3-мавзу. Тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш


Download 65.5 Kb.
bet1/5
Sana09.01.2023
Hajmi65.5 Kb.
#1085734
  1   2   3   4   5
Bog'liq
3-мавзу. Тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш


3-мавзу. Тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш

1.Тадбиркорликни давлат тамонидан қўллаб-қувватлашнинг мақсади ва вазифалари.


2.Қишлоқ хўжалигида тадбиркорликни давлат томонидан қўллаш- қувватлаш чора-тадбирлари ва уни амалга ошириш.
3.Қишлоқ хўжалигида кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини давлат тамонидан қўллаб-қувватланадиган фаолият турлари ва рағбатлантириш усуллари.
4.Тадбиркорни қўллаб қувватлаш ва берилган имтиёзлардан самарали фойдаланиш орқали агробизнесни ташкил этишни ривожлантириш.

1.Тадбиркорликни давлат тамонидан қўллаб-қувватлашнинг мақсади ва вазифалари.


Давлат ўзининг турли хил қўллаб-қувватлаш ва тартибга солиш воситаларини кенг миқёсда татбиқ этиш орқали бу соҳанинг ривожланишини таъминлаш билан эркин тадбиркорлик ва рақобат муҳитини барқарорлаштиради, аҳоли бандлиги ва даромадлари манбаини ошириш билан унинг ижтимоий фаровонлигини таъминлайди, давлат ва маҳаллий бюджетлар тушумларини кўпайтиради, шунингдек, мулдорлар синфини кенгайтириш билан келгусидаги янада йирик бизнеснинг ривожланишига имкон яратади.
Давлат тадбиркорлик субъектлари фаолиятини республикада амалда бўлган қонунчилик доирасида тартибга солиб туради. Бу, биринчи навбатда, уларни ташкил этиш ва фаолият кўрсатиши бўйича қоидаларни белгилаш, ердан фойдаланиш, меҳнат, мол-мулк ва бошқа муносабатларни тартибга солиш ҳамда бухгалтерия, солиқ ва статистика ҳисоботларини юритиш тартибларини жорий этиш ва бошқаларни назарда тутади.
Ўзбекистонда кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш қуйидаги йўналишларда амалга оширилиши талаб этилади:
- тадбиркорларнинг ишбилармонлик фаоллигини ошириш, фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти билан эркин шуғулланишлари ва ундан манфаатдорлигининг кафолатли тизимини яратиш ҳамда уларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини муҳофаза қилиш;
- кичик бизнес корхоналари яратилиши ва фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий негизини такомиллаштириш;
- кичик бизнес корхоналарнинг кредит манбалари ва сармоялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;
- бизнес хатарларидан барқарор ҳимояланишни таъминлаш учун суғурта тизимининг аҳамиятини ошириш;
- тадбиркорлик соҳасига инвестицияларни (шу жумладан, чет эл инвестицияларини), замонавий технологиялар ва ускуналарни жалб этиш;
- кичик бизнесда хизмат кўрсатувчи бозор инфратузилмаларини кенгайтириш ва ривожлантириш;
- кичик корхоналарнинг хом ашё, ахборотлар ва технологиялардан эркин ва тўсиқларсиз фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни ички ва ташқи бозорларда сотиш тизимини такомиллаштириш;
- кичик бизнес фаолияти кўрсаткичларининг бухгалтерлик ҳисоби ва таҳлили тизимини такомиллаштириш, улар учун давлат статистика, бухгалтерия ва солиқ ҳисоботининг соддалаштирилган тартибини жорий этиш;
- тадбиркорлик фаолияти субъектлари самарали фаолият юритиши учун уларни зарурий иқтисодий, статистик, ишлаб чиқариш-технологик, илмий-техник ва бошқа хил ахборотлар билан таъминлаш;
- солиқлар, йиғимлар ва тарифлар буйича имтиёзлар белгилаш.
кичик ва ўрта бизнес учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ривожлантириш ва бошқалар.
Давлатнинг тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришни тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш соҳасидаги фаолияти маълум бир шакллар ҳамда усуллар асосида олиб борилади. Давлат тадбиркорлик субъектлари фаолиятига маъмурий, иқтисодий ёки институционал усуллар ёрдамида бевосита ёки билвосита таъсир ўтказади.
Давлат тадбиркорлик субъектлари фаолиятини маъмурий усуллар ёрдамида тартибга солса, иқтисодий ёки институционал усуллар ёрдамида уларни қўллаб-қувватлаш чораларини амалга оширади.
Маъмурий усуллар ёрдамида хусусий мулк ва тадбиркорлик эркинлиги дахлсизлигини ҳимоялаш ва кафолатлар бериш, монополияни чеклаш ва ҳалол рақобатни муҳофаза қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, давлат томонидан қабул қилинган ҳуқуқий-меъёрий тартибларга риоя этилишини назорат этиш каби муҳим тадбирларни амалга ошириш таъминланади.
Иқтисодий усуллар ёрдамида давлат бозор жараёнларининг ривожланишини давлатнинг иқтисодий сиёсатига мос йўналишга солиш учун таъсир этиш чораларини қўллайди. Иқтисодий усуллар ёрдамида кичик бизнесни тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш молия, пул- кредит, солиқ, божхона, баҳо, суғурта ва бошқа дастаклар орқали таъминланади.
Иқтисодий жараёнларни давлат томонидан тартибга солишнинг маъмурий усуллари бозор хўжалигининг ўз-ўзини бошқариш механизмига қаршилик қилса, иқтисодий усуллар улардан фаол фойдаланишни рағбатлантиради.
Институционал усуллар кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватловчи давлат бошқаруви органлари ва турли инстутиционал тузилмаларни (ассосиациялар, палаталар, жамғармалар, савдо уйлари, илмий-тадқиқот марказлари ва бошқалар) шакллантириш ва ривожлантиришни кўзда тутади.
Иқтисодий ва институционал усуллар орқали тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш кўпроқ аҳамият касб этиб бораверади. Чунки, улар тадбиркорлик ва танлов эркинлиги, шахсий манфаатдорлик ва соғлом рақобат муҳитида тадбиркорлик субъектларининг самарадорлигини юксалтиришда давлатнинг рағбатлантирувчилик ролини юзага чиқаради.
Тадбиркорликни тартибга солиш ва қўллаб-қувватлашнинг иқтисодий усулларига қуйидагилар киради:
- бюджет-солиқ сиёсати;
- пул-кредит сиёсати;
- ташқи иқтисодий фаолиятни муқобиллаштириш;
- иқтисодий режалаштириш, дастурлаш ҳамда истиқболни белгилаш.
Бюджет-солиқ тизими – хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан бевосита тартибга солишнинг самарали дастакларидан бири ҳисобланади.
Солиқ тизими давлат бюджетини шакллантиришнинг энг асосий манбаи бўлиши билан бирга, унинг иқтисодий фаолиятини рағбатлантирувчи (солиқ имтиёзлари ва бошқалар) вазифаси ҳам мавжуд. Аммо, прогрессив солиқ тизимидан нотўғри фойдаланиш, яъни унинг меъёрий ҳаддан ташқари ошириб юбориш иқтисодий тараққиётга салбий таъсир кўрсатиш мумкин. Бу, биринчи навбатда, юқори унум билан меҳнат қилиш ва юқори даромад олишга бўлган манфаатни, инвестицияларга бўлган рағбатни йўққа чиқиши билан изоҳланади. Замонавий бозор иқтисодиётида солиқ дастаклари иқтисодиётини тартибга солиб турувчи самарали воситалардан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда бу дастакдан кичик бизнесни рағбатлантириш мақсадида фойдаланилмоқда. ҳозирги кунда кичик бизнес субъектлари бир қатор солиқ имтиёзларидан фойдаланмоқдалар.
Пул-кредит тизими орқали давлат тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш чораларини белгилайди. Пул-кредит сиёсати биринчи навбатда пул муомаласини соғломлаштириш, миллий валютанинг қадрини кўтариш ва баҳоларнинг барқарорлигини таъминлашга йўналтирилган чора тадбирларни ўз ичига олади.
Пул-кредит тизими орқали кичик бизнесни рағбатлантиришнинг бевосита ва билвосита усуллари мавжуд. Бевосита иқтисодий таъсир кўрсатиш дастаклари сифатида тадбиркорларга мақсадли кредитлар бериш, кредит беришнинг юқори чегараларини белгилаш, банк фоизларининг даражаси устидан бевосита назорат ўрнатиш тадбирларини аташ мумкин.
Пул-кредит тизими орқали кичик бизнесни рағбатлантиришнинг билвосита усуллари кўпроқ қўлланилади. Уларга тижорат банклар захираларининг минимал даражасини белгилаш, кредитлар бўйича фоиз ставкаларини тартибга солиш, тижорат банкларини қайта молиялаш меъёрларини мувофиқлаштириш, миллий валюта курсини белгилаб бориш, белгиланган меъёрлар даражасида муомаладаги пул эмиссиясини ва бошқа чораларни ўз ичига олади.
Иқтисодий режалаштириш, дастурлаш ҳамда истиқболни белгилаш (прогнозлаш) орқали давлат иқтисодий жараёнларга билвосита таъсир кўрсатади ва улар кичик бизнес субъектлари учун тавсия мазмунига эгадир.
Кичик бизнес субъектларини молия-кредит тизими орқали қўллаб-қувватлаш биринчи навбатда имтиёзли кредит бериш механизмини қўллаш ҳамда кафолатлаш жараёнини ривожлантириш билан характерланади.
Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни тартибга солиш, мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ишлари билан тегишли давлат бошқаруви органлари, Савдо-саноат палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси ҳамда бошқа тузилмалар шуғулланадилар. Улар шу билан бирга кичик бизнес субъектларини турли йўллар билан қўллаб-қувватлаш вазифасини ҳам бажаради.
Ҳозирги даврда маҳсулот етиштирувчи ишлаб чиқарувчилар мураккаб ва ўзгарувчан шароитда фаолият кўрсатмоқдалар. Кичик тадбиркорлик кимга, қанақа ва қанча маҳсулот етказиб бериш кераклигини олдиндан билиши муҳимдир. Бугунги кунда кичик тадбиркорлар томонидан яратилган товар ва хизматлар нархи нисбатан арзон ва уларни яқин қўшни давлатларга чиқариб сотиш катта иқтисодий аҳамият касб этади. Шунинг учун, четга экспорт қилиш билан шуғулланувчи нодавлат уюшмасини ташкил этиш бугунги кунда долзарб аҳамиятга эга деб ҳисоблаймиз. Бизнинча, ушбу муаммони ҳол этишда чет эл тажрибасида муваффақиятли қўлланилиб келаётган усуллардан кенгроқ фойдаланиш мақсади мувофиқдир.
Мамлакатимизда кичик бизнесни ривожланишида, ҳамда уни такомиллаштиришда бозор муносабатларининг ривожланиш даражаси, бозор инфраструктурасининг аҳволи, ташкил қилинган иқтисодий ишлаб чиқариш имкониятларидан фойдаланиш савияси, меҳнат ва табиий манбалар, чет эл инвестициялари, кредитлари, заёмларини жалб қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Юқорида қайд этилган ташқи, ички омил ва шароитларнинг мавжудлиги иқтисодий ишлаб чиқиш имкониятлари тизимни қайта кўришни тақазо этади.
Кичик бизнесни иқтисодий самарадорлигини оширишда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, янги маҳсулот турларини ишлаб чиқиш йўлга қўйиш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, маблағ билан таъминлашнинг ноанъанавий усулларини жалб этиш, хориж давлатлари билан иқтисодий интеграцияси даражаси ва асосан бозор муносабатларини самарали йўлга қўйиш ва бошқалар асосий омиллар сақланади.
Кичик бизнес тараққиётида қуйидаги асосий йўналишлар долзарб саналади:
- кичик корхоналар маҳсулотларига эҳтиёж ва талаб конъюнктурасини ўрганиш учун республика ахборот тизимини ташкил этиш;
- кичик бизнесни маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари томонидан қўллаб-қувватлашни фаоллаштириш;
- маҳаллий миқёсда солиқ имтиёзлари ишлаб чиқиш;
- тадбиркорлар ва харидорлар ижтимоий ҳимоя кафолатини таъминлаш;
- марказлашган ресурслар манбалари билан таъминлаш;
- кичик корхоналар учун асосий фондларнинг амортизацияси;
- молиявий лизинг хизматларини ривожлантириш;
- кичик венчур корхоналарга маблағ сарфлаётган хусусий сармоядорларнинг давлат суғуртаси;
- кичик бизнес учун кредит муассасалари ташкил этишга зарур шароитлар яратиш ва кредитлар олиш имкониятларини кенгайтириш;
- махсулот экспорти билан шуғулланадиган тадбиркорлар учун валюта тушумини сотишни мажбурий меъёрларини яхшилаш;
- банклараро амалга ошириладиган ҳисоблаш тизимини ривожлантириш;
- инвестиция лойиҳалар ҳақида маълумотлар тизимини ташкил қилиш;
- хориж сармоялари учун валюта солиқ ва ташқи савдони бошқариш борасида мустаҳкам тизим ўрнатиш ва бошқалардир.

2.Қишлоқ хўжалигида тадбиркорликни давлат томонидан қўллаш- қувватлаш чора-тадбирлари ва уни амалга ошириш.


Ўзбектстонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун зарур ҳуқуқий асослар, солиқ тизими, инвестиция шароити ва молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини яратиш ва уларни доимий равишда такомиллаштириб борилади.
Хоржий давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини шакллантириш ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш учун маблағлар етишмаслиги энг мураккаб муаммолардан бири ҳисобланади. Тижорат банклари уларнинг таваккалчилик даражаси юқори ва гаров мажбуриятлари кучсиз эканлиги сабабли кредит беришни хохламайди. Бу муаммо иқтисоди ночор хусусий тадбиркорлик шаклланаётган ва ишлаб чиқаришга маблағ сарфлаш тажрибаси мавжуд бўлмаган давлатларда қийин кечмоқда.
Жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, давлатимиз мустақилликка эришган дастлабки йиллардан бошлаб амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнида банк тизимини ривожлантиришга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини молиявий қўллаб-қувватлашга, мамлакатимизга имкон даражада кўпроқ хорижий инвестициялар жалб қилишга устуворлик берилиб, тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг давлат тизими шаклланди. Республикада ташкил этилган "Микрокредитбанк" ҳамда бюджетдан ташқари фондлар, яъни "Деҳқон ва фермер хўжалик-ларини қўллаб-кувватлаш Жамғармаси", Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг "Иш билан таъминлашга кўмаклашиш Жамғарма"си хусусий тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва уларга хизмат кўрсатишни ташкил қилиш бўйича давлат сиёсатининг асосий воситаларидан бири бўлди
995 йил 21 декабрида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси «Кичик тадбиркорликни Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўҒрисида»ги Қонуни кичик бизнесга кўмаклашувчи бозор инфратузилмасини шакллантириш ва ривожлантиришнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилди. Ушбу ҳужжатларда маҳаллий ҳокимиятлар, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг мазкур соҳани ривожлантиришга оид вазифалари аниқ белгилаб берилган.
3. 1993 йили “Кичик ва ўрта бизнесни имтиёзли равишда кредитлаш мақсадида Кичик ва ўрта бизнеснинг ривожланишига кўмаклашиш фонди” ташкил этилган ва 1995 йили “Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш Фонди (Бизнес-фонд)га айлантирилди. Мазкур Фондга давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, техник жиҳатдан қайта қуроллантириш, реконструкциялашга йўналтирилган маблағнинг 50% ўтказиб берилди.
4. Тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида, муҳим лойиҳаларни кредитлар билан кафолатли таъминлаш ва бевосита қўйилмаларни амалга ошириш учун 1996 йили “Ўзбекистон товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси” – нотижорат ташкилот ташкил қилинди.
5. Тадбиркорлар палатаси қошида “Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фонди” ташкил этилиб, унга ҳукумат томонидан 150 млн. сўм миқдорида маблағ ажратилди.
Тадбиркорлар учун янги ташкил этилган "Микрокредитбанк" қисқа вақт ичида аграр секторда микрокредитлар бериш бўйича ўз фаолиятини кенгайтирмоқда. Унинг бўлимлари мамлакатимизнинг деярли барча маъмурий-ҳудудларида (вилоят ва туманларда) ташкил қилинди. "Микрокредитбанк" 1993 йилдан бошлаб товар ишлаб чиқарувчиларга имтиёзли кредитлар бера бошлаган "Тадбиркорбанк" фаолиятининг давомчисидир.
Бундан ташқари, бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан тижорат банклари орқали бериладиган кредитлар хатарларини қоплаш мақсадида "Мадад" суғурта агентлиги тузилди.
Аграр сектор ишлаб чиқаришида кичик бизнес хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш учун қўшимча молиявий ресурсларни жалб қилишда Ўзбекистон Республикаси Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси ҳузурида ташкил этилган "Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамгармаси" " Ўзбскистон Республикаси Президентининг 1997 йил 18 мартдаги ПФ-1737 сонли Фармонига асосан Республика Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси қошида ташкил этилди.
Жамғарманинг асосий вазифаси республика деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга имтиёзли ва мақсадли кредитлар ажратиш йўли билан молиявий ёрдам кўрсатиш ҳисобланади. Жамғарманинг кредит линиялари ҳисобидан маблағлар фақат Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси аъзоларига ва тижорат банклари орқали муддатини узайтириш ҳуқуқисиз 3 йилгача бўлган муддатга ажратилади. Бу кредитларнинг йиллик имтиёзли устама фоизлар ставкаси миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг 1/3 қисмини ташкил қилади, яъни ҳозирги кунда у 6 фоиздан иборат. Бу ставканинг 50 фоизи банк маржаси ҳисобланади ва қолган қисми Жамғарма даромадига киради.
Давлат солиқ қўмитаси томонидан деҳқон хўжаликларидан ундириладиган ер солиғи миқдорининг 5 фоизи ва фермер хўжаликларидан ундириладиган ягона ер солиғи миқдорининг 2,5 фоизи ташкил этади.2012йилда микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови сравкасининг 7 фоизлан 6 фоизга камайди. Жорий йилда 5 фоизга тушиши кузда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 10 сентябрдаги "Кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликларини маблағ билан таъминлаш, моддий-техник таъминлаш, уларга божхона имтиёзларини бериш, банк хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги 366-сонли қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда "Тижорат банклари томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан кредитлаш тартиби тўғрисида" Низом ишлаб чиқилиб, Адлия Вазирлигидан 2001 йил 3 октябрда 1074-рақам билан Давлат рўйхатидан ўтказилган.
Мазкур тартиб асосида, "Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш Жамғармаси" маблағлари ҳисобидан бошланғич сармояни шакллантириш учун кредитлар давлат рўйхатидан ўтганига 6 ойдан ошмаган даврда кредит олиш учун тегишли буюртмалар берган микрофирмалар ва юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликларига энг кам ойлик иш ҳақининг 150 баробари миқдорида, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларига энг кам ойлик иш ҳақииинг 300 баробаригача айланма маблағларни тўлдиришга, инвестиция лойиҳаларини техник иқтисодий асослашга ва асбоб ускуналарни сотиб олишга Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасининг 1/6 қисми миқдорида, фоизларни 12 ой муддат ўтгач ва асосий қарзни кредит олган вақтдан 18-24 ой ўтгандан сўнг қайтариш шарти асосида 3 йилгача бўлган муддатга бошланғич сармоя сифатида кредит бериш тартиби жорий қилинган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги "Тижорат банкларининг кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришда қатнашишини рағбатлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги 195-сонли қарорида тижорат банклари соф фойдасининг 25 фоизигача миқдорини ажратиш ҳисобига банкнинг ўзида имтиёзли кредит бериш махсус Жамғармаси ташкил этилиши қайд қилинган.
Ушбу Жамғармадан кредитлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида рўйхатга олинган 2000 йил 29 февралдаги 902 ва 903-сонли Тартиблари асосида ажратилади. Жамғарма маблағи ҳисобидан ажратилган кредитлар бўйича устама фоиз миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади. Шу билан бирга, қарорда тижорат банкларининг мазкур жамғарма ҳисобидан кредитлаш эвазига олган даромадлари имтиёзли кредитлаш жамғармаси маблағларини кўпайтиришга йўналтирилган тақдирда 5 йилгача солиқдан озод қилиш бўйича рағбатлантириш механизми кўзда тутилган.
Республикада фаолият кўрсатаётган деҳқон ва фермер хўжаликларининг кредитга бўлган талабини қондирилмаётганлигининг асосий сабабларидан бири кредит ресурсларининг асосан бошқа соҳаларга йўналтирилаётганлиги бўлмоқда.
"Ўзагросуғурта" давлат акциядорлик суғурта компанияси ҳар бир фермер хўжалиги бўйича пахта ва ғалла экинлари ҳолатини, уларни етиштириш бўйича харажатларга кредит ажратиш мақсадга мувофиқлигини аниқлангандан сўнг суғурта полисини беради. Натижада, имтиёзли кредит олиш вақти чўзилиб, фермерларни экиш давригача ва экин униб чиққунгача бўлган харажатларга кредит олиш имконияти чегараланмоқда. Ўрнатилган тартибга биноан "'Ўзагросуғурта" давлат акциядорлик суғурта компанияси суғурта полисини беради..
Ҳозирги кунда чет эл кредит линиялари ҳисобидан халқ хўжалигининг турли тармоқларидаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлар билан таъминлаш ўз самарасини бермоқда. Бунга Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ва Халқаро Молия Корпорацияси каби қатор ташкилотлар кредит линияларини мисол келтириш мумкин..
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг моҳияти ва иқтисодиётдаги ўрни жуда кенг қамровлидир. Шунга кўра, иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун ҳукумат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни барқарор иқтисодиётни шакллантиришнинг асосий йўналишларидан бири сифатида ҳисоблаш мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 октябрдаги 439-сонли «Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қишлоқда фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари қайси тармоққа тааллуқлигига қараб, улардаги банд бўлган ходимлар сонига кўра якка тартибдаги тадбиркорлик ва кичик бизнесга ажратилган.
Қарорда белгиланишича, қишлоқ хўжалигида якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларига ишчилар сони 20 кишигача, кичик бизнес субъектларига эса ишчилар сони 50 кишигача бўлган корхоналар киритилган. Демак, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳам қонунда белгиланган тартибда уларда ишловчилар сонига қараб якка тартибдаги тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектларига бўлинади..
Яна бир масала, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи тадбиркорлар қайси фаолият турида кўпроқ даромад олишига қараб, ўша тармоқдаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка тегишли бўлиши белгиланган. Қишлоқ ва хўжалиги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бошқа соҳадаги тадбиркорлиқдан қуйидаги ўзига хос хусусиятлар билан ажралиб туради:
- деҳқон ва фермер хўжаликларида асосий ишлаб чиқариш воситаси ер ҳисобланганлиги ва маҳсулот етиштириш табиий ресурсларга боғлиқлиги;
- деҳқон ва фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашганлиги ва бу ҳолат биологик жараёнга боғлиқ бўлиб, бир вегетация муддатида ёки бир йилда бир маротаба ҳосил олиниши;
- деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолияти жараёнига табиат ўз таъсирини ўтказиб туриши орқали якуний натижа тўлиғича тадбиркор меҳнатига боғлиқ бўлмаслиги;
- деҳқон ва фермер хўжаликларида маҳсулот етиштириш жараёнида (агротехник тадбирларни ўтказиш парваришлаш ва бошқалар) иш вақтини чегараланмаганлиги;
- деҳқон ва фермер хўжаликларида ишлаб чиқариш жараёни мавсумий ҳарактерга эга эканлиги ва уларда ишловчилар йилнинг маълум бир вақтида иш билан таъминланиши.
- қишлоқ хўжалигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда иш вақти ишлаб чиқариш вақти билан мос келмаслиги, яъни, агар бошқа соҳада бир кун ёки бир сменада маълум бир миқдордаги маҳсулот ишлаб чиқарилса ёки хизмат кўрсатиш соҳасидаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда маълум турдаги ва маълум миқдордаги хизмат кўрсатилса, қишлоқ хўжалигида меҳнатнинг якуни ҳосилни йиғиш билан белгиланиши;
- деҳқон ва фермер хўжалигида яратилган маҳсулот кейинги ишлаб чиқариш жараёнида қатнашиши;
- деҳқон ва фермер хўжаликларида ишлаб чиқаришга сарфланган маблағларни қайтиши узоқ муддат (деҳқончиликда бир йил, чорвачилик соҳасида 2- 3 йил) давом этиши ва ҳ.к.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги тадбиркорликнинг мақомини белгилаш, уларни қўллаб-қувватлаш, кредит билан таъминлаш, солиққа тортиш каби масалаларда бошқа соҳалардаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига белгиланган мезонлар билан ёндашиш мумкин эмас. Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг ўзига хос тизимини такомиллаштириш зарур.
Қишлоқ хўжалигидаги тадбиркорликни банд бўлган кишилар сонига қараб эмас, балки ишлаб чиқариш шароити ва муносабатларига қараб ажратиш ва уларга белгиланадиган имтиёзлар шулардан келиб чиққан ҳолда белгиланиши лозим. Маълумки, қишлоқ хўжалигидаги тадбиркорлар-фермер ва деҳқон хўжаликлари аксарият ҳолатда хомашё етиштириш билан чегараланиб қолмоқдалар, бу эса ўз навбатида уларнинг даромадини кўпайишига ижобий таъсир кўрсатмайди. Шунинг учун ҳам, уларнинг етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлашга бўлган интилиши ва манфаатдорлигини оширишнинг иқтисодий механизмини унда кредитлаш тизимини, солиқ миқдори ҳам етиштирилаётган маҳсулот бирлиги ёки даромад бирлигига нисбатан пастроқ белгиланиши керак. Шунингдек, кичик тадбиркорларга ўз маҳсулотини ташқи бозорда сотиш учун бир қатор имтиёзлар берилиши ҳам мақсадга мувофиқдир. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш билан чегараланиб қолаётган якка турдаги тадбиркорлар кичик тадбиркорлик субъектлари сифатида фаолият юритишга ҳаракат қиладилар ва улар:
- биринчидан, қўшимча ишчи ўринлари ташкил қилиб, қишлоқдаги ишсизлик муаммоларини ҳал қилишга ўз ҳиссаларини қўшади;
- иккинчидан, маҳсулотни қайта ишлаш натижасида маҳсулот бирлигидан олинадиган умумий тушум ёки даромад миқдорини кўпайтиришга эришади;
- учинчидан, қишлоқ бозор инфратузилмасини ривожланишига ва қишлоқни иқтисодий-ижтимоий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади;
- тўртинчидан, маҳсулотни экспорт қилиш орқали валюта тушумини кўпайтириш имкониятига эга бўлади.

  1. Қишлоқ хўжалигида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисида вабул қилинган дастурлар обект фаолиятида самарали ташкил этилган. Туманда тадбиркорликни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилган.


  2. Download 65.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling