3-мавзу: таълимда компетентли ёндашув
Жамоа фаолиятининг мазмуни ва психологик механизмлари
Download 256.61 Kb.
|
3-МАВЗУ. ТАЪЛИМДА КОМПЕТЕНТЛИ ЁНДАШУВ
3.9. Жамоа фаолиятининг мазмуни ва психологик механизмлари.
Жамоа - ўзаро боғланган одамлар гурухдари ва айрим шахслар тўпламидан иборат бўлган мураккаб тизим. Шахс - ўз ижтимоий муносабатлари, руҳий ва физиологик хоссалари билан тавсифланадиган, индивидуаллиги ички маънавий дунёсида акс этадиган муайян инсон. 79 Ишлаб чиқариш жамоаси жамият бўғини сифатида ўзаро боғланган икки функцияни бажаради. Булар иқтисодий ва ижтимоий функциялардир. Ицтисодий функция шу билан белгиланадики, жамоа бойликлар яратишга қаратилган қўшма меҳнат фаолиятини амалга оширади. Иқтисодий функция жамоа фаолиятида етакчи ўрин эгаллайди. Ижтимоий функция жамоа аъзоларининг ижтимоий эҳтиёжларини қондиришни назарда тутади. Булар меҳнат қилиш, моддий ҳақ олиш, жамоа аъзолари билан мулоқот қилиш, бошқарувда иштирок этиш имкониятларида намоён бўлади. Жамоанинг шаклланиш ва ривожланиш жараёни бир неча босқичдан ташкил топади. Жамоани бошқариш учун менежер жамоа ҳозирги вақтда ривожланишнинг қайси босқичида эканлигини билиши лозим. Биринчи босцич жамоанинг шаклланиш жараёнидан иборат. Бунда раҳбар вазифалар билан жамоани таништиради, мажбуриятларни тақсимлайди, иш режимини белгилайди, вазифаларни бажаришни ташкиллаштиради. Мазкур босқичда раҳбар ўз буйрукдарининг бажарилиши устидан назоратга алоҳида эътиборни қаратиши лозим. Бу келгусида ишларни бажаршпда аникдикни таъминлайди Шундай қилиб, жамоа ривожланишининг мазкур босқичида қатъий, шу жумладан ахлоқий талаблар фақат раҳбар томонидан кўйилади. Иккинчи босқичда жамоада шахсий хусусиятлар ва қизиқишларга мувофиқ кичик гурухдар шаклланади. Улар жамоа вазифалари ва раҳбарга ҳар хил муносабатда бўлишлари мумкин. Энг онгли, ташаббускор кишилар аниқланади ва улардан жамоанинг асосий мақсаддарига эришишда раҳбарга ёрдам бериши лозим бўлган актив таркиб топтирилади. Раҳбар активга таяниб виждонан ишлайдиган ходимларни рагбатлантириши ва айни вақтда интизомни бузувчиларга шафқатсиз бўлиши лозим. Бу босқичнинг хусусияти шундаки, раҳбар жамоани актив орқали бошқара бошлайди. Учинчи босқич шу билан тавсифланадики, жамоанинг барча аъзолари бир-бирига ва ўз-ўзига талаблар қўяди. Бу жамоа ривожланишининг ҳар бир раҳбар интилиши лозим бўлган олий босқичидир. Биринчи босқичда раҳбар асосан авторитар услубдан фойдаланса, учинчи босқичда у жамоа манфаатларининг ифодачиси сифатида демократик услубни қўллайди. Эцди у фақат жамоанинг ахлоқий ва ижтимоий ҳаётини тартибга солади, унинг ривожланиш йўлларини белгилайди. Жамоанинг ривожланиши учинчи босқич билан тугамайди. Бу жараён тинимсиз давом этиши ва жамоа ижодий кучларининг ривожланиши, ўзини ўзи бошқариш, маънавий-руҳий муҳитнинг яхшиланишида намоён бўлиши лозим. Жамоани шакллантиришда унинг ёш, жинс, малака ва маълумот даражасига кўра таркиби улкан аҳамият касб этади, шунингдек ходимларнинг руҳий хоссалари, мижози, тажрибаси ва билимларини ҳисобга олиш талаб этилади. Бу жамоада соғлом маънавий-руҳий муҳитни яратишга кўмаклашади. Жамоадаги маънавий-руҳий муҳит - жамоа ички алоқаларининг барқарор ҳолати бўлиб, у жамоанинг руҳий-алоқий кайфиятқда, фаолиятининг натижаларида, жамоатчилик фикрининг шаклланишида намоён бўлади. Жамоадаги маънавий-руҳий муҳит техник даража, интизом ва меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат ва бошқарувни ташкил этиш, моддий бойликларни тақсимлаш, меҳнатга ҳақ тўлаш тизими, жамоанинг малака ва маълумот даражаси, ходимларнинг ижодий ва акдий салоҳияти, шахсларнинг ахлоқий, ижтимоий-руҳий хусусиятлари, жамоанинг дам олиш ва бўш вақтни ўтказиш шароитлари каби омилларга боғлиқ бўлади. Меҳнат жамоасининг шахсга таъсири унинг аъзолари ўртасида шаклланган ахлоқий муносабатлар хусусияти билан белгиланади. Одамлар фаолиятининг натижаларига уларнинг кайфияти таъсир кўрсатади. Меҳнат жамоасида яхши кайфият ярата олиш - менежернинг муҳим вазифаларидан бири. У меҳнат унумдорлигини оширишнинг муҳим омилидир. Ўзаро ҳурмат ва ёрдам, жамоа аъзоси шахсига эътибор нормал маънавий-руҳий муҳитни тавсифлайди ва шахслараро муносабатларнинг ахлоқий меъёри ҳисобланади. Download 256.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling