3-мавзу. Саноат ишлаб чиқаришини режалаштириш ва прогнозлаш Режа
Режалаштиришни такомиллаштиришнинг
Download 0.74 Mb. Pdf ko'rish
|
Индустриал иқтисодиёт 3 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат ва муҳокама учун саволлар
3.5. Режалаштиришни такомиллаштиришнинг
асосий йўналишлари Давлатнинг иқтисодий стратегиясида бошқарув ва унинг энг муҳим функцияси бўлган режалаштиришни такомиллаштириш алоҳида ўрин эгаллайди. Чунки у режалаштиришнинг барча даражалари ва соҳаларида қонуний жараён ҳисобланади. Бу эса жамиятда ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатларининг тараққиёти билан боғлиқ бўлган вазифалар билан белгиланади. Саноат ишлаб чиқаришини режалаштиришни такомиллаштириш соҳасида энг аввало, қуйидаги вазифаларни ҳал этиш лозим: режалаштиришнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тезлатишга, саноатнинг илғор структурасини шакллантиришга, уни балансли ва мутаносиб ривожлантиришга, ишлаб чиқаришнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳамда илмий ва техникавий салоҳиятдан самарали фойдаланишга таъсирини кучайтириш; фан-техника тараққиётини жадал ва узлуксиз амалга оширишни оқилона башорат қилишга эришиш; режа кўрсаткичлар тизимини такомиллаштириш, уларни пировард натижалар сари йўналтиришни кучайтириш ҳамда меҳнат, моддий, молия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини, маҳсулотнинг сифати ва уни янгилаш миқёсларини акс эттирадиган кўрсаткичлардан кенг фойдаланиш. Галдаги энг муҳим вазифалардан бири режалаштиришнинг илмий савиясини, даражасини оширишдир. Режалар илмий тарзда тузиб чиқилиши, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан асослаб берилган ва тўла-текис баланслаштирилган бўлиши керак. Аниқроқ қилиб айтганда, миллий иқтисод, жумладан, саноат режаларида кўзда тутилган ишлаб чиқаришни ўстириш, ялпи ички маҳсулотни кўпайтириш суръатлари ва асосий мутаносибликлар оптимал бўлиши, яъни мавжуд имкониятлардан янги жамиятнинг объектив иқтисодий қонунларига мувофиқ равишда энг яхши, энг самарали фойдаланишни таъмин этиш керак. Режа тузиш ишнинг бир қисмигина холос. Унинг бажарилиши ва ошириб бажарилиши ҳар бир раҳбар ва ходимнинг ақл заковати, ташаббускорлиги ва фидокорона меҳнатига боғлиқдир. Агарда жамоа ва унинг ҳар бир ходими ўз вазифаларини мунтазам, беками-кўст бажариб борса белгиланган режалар албатта, муваффаққиятли бажарилади. Назорат ва муҳокама учун саволлар 1. Режа ва режалаштиришнинг тавсифи, мақсади ва вазифалари. 2. Режалаштиришнинг бозор иқтисодиётига мос тамойиллари ва усуллари. 3. Режалар тизими ва унинг бозор муносабатларига мослиги. 4. Саноат ишлаб чиқариш режасининг бўлимлари ва кўрсаткичлари. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling