3-мавзу: таълимда компетентли ёндашув


Download 256.61 Kb.
bet1/13
Sana15.06.2023
Hajmi256.61 Kb.
#1483041
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
3-МАВЗУ. ТАЪЛИМДА КОМПЕТЕНТЛИ ЁНДАШУВ


3-МАВЗУ: ТАЪЛИМДА КОМПЕТЕНТЛИ ЁНДАШУВ

3.1. Менежмент ва раҳбар психопогияси тушунчасининг мазмуни.
Шахснинг индивидуал-типологик еа ижтимоий-психологик хусусиятлари ва уларнинг касбга таъсири. Менежер шахсига қуйиладиган талаблар тизими. Таълим соҳасидаги менежер модели. Менежерларни касбий тайёрлаш. Менежер касбий фаолиятида стресслар. Карьера режалаштиришнинг психологик жиҳатлари. Таълим пшзимида менежер ахлоқининг асосий принциплари. Жамоа фаолияпшнинг машупи ва психологик механизмлари. Ташкилот ижтимоий тузилма сифатида
Менежмент тарихий ривожланишининг ўзига хос хусусиятларидан бири унинг психологиялашувидир. Ҳозирги вақтда ташкилотда инсон салохдятини фаоллаштириш йўлларини излаш ва ходимларнинг психологик хусусиятларини ҳисобга олиш ташкилот фаолиятининг самарадорлигини ошириш омилларидан бири ҳисобланади. Самарали раҳбарнинг профессионал муҳим фазилатларини танлашда одатда одамлар билан мулоқот қилиш ва уларни бошқариш, бошқарув усулларини билиш билан боғлиқ фазилатлар устун қўйилади. Менежмент психологияси мақсади - бозор тизими шароитида ташкилот муаммоларини ўрганиш ва уларни ечишни психологик жих,атдан таъминлашдан иборат бўлган фанлараро илмий-амалий йўналиш. Менежмент психологиясида ўрганиш объекти сифатида мазкур ташкилот ходимлари амал қилади. Уларнинг фаолияти ижтимоий фойдали мақсадлар билан белгиланади, уларнинг самарадорлиги мезонлари бўлиб даромаддорлик, моддий ва маънавий фаровонлик хизмат қилади. Ташкилотнинг психологик ҳодисалари менежмент психологияси предмети ҳисобланади. Уларга ижтимоий-руҳий муҳит, мулоқот, лидерлик муаммолари, меҳнатни мотивлаштириш, меҳнат фаолиятини тахдил қилиш киради.
Менежмент психологиясининг айниқса фаол ишлаб чиқилаётган вазифаларига менежерларни психологик жиҳатдан ганлаш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш киради. Аксарият ҳолларда 56 раҳбар касб сифатида эмас, балки лавозим сифатида қаралади, шу боис таълим тизими профессионал раҳбарлар тайёрлашга лозим даражада қаратилмаган. Менежерлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг психологик жиҳатларига алоҳида эътибор берилади. Бу ерда бошқарув, мулоқот, қарорлар қабул қилиш услубларини такомиллаштириш биринчи даражали аҳамият касб этади. Менежерларнинг жисмоний ва айниқса руҳий саломатлигини таъминлаш борасқда амалда жуда кам иш қилинган. Жаҳон менежмент тарихи бир асрдан кўпроқ даврни қамраб олади. Ўзбекистонда бу соҳада ўз ривожланиш йўлини танлашда мамлакатимизнинг миллий-маданий ва тарихий анъаналарига таянишимиз лозим. Бу ерда хориж тажрибасини кўр-кўрона ўзлаштириш ўринли бўлмайди.
Ҳозирги вақтда раҳбарга кўйиладиган муҳим талаблардан бири унинг одамлар билан ишлаш кўникмасидир. Амалда бу раҳбарнинг у бировга топшириши мумкин ва лозим бўлмаган ишидир. Сўнгги йилларда рес пуб ликамиз нинг хўжалик организми анча ривожланди ва мураккаблашди, одамларнинг ўзаро алоқалари мураккаб тус олди, одамларнинг ўзи ҳам ўзгарди. Мазкур мураккаб организмни бошқариш, раҳбарликнинг ижтимоийпсихояогик усулларидан фойдаланиш муаммолари янада долзарб аҳамшт касб этмокда. Бу усуллар буюришни эмас, балки ишонтириш маҳоратини, одамлар руҳиятини тушунишни, уларнннг шахсий хусусиятларини ҳисобга олишни назарда тутади.

Download 256.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling