3-мавзу. Тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Download 65.5 Kb.
|
3-мавзу. Тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммолар мавжуд бўлиб уни бартараф этишни Давлат дастурида кўрсатилган ҳуқуқий асослар асосида ҳал этилган.
Истиқболда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти сифатида ривожлантириш йўлларини белгилаб берувчи махсус Давлат дастурини қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу мамлакат аграр секторида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни яна бир поғона юқорига кўтаради. бозор иқтисодиёти жаҳондаги йирик ривожланган мамлакатларни муомаладаги валюталарини мамлакат ички бозорида ҳаракат қилиши учун ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради. Кичик бизнеслар валюта билан боғлиқ бўлган фаолиятларидан самарали фойдаланиб, хориж валютасига янги техника ва замонавий технология ҳарид қилиб, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида хизмат сифатини оширишга, ишлаб чиқариш соҳасида сифатли товарлар ишлаб чиқариб, унинг реализациясидан катта фойда олиш имкониятларига эга бўладилар. молиявий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари корхона фаолиятини таҳлил қилиш, тадбиркорликни мақбул ва самарали йўлларини белгилаш.ю инвестицияларни жалб қилиш имконини беради. Ўзбекистон Республикаси банк тизимини исдоҳ қилиш ва эркинлаштириш, тижорат банкларнинг капиталлашув даражасини ошириш, улар томонидан кўрсатиладиган хизматларни янада такомиллаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Натижада тижорат банкларига бўлган ишончи мустахкамланиб, давлатимизнинг иқтисодий ўсишини таъминлаб, пул-кредит сиёсатини амалга ошириш яхшиланиб бормоқда. Иқтисодий инқирози шароитида республикадаги етакчи банкларнинг низом жамғармасини ошириш учун қўшимча 500 миллиард сўмдан ортиқ давлат маблағи ажратилди. Банкнинг сўнги икки йилда умумий капитали 2 баравар, капиталнинг таъминланиш даражаси 23 фоиз, банкнинг активлари аҳоли ва юридик шахслар ҳисобварағидаги маблағлар миқдори 2 бараварга кўпайди. Давлатимиз раҳбарининг 2009-2012 йилларга йилларга мўлжалланган дастури ишлаб чиқилганлиги инқирозга қарши қўламини камайтириб, иқтисодиётимизнинг ишончли механизмларини юзага келтиришда хизмат қилмоқда. Ўзбекистонда банк тизимини халқаро талабларга жавоб берадиган энг барқарор тизим бўлиб, айни пайтда кичик бизнес корхоналарига ҳам самарали хизмат кўрсатмоқда. Банк – (итал. банко алмаштириш; ингл. банк) молиявий корхона бўлиб, вақтинча бўш турган пул маблағларини ўзида сақлайди, иқтисодиёт объектларига кредит (заём, ссуда) беради, корхона ва шахслар билан ўзаро тўловлар ва ҳисоб-китобларда воситачилик қилади. Мамлакатда пул муомаласини тартибга солиб бошқаради. Банк иқтисодиёт иштирокчиларининг пул юзасидан бўлган алоқаларига хизмат қилувчи институт (муасасса)дир. Республика ҳудудидаги барча банк операциялари “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунга асосан амалга оширилади. Банк иши пул оламида бўладиган бизнесдир. Банк бизнеси фойда топиш мақсадида юритилади. Ўзбекистондаги банк Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, акциадорлик-тижорат банклари ва хусусий банклардан иборат. Банк тижорат ташкилоти бўлиб, мижозларга узоқ ва қисқа муддатли фоизли ҳамда фоизсиз кредитлар бериш йўли билан ривожланади. Кичик бизнес корхоналари билан банк шартнома асосида хизмат кўрсатади. Бозор иқтисодиёти шароитида республикамиз банки ишлаб чиқилди. Жамиятдаги ҳар бир иқтисодий фаолиятнинг бошланиши давлатнинг яқиндан туриб берган молиявий ёрдами туфайли ривожланиб, такомиллашиб борилмоқда. Жумладан, “Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш тўғрисида” (1995 йил 25 декабр)да қабул қилинган қонунда кичик ва хусусий тадбиркорликни қўллаб - қувватлашда банкларнинг ролини ошириб боришга алоҳида эътибор берилган. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарини асосий фаолияти банклар билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, улар олиб бораётган фаолият хом ашёни сотиб олиш, ишлаб чиқаришга кўрсатиладиган хизматларга ҳақ тўлаш, иш ҳақи билан таъминлаш, турли тоифадаги корхоналар билан бўладиган иқтисодий муносабатлар, даромаддан солиқ тўлаш, транспорт, коммунал хизматлар учун тўловларнинг барча турлари, олинадиган кредитлар ва бошқа ҳисоб - китоблар банклар орқали амалга оширилади. Мамлакатимиз мустақилликка эришгунча банк ва банклар билан бўладиган турли иқтисодий муносабатлар унчалик ошкора этилмас эди. Айниқса кичик ва хусусий тадбиркорлик корхоналарини барча фаолияти банклар билан боғланганлиги бугунги кунда ҳаммага маълум бўлиб колди. Шунинг учун ҳам ривожланган мамлакатларда, масалан, АҚШда банк тизими фаолияти ниҳоятда ривожланган бўлиб, тадбиркорларни фаол иқтисодий фаолият кўрсатишида банклар барча мулк шаклидаги корхоналарга комплекс равишда хизмат кўрсатади. Мижозлар билан банк операциялари пассив ва актив операциялардан иборат бўлиб, пассив операциялар пул маблағларини бирор йўналишига сафарбар этишга қаратилган. Банклар пассив операциялари орқали жамғармаларни ва вақтинчалик бўш турган маблағларни ишлаб чиқаришга сафарбар этиб, фойда олади. Актив операциялар турли ҳарактердаги кредитларни бериш операциялари билан боғлиқ бўлиб, қуйидаги элементлар бўйича туркумланади: 1. Муддатлари бўйича кредитлар 1 йиллик, 5 йиллик ва 7 -10 йилга мўлжалланган бўлиши; 2. Кредитларни ҳажми бўйича кичик, ўрта, йирик миқдорда, ҳар бир мижозга индивидуал ва молиявий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади; 3. Айрим турлари бўйича махсус кафолатни талаб қилмайдиган, гаров эвазига берилмайдиган кредитлар; 4. Кредиторларни турлари бўйича, яъни давлат, тижорат, хусусий ва бошқа турлари бўйича бериш; 5. Заёмни турлари бўйича юридик шахслар ва ҳакозаларга бериш; 6. Вақтинчалик фойдаланиш учун инвестиция, истеъмол учун, қарзларни тўлаш асосан, экспорт ва импорт операцияларини бажариш учун бериладиган кредитлар. Мустақил республика иқтисодиёти шароитида мулк эгалари кичик ва хусусий тадбиркорлик корхоналари ўз фаолиятини банклар билан олиб бормоқда. Корхоналар орқали банк ўз фаолиятини ривожлантириб хусусий мулк эгалари ва кичик корхоналар фаолияти билан боғлиқ операцияларни бажаришга ўз имкониятларини сафарбар этадилар. Мулкчиликга асосланган республикада кичик ва хусусий тадбиркорликни қўллаб - қувватлаш тўғрисидаги 1995 йил 14 февралдаги Вазирлар Маҳкамасининг 55 - сонли Қарорида Ўзбекистон ҳудудидаги барча тадбиркор банкларни кичик ва хусусий тадбиркорларга, ҳисоб рақамларини 3 кун ичида уларни аризалари ва ҳокимиятда рўйхатга олинганликлари тўғрисидаги гувоҳнамалари асосида, бошқа ҳужжатларни талаб қилмай, очишлари тўғрисида кўрсатма берилган. Бу Қарор туфайли републикада минглаб кичик ва хусусий тадбиркорлик корхоналарини барпо этилишига имконият яратилди. Бу соҳадаги корхоналар сони кундан - кунга кўпайиб бормоқда. Шу билан бирга, кичик ва хусусий тадбиркорлар хорижлик мулк эгалари, тадбиркорлар билан ҳамкорликда фаолият олиб борадиган бўлса, давлат валюта операциялари олиб боришга рухсат берди. Республика банклари билан тадбиркорлар ўртасида бўладиган шартномалар, товарлар савдоси, хизматлар бўйича бўладиган тўловларни эркин конвертациялаштирилган валютада амалга ошириш йўлга қўйилди. Тадбиркорларни банклар билан бўладиган операцияларида эркинликлар берилиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркор ўз жамғармасини республиканинг турли банкларида ўз ҳисоб рақамида сақлаши, кредит ва касса операцияларини бажариш ҳуқуқига эгадир. Банклар билан тадбиркорлар ўртасидаги муносабатларда амалдаги қонунларга ва шартномаларга асосан пул ўтказиш йўли билан ҳисоб - китоблар олиб борилади. Банклар тадбиркор ҳисоб рақамидаги пул маблағлари, қиммат баҳо қоғозлар ва бошқа муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатларни сақлашини кафолатлайди. Банклар тадбиркорлар ва мижозлар билан бўладиган операцияларда пул эгаси томонидан топшириқ қоғози банкка келиб тушиши билан 12 - 13 соат давомида кейинги операцияларни бажаради. Корхона ҳисобига пул ўтказиш шаҳарда 4 иш кунида, вилоятда 5 иш кунида, республика ҳудудида 10 иш кунида бажарилиши лозим. Агар бу қонун шартлари бузилса, мижозга йиллик фоиз миқдорида банк жарима тўлайди. Банк мижозларнинг аризасига биноан, уларга тегишли операцияларни бажаради. Банклар тадбиркорларни Республика Марказий банки томонидан киритилган ўзгаришлар тадбиркорни хабардор қилади. Ўз навбатида, кечиқиб ўтказган операциялари, пулни нотўғри ўтказишгани учун банк айбдор сифатида ҳар бир кун учун мижозга ўтказилаётган суммадан жарима тўлайди. Банкнинг айби билан ҳисоб ҳужжатлари йўқолса, мижозга ҳужжатда кўрсатилган суммани ҳар бир куни учун ҳам банк жарима тўлайди. Тадбиркор томонидан банкка нотўғри маълумот берилган бўлса (масалан, пул ўтказиш бўйича мижознинг манзили нотўғри кўрсатилган бўлса) мижозлар ҳам маълум миқдорда жарима тўлайди. Агар шу ҳол яна такрорланса, хизмат кўрсатиш фаолиятини тўхтатади. Мижозлар билан банк ўртасидаги кредит бериш бўйича бўладиган операциялар икки томон ўртасида имзоланган шартнома асосида амалга оширилади. Кичик бизнес корхоналарининг иқтисодий фаолияти валюта операциялари билан боғлиқ бўлиб ташқи иқтисодий фаолиятини амалга оширишда миллий валюта ҳамда хориж валютасида операциялар бажаришга тўғри келмоқда. Банкда валюта операциялари валюта курси бўйича икки томон валютаси нисбати солиштирилиб, амалга оширилади. Халқаро майдонда АҚШ доллари валюта котировкасида база сифатида қабул қилинган. Бошқа мамлакатлар валютаси курс бўйича АҚШ долларига солиштирилиб борилади. Доллар курси доимо ўзгариб туради. Шунинг учун банклар банкнинг фаолият бошлаши вақтидаги ёки ёпилиши вақтидаги курслар бўйича ҳисоб - китоб ишларини олиб боради. Валюта курсини ўзгариб бориши ҳақида ҳар ҳафтада матбуотда жадвал бериб борилади. Бу ахборот тадбиркорларни иқтисодий фаолиятида муҳим ҳисобланади. Валюта операцияларида асосий ўринни кредит, қимматли қоғозлар, валютани фойда олиш мақсадида сотиб олиш ва сотиш кабилар эгаллайди. Хўжалик юритиш жараёнида ҳозирги кичик ва хусусий мулк эгалари валюта ҳисоб - китоб рақамига эга бўлиш ҳуқуқини олиб, эркин тарзда валютани сотиб олишлари ҳам мумкин. Тадбиркорлар хориж фирмалари ва тадбиркорлари билан савдо қилишлари натижасида валютани эркин сотиб олиш ҳуқуқига ҳам эгадирлар. Шундай қилиб бозор иқтисодиёти жаҳондаги йирик ривожланган мамлакатларни муомаладаги валюталарини мамлакат ички бозорида ҳаракат қилиши учун ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради. Кичик бизнеслар валюта билан боғлиқ бўлган фаолиятларидан самарали фойдаланиб, хориж валютасига янги техника ва замонавий технология ҳарид қилиб, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида хизмат сифатини оширишга, ишлаб чиқариш соҳасида сифатли товарлар ишлаб чиқариб, унинг реализациясидан катта фойда олиш имкониятларига эга бўладилар. Download 65.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling