3-мавзу: таълимда компетентли ёндашув


Ташкилот ижтимоий тузилма сифатида


Download 256.61 Kb.
bet13/13
Sana15.06.2023
Hajmi256.61 Kb.
#1483041
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
3-МАВЗУ. ТАЪЛИМДА КОМПЕТЕНТЛИ ЁНДАШУВ

3.10. Ташкилот ижтимоий тузилма сифатида.
Қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожланти-ришнинг бепгга устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида иктисодиётни янада ривожлантириш ва либераллапггиришдаги муҳим вазифа сифатида хусусий мулкнинг устувор ролини кучайтириш ва хусусийлапггирилган объектлар негизвда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш белгиланган. Унга кўра таркибий ўзгартиришларни чуқурлапггириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармокдарини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш деб белгиланган, яъни иқтисодиёт тармоқлари учун самарали рақобатбардош муоситни шакллантириш ҳамда маҳсулот ва хизматлар бозорида монополияни босқичма-босқич камайтиршвдир. Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнвда кучли рақобат муҳитини вужудга келтиришда иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, ташкилий ва хуқуқий жихатлари билан бир қаторда уни маданий, маънавий, ахдоқий ва руҳий жихатвдан тараққий эттириш, тобора янгиланиш учун мафкуравий йўл-йўрикдар ўз ифодасини топиши борасвда муҳим вазифаларни хал қилиш зарур. Кадрлар сиёсати энг муҳим жиҳатлардан бири ушбу сиёсатда ташкилот қадриятлари, унинг юксак мақсади миссиясининг мужассамлашганлигидир. Маълум маънода миссия - мукаммал ишланган, аниқ қадриятларга асосланган ташкилот фалсафасидир (кадрлар сиёсати). Миссия ташкилотнинг ижтимоий фойдали томонини акс эттирувчи олий мақсад бўлиб, унда корхона ўзи кўз олдига келтирувчи энг олий ютуқ ифодаланади.


4-Расм. Ташкилот миссияси
Расмдан кўриниб турибдики, ташкилот миссияси энг юксак поғонадан борган сари ташкилотнинг ҳамма бўғинлари ва алоҳвда ходимлар даражасига сингиб боради. Уз моҳиятига кўра, миссия ташкилотнинг ўзагини ташкил этади ва унинг атрофида ташкилотнинг барча фаолият жабҳалари мужассамлашади. Шу муносабат билан жаҳон бозорида етакчи ўрин тутган айрим компаниялар тарғиб қилувчи миссиялар мисолини келтирамиз “ИКЕА” - кундалик ҳаётни янада гўзалроқ қилиш. “Volvo” - автомобиль компаншси энг хавфсиз автомобиллар ишлаб чиқариш. “Ford” - автомобиль компанияси оммабоп ва ҳаммага манзур келувчи автомобиллар яратиш.
Ташкилотнинг қуйидаги асосий функциялари мавжуд:
1. Ишлаб чикэриш.
2. Жамоада амал қилувчи қадриятларни уйғунлаштириш
3. Ташкилот ииқёсидаги тарбиявий жараённи бошқариш.
Ташкилотнинг тизим сифатида самарали ишлаши, унда қабул қилинган ва амал қилувчи нормалар, анъана ва қарорлар ижроси билан белгиланади. Жамоада амал қиладиган меъёрий томонлар ходимлар томонидан кўр кўрона қабул қилинмгш, балки уларнинг шахсий манфаатлари билан уйгунлашган бўлиши мухдмдир. Ташкилот маданиятининг асосий мазмуни, жамоа миқёсида қабул қилинган меъёрий томонлар бўлибгина қолмай, балки бу нормаларнинг ходимар томонидан англанганлиги ва қабул қилинганлиги ҳамдир. Ташкилотни стратегик режалапггириш - бу корхонани истикболда кўриш, корхонанинг иқтисодиётда, мамлакат ижтимоий-иқтисодий хдётидаги ўрни, ролини билиш ва янги даражага эришиш йўллари, воситаларини ишлаб чиқишдир. Стратегик режалаштиришда аниқ ҳисобланган кўрсаткичлар бўлмайди, балки турли башоратлар асосида мўлжаллар, келгусига назар гашлашдан иборатдир. Хулоса қилиб айтганда, бизнес юритиш шароитларини яхшилаш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга қаратилган давлат сиёсати ва мамлакатдаги мавжуд тўлақонли рақобат муҳитидаги кураш миллий корхоналарни сифат ва нарх жиҳатдан устунликка эришиш учун ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва техник қайта қуроллантиришга ундайди.
Download 256.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling