3-мавзу: таълимда компетентли ёндашув


Шахснинг индивидуал-типологик ва ижтимоий-психологик хусусиятлари ва уларнинг касбга таъсири


Download 256.61 Kb.
bet2/13
Sana15.06.2023
Hajmi256.61 Kb.
#1483041
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
3-МАВЗУ. ТАЪЛИМДА КОМПЕТЕНТЛИ ЁНДАШУВ

3.2. Шахснинг индивидуал-типологик ва ижтимоий-психологик хусусиятлари ва уларнинг касбга таъсири.
Инсон шахси ва унинг шаклланиши муаммолари билан педагогика билан бир қаторда фалсафа, психология, социология, генетика, тиббиёт каби фанлар шуғулланади. Педагогик ва психологик адабиётларда “Шахс” тушунчаси “Инсон” тушунчасидан фарклидир, биринчиси инсоннинг ижтимоий хусусиятяарини англатади. Маълумки, одам шахс сифатида дунёга келмайди, балки унинг шаклланиши аввало ҳаёт шароитларига боғлиқдир. Инсон ҳаёт давомвда мураккаб ривожланиш жараёнини бошдан кечиради, натижада шахсга айланади. Шу сабабли шахсни маълум ижтимоий тузумнинг маҳсули деб тушунишимиз лозим. Ривожланиш деганда, биз шахснинг ҳам жисмоний, ҳам акдий ва маънавий камол топиш жараёнини тушунамиз. Ҳар бир жамиятда шахснинг шаклланиши, камол топиши муҳим муаммолардан ҳисобланади. Шу сабабли шахснинг шаклланиши масалаларига тўғри ёндашиш учун шахснинг табиатини, тузилишини, унинг хулқ-атворини ва унга таъсир қилувчи сабаб ва воситаларини билиш зарур. Шахснинг ривожланиши жараёни бир қанча омиллар таъсирида содир бўлади. Булар ирсият, яъни биологик омил, муҳит, таълим ва тарбия, шахс фаоллиги - шахсни шакллантиришнинг асосий омиллари деб тушунилади.
Инсон ижтимоий тизимда асосий бўгим, бошқарув объекти ва субъектидир. Инсонни доимо кимдир бошқаради. Ўзини муваффақиятли бошқариш учун ўз қизиқишларининг тавсифини, ўз имкониятлари ва турли вазиятларда нуқтаи назарини яхши билиши лозим. Аввало ўз имкониятларини, кейин эса улардан фойдаланиш йўлларини англаб олган бўлиши керак. Онг инсоннинг воқеликни тўғри акс эттириш қобилияти сифатида, инсоннинг ижтимоий-руҳий воситалари йиғиндиси сифат фаолияти дастурини тузиш, яқин ва мақсадлар қўйиш, уларга эришишга ёрдам беришга имконият яратади. Чунки, кишиларнинг билими раҳбар касбий ваколатининг кўрсаткичидир. Кўпинча раҳбарлар нутқида "инсон", "шахс", "индивибуа.гчик" каби сўзлар тез-тез учраб туради. Ҳар бир жамоа ходимлар мажмуасидан иборатдир. Жамоадаги ҳар бир ходим ўз интилиш ва мақсадларига эга. Жамоани бошқариш, аввало. унинг таркибий қисми бўлмиш ходимларнинг хусусиятини инобатга олишни талаб қилади. Шахснинг ўзига хослиги эса кўп омиллар таъсирида шаклланади. Бу омиллар қаторида ёшлик даври, оила муҳити, ирсий белгилар ҳам ўз 58 ўрнини топган. Жамоа миқёсида турли характерли ходимлар ягона мақсад сари бирлашадилар ва раҳбарнинг асосий вазифаси ш у турли туманликни ягона йўлда бирлаштиришдир.
Ташкилот доирасидаги ташқи муҳит объектларидан асосийси ходимлар бўлиб, раҳбар ўз бошқарув фаолиятида уларга хос бўлган индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиши лозим. Шахс типологияси деганда, турли индивидуал психологик хусусиятлари бўйича инсоннинг бирон тоифага мансублиги тушунилади. Гиппократ давридан яратилган тўрт темперамент типлари буюк рус физиологи И.П.Павлов тадқиқотлари орқали ўз илмий асосига эга бўлди. Темперамент бош миядаги кўзгалиш ва тормозланивд жараёнларининг ўзаро муносабатидан келиб чиқувчи хусусият сифатида тушунилади. Барча тадқиқотчилар унинг туғма эканлигини ва инсоннинг кўпгингина фаолият турлари натижаларига таъсир этишни эътироф этишади Индивидуаллик - бу - ҳулқ-атворнинг ўзига хослигини в а муайян фаолият турига мувофиқликни белгиловчи шахснинг хусусияги. Бу шахснинг биоижтимоий ўзига хослиги, унинг такрорланмаслиги. Шахс - муайян инсон, маълум ижтимоий гуруҳнинг конкрет фаолият тури билан шугулланувчи, муайян индивидуал-психологик хусусиятлари билан тавсифланувчи вакили. Шахс ўзини куршаган дунё билан фаол ўзаро муносабатларга кириш иш жараёнида шаклланади. Ҳаётда мутлақо бир хил одамлар йўқ. Одамлар ёши, танасининг тузилиши, маълумот даражаси, шахсий тажрибаси, ҳаёт кздриятларига муносабати, шу жумладан мижозига кўра бир-биридан фарқ қилади.
Темперамент - инсоннинг нерв системаси хоссалари билан белгиланувчи ва инсон хулқ-атворида, унинг ҳаётдаги фаоллигида намоён бўлувчи психологик хусусиятлари йиғиндиси. Ш а х с жиҳатлари ва инсон феъл-атворини ўзгартириш ва тарбиялаш мумкин бўлса, мижоз инсонда умр бўйи ўзгаришсиз қолади. Қўл остидаги ходимларнинг мижозини билиш менежерга улар билан ўзаро муносабатларни ташкил этишга ёрдам беради. Асосан одамлар темпераментининг тўрт типи фарқланади: сангвиник, холерик, флегматик ва меланхолик.

Download 256.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling