3-мавзу. Тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш


Download 65.5 Kb.
bet5/5
Sana09.01.2023
Hajmi65.5 Kb.
#1085734
1   2   3   4   5
Bog'liq
3-мавзу. Тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш

Солиқ тўлов ставкаси

Қишлоқ хўжалигида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари ягона ер солиғини тўлайди. Ягона ер солиғини йилнинг 1- июлигача 20 фоиз, 1- сентябрга 30 фоиз, 1-декабрга қолган 50-фоиз суммани тўланади.
Тадбиркор корхоналардан ҳисоблаб чиқилган солиққа тортиш базасига мувофиқ солиқ ставкалари қуйидаги тарзда белгиланади :
1) мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналарнинг даромад (фойда)лари солиқ фоиз ставкаси бўйича солиққа тортилади;
2) видеосалонлар, кимошди савдолари, казинолар, пул ютуғи чиқадиган автомат ўйинлари, давлатга қарашли бўлмаган идоралар ўтказадиган лотерея ўйинларидан ва оммавий концерт-томоша тадбирлари ўтказишдан олинадиган даромадлар 60 фоиз ставка бўйича солиққа тортилади;
3) чет эл капиталининг улуши устав фондининг 30 фоизидан камни ташкил этган қўшма корхоналарнинг даромадларига устав фондида чет эл капиталининг улуши 30 фоиздан кўп бўлган корхоналарнинг, шунингдек, чет эл корхоналарининг, уларнинг филиалларининг, ваколатхоналарининг ва шўъба корхоналарининг даромадларига эса 10 фоиз ставка бўйича солиқ солинади;
Устав фондида чет эл капитали бўлган қўшма корхоналар хорижий қатнашчиларининг даромадлари чет элга ўтказилаётганда, башарти, Ўзбекистон Республикасининг ҳалқаро шартномаларида ўзга тартиб белгиланмаган бўлса, уларга 15 фоиз ҳажмда солиқ солиниши белгиланган.
Даромадлар чет элга ўтказилаётганда солиқ тўловининг суммаси ўтказилаётган даромад валютасида тўланади.
4) корхонанинг акциялар бўйича олинган дивидендларидан тушадиган даромадига ҳамда ўзга корхоналарнинг устав фондига киритилган капиталдан олинган бошқа даромадларига 15 фоиз ставка бўйича солиққа тортиш тартиблари белгиланган.
5) савдо корхоналарининг даромадлилик даражасига кўра ялпи даромаддан табақалаштирилган ставкалар бўйича солиқ Вазирлар Маҳкамасининг “Савдо корхоналари ва ташкилотларини солиққа тортишдаги айрим ўзгаришлар тўғрисида”ги Қарорида (1994 йил 16 март, 138 - сонли) кўрсатилган 1 - жадвалга мувофиқ жорий этиш тадбирлари белгиланган ва амалда қўлланилмоқда.
6) қишлоқ хўжалиги билан машғул деҳқон-фермер хўжаликларининг фойдасидан олинадиган солиқ тўловларининг ставкалари уларнинг рентабеллик даражасига узвий боғлиқ равишда белгиланади. Хўжаликнинг рентабеллик даражаси 25 фоизгача бўлса 3 фоизга, 25 фоиз ва ундан ортиқ бўлса 20 фоиз солиқ ставкалари олинади.
Акциз товарни акциз солиғи суммасини ва сотиш нархини аниқлашга доир қуйидаги мисолни келтирамиз (рақамлар шартли):
(маҳсулот бирлигига)
1. Корхонанинг улгуржи нархи 40-00
2. Сотиш нархига акциз солиғи ставкаси (%) 50
3. Сотиш нархи (акцизни ҳисобга олганда),
сўмларда:


4. Акциз солиғи суммаси, сўмларда
(3 қатор - 1 қатор), ёки:

Изоҳ: корхонанинг улгуржи нархи тўловчи томонидан мустақил равишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 27 январь 1995 йилда тасдиқланган 9 - сонли “Молиявий натижаларни шаклланиш тартиби ва маҳсулот (иш, хизмат) таннархига киритиладиган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича харажатлар таркиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, қилинган барча харажатларни ўзида акс эттирган ҳолда аниқланади.
Корхона сотиш нархига акциз суммалари ҳам киради ва у қуйидагича аниқланади:


Бюджетга ўтказиладиган акцизлар суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:


Акциз солиқ тўловлари бўйича қуйидаги имтиёзлар белгиланган.
Акциз солиқлари бекор қилинган товарлар гуруҳига:
- мебель комплектларига;
- биллур маҳсулотлар;
- чиннидан тайёрланган сервизлар ва комплектлар;
- холодильниклар, телевизорлар, термослар;
- 1, 5 литрли ПТФ бутилкалардаги алкоголсиз ичимликлар;
- спирт настойкалари ва экстарктлари киради.
Шунингдек, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни чет элларга етказиб берилганда, Қизил Яримой жамиятининг корхоналари ва ташкилотлари ишлаб чиқарадиган маҳсулотларга (бу маблағлар Жамият устав эҳтиёжларига ишлатилиши шарти) билан акциз солиғи солинмайди.
Нефть ва газ конденсатларига, гилам ва гилам маҳсулотларига, пахта ёғига қўшимча дивидендлар ажратиш ҳисобидан дифференциаллашган (табақалашган) акциз ставкалари белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўрсатилган ҳолда татбиқ этилади.
Қуйидаги ҳолларда акциз солиғи солинмайди:
- ўзи ишлаб чиқарган акцизли товарларни экспортга етказиб бериш; Мустақил Ҳамдўстлик Давлатлари қатнашчилари бўлган давлатларга етказиб берилаётган (олиб кетилаётган) акцизли товарлар бунга кирмайди;
- тайёр вино ишлаб чиқариш учун республика ичкарисидаги истеъмолчиларга вино материаллари етказиб бериш;
- Мустақил Ҳамдўстлик Давлатлари қатнашчилари бўлган давлатлар билан бирга, экспортга ва саноат қайта ишловига ўсимлик (пахта) ёғи етказиб бериш.
Изоҳ: 1. Республика ичкарисида савдо ва бошқа ташкилотларининг (юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари) реализация қилинадиган вино материалларига акциз солиғи қўлланилади.
2. Ўсимлик (пахта) ёғига ва истеъмол идишида қадоқланган, тозаланган пахта ёғига акциз солиғи қадоқлаш бўйича харажатларни ҳисобга олмасдан, улгуржи нархдан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
Солиқ суммасини аниқлашда ва уни тўлашда акцизларнинг суммаси солиқ тўловчи сотган товарлар рўйхати ва ҳажми ҳамда ана шу товарлар юзасидан белгиланган акциз ставкаларига қараб мустақил ҳолда белгиланади.

Download 65.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling