3-мавзу: таълимда компетентли ёндашув


Download 256.61 Kb.
bet8/13
Sana15.06.2023
Hajmi256.61 Kb.
#1483041
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
3-МАВЗУ. ТАЪЛИМДА КОМПЕТЕНТЛИ ЁНДАШУВ

Учинчи мезон. Раҳбарнинг таълим-тарбия иши, услубий ва илмий ишни бошқариш қобилияти, агар у ўзини ўзи бошқара олмаса (тўртинчи мезон), самарали бўлиши мумкин эмас. Мазкур фаолият соҳаси шахсий уюшқокдик, интизом, иш техникасини билиш, руҳий тетиклик, бардам-бақувватликни назарда тутади.
Олий ўқув юрти раҳбари ўз вазифаларини самарали амалга ошириш учун турли даража кишилари (талабалар, асгшрантлар, ўқитувчилар, ота-оналар, тадбиркорлар, бошлиқлар) билан ўзаро муносабатларга киришиши, ҳамкасблари билан ишга доир ва ижодий муносабатлар ўрнатиши, ахборотни ўзлаштириши ва ундан фойдаланиши лозим. Буларнинг барчаси олий ўқув юртлари таркибий бўлинмалари раҳбарларининг касбий тайёргарлиги даражасига юксак талаблар кўяди. Олий ўқув юртида замонавий раҳбар танланган стратегияни амалга оширишда инсон ресурсларидан самарали фойдаланиш учун ташкилий, ижтимоий-педагогик ва психологик воситалар мажмуига эга бўлиши лозим. Қуйида келтирилган фазилатлар раҳбар ташкилий-бошқарув моделини акс эттиради:
1. Касбий маҳорат фазилатларнинг етти гуруҳини ўз ичига олади: ташкилий-бошқарув маданияти, педагогик маданият, иқтисодий маданият, илмий фаолият маданияти, ҳуқуқий маданият, олий ўқув юртини бошқариш тажрибаси, тадбиркорлик тажрибаси.
2. Ташкилотчилик фазилатлари, яъни одамлар билан муносабатлар: лидерлик, киришимлилик, ходимларнинг баҳамжиҳат меҳнат фаолиятини ташкил эта олиш, шахсий нуфуз.
3. Ишчанлик, ишга муносабат: стратегик фикрлай олиш, омилкорлик, шахсий уюшқоқлик.
4. Ахлоқий фазилатлар: ходимлар қобилияти ва хулқ-атворига баҳо беришда адолатлилик, беғаразлик ва хайрихохлик. Раҳбар ахлоқий фазилатларининг икки гуруҳини ажратиш мумкин: маънавий фазилатлар ва хулқ-атвор маданияти. Маънавий фазилатлар - ҳалоллик, виждонлилик, камтарлик, ўз қадр-қимматини билиш. Хулқ-атвор маданияти раҳбарнинг хушмуомалалиги, сабр-тоқатлилиги, ғамхўрлиги, меҳрибонлиги, орасталигини назарда тутади.
5. Сиёсий маданият. Унинг мезони - бутун жамият, қўл остидаги жамоа ва айрим ходим манфаатларига эътибор, шунингдек сиёсий вазиятни билиш, мунозара олиб бора олиш, ҳар хил нуқтаи назарларга сабр-тоқатлилик.
6. Иш қобилияти - раҳбар давомли, оғир ижодий ишни бажаришга қодирлиги. Иш қобилиятига бир томондан соғлиқ, ёш, нерв системаси каби физиологик омиллар таъсир кўрсатади. Бошқа томондан, руҳий-иродавий мажмуа: меҳнаткашлик, тиришқоқлик, оилавий фаровонлик, оптимизм ҳам муҳимдир. Раҳбарнинг шахсий фазилатлари ҳақида гапирганда, муҳим жиҳат - одамларга раҳбарлик қилиш ҳуқуқига эътибор бериш лозим. Бунда одамларга раҳбарлик қилиш касбий ва маънавий ҳукуқи ҳақида гапириш ўринли бўлади. Касбий ҳуқуқ энг аввало билимдонлик, ташкилотчилик қобилиятлари билан, маънавий ҳукуқ эса - раҳбарнинг ахлоқий фазилатлари ва сиёсий маданияти билан таъминланади.

Download 256.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling