3-мавзу. Саноат ишлаб чиқаришини режалаштириш ва прогнозлаш Режа


Download 0.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/10
Sana05.04.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1275033
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Индустриал иқтисодиёт 3 мавзу

режалаштиришнинг тубдан ўзгарганлиги ва тармоқлар, корхоналар катта 
эркинлик олганликлари муаммолари ўз ечимини топиши керак.
Бозор ва режалаштириш бир бирини тақозо этади ва уларни бир биридан 
ажратиб бўлмайди. Бу эрда шуни айтиш керакки, мустақилликнинг биринчи 
йилларида “Режа“ ва “Режалаштириш“ сўзларидан қўрқа бошлаган эдик. Буни 
англаган Республика Президенти 1995 йил якунлари ва 1996 йил вазифаларига 
бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида таажубланиб шундай деган 
эди: “Хорижий мамлакатларда, агар фермер фойда олишга ишонмаса унда 
умуман ишга қўл урмайди. Бизда-чи? Ҳеч ким иқтисодий таҳлил билан 
шуғулланмайди, ҳеч ким йил бошида ҳисоб қилмайди“. Бундан кўриниб 
турибдики, йил бошида режалар аниқланмайди. 
Режа ва режалаштириш маълум кўрсаткичлар тизими, яъни 
топшириқлар мажмуи тариқасида акс эттирилади. Улар режанинг асосий 
ғояси, мақсади ва вазифаларини ифодалайди ҳамда натижаларини 
тавсифлайди. Кўрсатикичлар ёрдамида бир қатор функцияларни баҳолаш, 
ҳисоб-китоб қилиш ва топшириқларнинг мутаносиблигини таъминлаш 
мумкин. 
Режа тузиш жараёнида қўлланиладиган барча кўрсаткичларнинг 
белгиланиш тартиби, ишлаб чиқариш ходимларининг хўжалик фаолиятида 
қўлланиш миқёси ва вазифасига қараб гуруҳларга ажратилиши мумкин. 
Белгиланиш тартибига кўра улар тасдиқланадиган ва ҳисобланадиган 
кўрсаткичларга бўлинади. 


Тасдиқланадиган 
кўрсаткичлар 
юқори 
ташкилот 
томонидан 
белгиланади 
ва 
тасдиқланади. 
Ҳисобланадиган 
кўрсаткичлар 
эса 
бошқаришнинг маълум бўғини томонидан мустақил равишда белгиланади. 
Қўлланиш 
миқёсига 
биноан 
кўрсаткичлар 
умумий 
ва 
дифференсиялашган турларга бўлинади. Умумий кўрсаткичлар саноат 
тармоғининг барча бўғинлари учун тааллуқли бўлиб, улар халқ хўжалиги ва 
унинг тармоқлари бўйича кўрсаткичларни ўзаро таққослашни таъминлаш 
мақсадида белгиланади. Дифференсиялашган кўрсаткичлар ҳам саноатда 
амалга ошириладиган кўпгина жараёнларни аниқ ифодалашга ёрдам бериб, 
уларни такомиллаштиришга олиб келади. 

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling