. Темур даврда Самарқанд Афросиёбдан жанубда мўғуллар давридаги ички ва ташқи 
шаҳар ўрнида қурила бошлади ҳамда бу майдон қалъа девори ва хандок билан ўралиб (1371 й) 
Ҳисор деб аталди. Ҳисор 500 гектар бўлиб девор билан ўралган. Шаҳарга олтита дарвозадан
кирилган. 
Шаҳар маҳалалардан иборат бўлиб, гузарларга бирлашган. Шаҳарда меъморий мажмуалар 
шаклланиши Темур ва темурийлар даврининг энг катта ютуғи бўлди. Меъморчилик 
тараққиётнинг янги босқичига кўтарилди, иншоотлар кўлами билан бирга унинг шакли ҳам 
улканлашди. Бу жараён муҳандислар, меъморлар ва наққошлар зиммасига янги вазифаларни 
қўйди. Темур даврида гумбазлар тузилишқда қирралар оралиғи кенгайди. Икки қаватли гумбазлар 
қуришда ичкаридан ёйсимон қовурғаларга таянган ташқи гумбазни кўтариб турувчи пой 
гумбазнинг баландлиги ошди. Улуғбек даврида гумбаз ости тузилмаларнинг янги хиллари ишлаб 
чиқилди. Аниқ фанлардаги ютуқлар меъморчилик ёдгорликларида аниқ кўринади 
(Шоҳизинда, Ахмад Яссавий, Гўри Амир мақбаралари, Бибихоним масжиди, Улуғбек 
мадрасаси). Уларнинг олд томони ва ички қиёфаси режаларини тузишда меъморий шаклларнинг 
умумий уйғунлигини белгиловчи геометрик тузилмаларнинг аниқ ўзаро нисбати бор. Безак ва 
сайқал ишлари ҳам бино қурилиши жараёнида баравар амалга оширилган. 
Темурийлар давригача ва ундан кейин ҳам Мовароуннахр ва Хуросон меъморчилигида безак 
ва нақш бу кадар юксалмаган. Темур ва Улуғбек даври меъморчилигида безакда кўп ранглилик 
ва нақшлар хилма-хиллиги кузатилади. Эпиграфик битикларни бинонинг махсус жойларига, 
хаттотлик санъатини мукаммал эгаллаган усталар олти хил ёзувда ишлаган. 
Кошин қатамларида тасвир мавзуи кам учрайди. Оқсарой пештоқларида Шер билан 
Қуёшнинг жуфт тасвири учрайдики, бу рамзий маънога эга. Темур ва Улуғбек даврида бино 
ичининг безаги ҳам хилма-хил бўлган. Девор ва шифт, ҳатто гумбаз ҳам нақш билан зийнатилган. 
Темур даврида қурилган биноларда кўк ва зарҳал ранглар устун бўлиб, дабдабали нақшлар 
ишланган, Улуғбек даврида Хитой чиннисига ўхшаш оқ фондаги кўк нақшлар кўп учрайди. 
Бу даврда диний иншоотлар, хукмдор саройлари, аслзодаларнинг қароргохлари кўплаб 
қурилди. Темур Ҳиндистон юришидан сўнг (1399 й). Самарқандда жоме масжиди қурдиради. 
Унинг рўпарасида Бибихоним мадрасаси ва мақбара бунёд эттирди. Улуғбек Бухоро Жоме 
масжидини кенгайтириб, қайта қуриш ишларини бошлаган, бироқ у XVI асрда қуриб битказди. 
Темур даврида Сарой Мулк хоним Гўри Амир мажмуасида мадрасалар қурилган. Улуғбек 
Самарқанд, Бухоро ва Ғиждувонда мадрасалар бунёд этирди. XV асрда мадраса меъморчилиги 


51 
ўзининг узил-кесил қиёфасига эга бўдди. Мадраса қурилиши ягона тизим бўйича режалаштирилса 
ҳам, асосий шакллари, уларнинг ўзаро нисбатлари ва безакларига кўра ҳар бири ўз қиёфасига эга 
эди. Темурийларнинг икки санъат дурдонаси-Самарқанддаги Улуғбек ва Ҳиротдаги 
Гавҳаршодбегим мадрасалари ягона тизим режаси бўйича қурилганига қарамай, бир-биридан фарқ 
қилади. 
Темурийлар давридан қолган мақбара, дин арбоблари ва руҳонийлар қабрини ўз ичига олувчи 
тўсиқ-хазира, авлиёлар қадамжолари, дахма алохида гурухни ташкил қилади. Самарқандда Темур 
даврида шайх Бурхониддин Сагоржий хилхонаси — Руҳобод мақбараси ва Темурийлар хилхонаси 
-Гўри Амир. Шунингдек, Шохизинда мажмуасида пештоқли макбаралар гурухи қурилади. 
Улуғбек даврида ижодий изланишлар самараси даҳмаларнинг меъморий кўринишига ҳам таъсир 
ўтказади. Шоҳизинда мажмуасида саккиз қиррали мақбара ва ҳозиргача Қозизода Румий мақбараси 
деб келинаётган («Султоннинг онаси» учун қурилган, асли номаълум) мақбара қурилади. Улуғбек 
Бухоро, Ғиждувон, Шаҳрисабз, Термиз, Тошкентда ҳам ноёб обидалар қурдирган. Аммо қурилиш 
миқёси ва безаклар бўйича Самарқанддага обидалар устунлик қилади. Тошкентда Занги ота 
мақбараси ва Шайхонтоҳур мажмуаси, бўлиб, Қалдирғочбий мақбараси XV асрнинг биринчи 
ярмига мансуб Темур даврида улкан иншоот Туркистон шаҳрида Аҳмад Яссавий мақбараси 
барпо қилинди. Бу мақбара мусулмон Шарқининг меъморий ёдгорликлари орасида энг ноёбидир. 
Қадамжолар меъморчилиги ҳам ўзига хос тузилишга эга. Темур Бухорода Чашмаи Аюб (1380 
й.) ёдгорлигани қурдиради. Шунигдек, Темур Шаҳрисабзда зиёрат ва дафн маросимлари учун 
«ҳазира»-»Дор ус-Сиёзат» (1389-1400) хилхонасини қурдирган. Ўғли Жаҳонгир вафот этгач 
Шахрисабзда мақбара (ҳазрати Имом) қурдирган. Унда Хоразм меъморчилиги анъаналарини 
кўриш мумкин. 
Самарқанддаги Улуғбек расадхонаси меъморий санъатнинг ноёб ёдгорлигидир. Расадхона 
диаметри 48 метрли айлана шаклда бўлиб, уч қаватлидир. 
Темурийлар даврида қурилган саройлар икки хил бўлган. Биринчиси маъмурий-сиёсий 
мақсадда бўлиб, қалъа ёки шаҳар ичқда қурилган. Иккинчиси-шаҳар ташқарисидаги боғларда 
қурилган қароргохларда қабул маросимлари, мажлислар ўтказилган ва хордиқ чиқарилган. 
Шахрисабздаги Оқсарой гумбазининг диаметри 22 метр бўлиб, тоқ ва равоқлари беқиёс бўлган. 
Темур ва Улуғбекнинг асосий қароргоҳи Самарқанддаги Кўксарой ва Бўстонсарой дейилади. 
Шунингдек, шаҳар ташқарисида Темур ўн иккита боғ ва саройлар бунёд этгирган. 
Улуғбек даврида Самарқанднинг Регистон майдони шаклланди, «Масжиди Муқаттаъ», 210 
гумбазли Кўкалдош жомье масжиди қад кўтарди. Шоҳизиндада айрим мақбаралар, Шаҳрисабзда 
Кўкгумбаз масжиди, «Чилустун» ва «Чиннихона» саройлари унинг даврида қуридди. 
XV асрнинг иккинчи ярмида Самарқандда Хўжа Аҳрор мадрасаси, Ишратхона, Оқсарой 
мақбаралари бунёд қилинди. 

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling