3-мавзу. Тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш


Кичик бизнес ва тадбиркорликни солиққа тортиш тўлаш йўллари


Download 65.5 Kb.
bet4/5
Sana09.01.2023
Hajmi65.5 Kb.
#1085734
1   2   3   4   5
Bog'liq
3-мавзу. Тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш

7.3. Кичик бизнес ва тадбиркорликни солиққа тортиш тўлаш йўллари

Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналари Ўзбекистон Республикасининг “Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида”ги қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида солиқ тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорларига мувофиқ, давлат ва маҳаллий бюджетларга солиқ тўлаши кўсатиб ўтилган. Бу солиқларни жорий этишдан кўзланган мақсад, давлат ижтимоий кафолатларининг тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишдан, табиий бойликлардан тежаб - тергаб фойдаланиш ва атроф - муҳитни муҳофаза этишни рағбатлантиришдан иборат.


Давлатнинг бюджети харажатларини солиқ тўловлари орқали таъминланади. Солиқлар 5 турга кўра гуруҳланади.

  1. Солиқ солиш объектига кўра – даромад солиғи, мулк солиғи, харажат солиғи.

  2. Солиқ йиғиб олиш усулига кўра: бевосита солиқлар - даромад солиғи, мулк солиғи; билвосита солиқлар – акцизлар, божхона пошлинлари.

  3. Солиқ миқдорини аниқлаш усулига кўра: пропорционал, прогрессив, регрессив.

  4. Бюджет даражасига кўра: умуммиллий, минтақавий, маҳаллий.

  5. Фойдаланиш тартибига кўра: умумий ва мақсадли.

Солиқларни 3 хил функцияси:Фискал функци; Тартибга солиш ва рағбатлантириш функцияси;Тақсимлаш ва қайта тақсимлаш функциясидир.
Солиққа тортиш объекти, корхонанинг даромади (фойда) ҳисобланади.
Солиққа тортиш базаси солиқ тўловчи деб ҳисобланган корхоналарга солиққа тортиш мақсадларида моддий ва унга тенглаштирилган ўзга харажатлар, шунингдек, мажбурий тўловлар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасида Давлат буюжети харажарларини маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчи субектлар томонидан тўланадиган солиқлар ҳисобидан қопланади. Солиқ салмоғиниг асосий қисмини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар эгалламоқда.
“Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” бўйича қабул қилинадиган давлат дастурида қуйидаги устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратиш зарур.
“Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” бўйича қабул қилинадиган давлат дастурида қуйидаги устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратиш зарур.
1. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш. Мавжуд норматив – ҳуқуқий базани танқидий нуқтаи назардан қайта кўриб чиқиш.
2. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти учун янада қулай муҳит яратиш. Кичик бизнес субъектларининг энергия, газ, сув ва канализация, иссиқлик таъминоти ва шу каби мухандистлик – коммуникация тармоқларига уланиши ёки уларни қуришда иштирок этиш учун рухсат олиш тартиб қоидаларини соддалаштириш бўйича аниқ чора тадбирлар белгилаш.
3. Солиқ ва бошқа тўловлар борасида қулайлик ва енгилликлар яратиш. Хўжалик субъектлари учун ягона солиқ тўлови ставкасини 2011 йилдан бошлаб 7 фоиздан 6 фоизга тушириш.


1-диаграмма.
Download 65.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling