Талабалар мустақил таълим олиш фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш технологияси


Download 282.5 Kb.
Pdf ko'rish
Sana16.02.2023
Hajmi282.5 Kb.
#1204367
Bog'liq
talabalar-musta-il-talim-olish-faoliyatini-tashkil-etish-va-bosh-arish-tehnologiyasi (1)



25 
 ТАЛАБАЛАР МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ 
ОЛИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ 
ВА БОШҚАРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ 
Алқоров Қодир Холматович, 
Дониёрова Шахноза Эркин қизи, 
Бурхонов Расул Ромилович, 
Жиззах давлат педагогика институти, 
Жиззах ш., Ўзбекистон 
 
E-mail: forishlik0426@bk.ru
Аннотация. Мақолада талабаларнинг мустақил ишлаш фаоллигини 
оширишдаги муаммолар ва уларнинг самарали ечимлари ҳақидаги мулоҳазалар 
келтирилган. 
Калит сўзлар: мустақил ўқув фаоллиги, ижодий тайёргарлик 
жараёни, изланувчан кадрлар. 
 
Бугунги 
кунда 
талабаларнинг 
мустақил 
ўқув 
фаоллигини 
шакллантиришнинг ягона усули, уларнинг мустақил ўқув фаолият билан 
шуғулланишларини ташкил этиш ва бошқариш ҳисобланади. Талабаларнинг 
ижодий тайёргарлик жараёнида мустақил таълимни ташкил етиш узлуксиз ва 
узвий амалга оширилмоғи лозим. Бизнингча, бу йўналишда юқори натижага 
эришиш таълим жараёнида, хусусан маъруза ва амалий, семинар 
машғулотларида талабаларда ўрганилган ўқув материалини мустаҳкамлашга 
қизиқиш (мотив) ҳосил қилиш, ўқув ахборотлари сиғимини дарслик ва қўшимча 
адабиётлардан мустақил ҳолда ўқиш асосида кенгайтиришга иштиёқ ҳосил 
қилишга асосланади. Бўлажак мутахассисларнинг ҳар томонлама етук, билимли, 
мустақил фикрлай оладиган, изланувчан кадрлар бўлиб етишишини таъминлаш, 
уларни ўз устида ишлашга йўналтирувчи янги педагогик ва ахборот 
технологияларини ўқув жараёнида қўллаш муҳим аҳамият касб этади. Бизга 
маълумки таълим-тарбия жараёнида талабаларда мустақил таълим олишга 
иштиёқ ва зарурият ҳосил қилишда педагогик технологиялар кенг имкониятларга 
эга. Таълим-тарбия жараёнига технологик ёндошиш, яъни ўқув жараёнини 
ишлаб чиқариш жараёни каби такрорланувчан тавсифга эга бўлишини 
таъминлашга оид дастлабки изланишлар ўтган асрнинг 50-йилларида 
америкалик педагог олимлар томонидан олиб борилган. Хусусан, “ўқитиш 
технологияси” ибораси ҳам, биринчи марта америкалик олим Скиннер 
томонидан ишлатилган. У “ўқитиш технологияси – психология фани 
ютуқларини педагогик амалиётда қўллашдан иборат” – деб таърифлаган. 
ПРЕДСТАВЛЕНИЕ НАУЧНОЙ РАБОТЫ 
ВЕСТНИК НАУКИ 
И ТВОРЧЕСТВА 


26 
Психолог-олима Н.Ф.Тализина таъкидлаганидек, “таълим тизимида педагогик 
технология иборасининг пайдо бўлишига қуйидагилар сабаб бўлган:
1) дидактика қоидаларининг барча мамлакатларда (хусусан Ақшда) кенг 
тарзда оммалашмаганлиги;
2) унинг қоидалари ўта конструктив тусда бўлмай замон талабидан орқада 
қолганлиги;
3) ўтган асрнинг 60 – йилларида таълим жараёнига техниканинг – 
дастурлаштирилган таълим машиналарининг кириб келганлиги.
Академик В.П.Беспалко фикрича, – “Педагогик технология-ўқитувчи 
маҳоратига боғлиқ бўлмаган ҳолда педагогик муваффақиятни кафолатлай 
оладиган, ўқувчи шахсини шакллантириш жараёнининг лойиҳасидир”. 
Профессор У.Н.Нишоналиев эса, – “Педагогик технологиянинг моҳияти 
дидактик мақсад, талаб этилган ўзлаштириш даражасига эришишдан иборат 
бўлиб, уни татбиқ этишни ҳисобга олган ҳолда таълим жараёнини илгаридан 
лойиҳалаштиришда намоён бўлади” – деб таъриф беради.
Педагогик технологиянинг турли-туман таърифлари мавжудлиги мазкур 
тушунчанинг кўп қирралилигидан далолат беради. Шу сабаб унга педагогик, 
психологик, дидактик, ташкилий, иқтисодий, ижтимоий, экологик ва бошқа 
нуқтаи назарлардан ёндошиш мумкин. Демак, педагогик технология жараёнида 
ўқитувчи ўзининг бор маҳорати ва билимини намоён қилиб, дарснинг ҳамма 
босқичларида ўзи ҳам, талаба ҳам фаол иштирок этади ҳамда қисқа вақт ичида 
кўзланган мақсадга эришади. Таълим муассаларидаги ўқув жараёнини давлат 
таълим стандартларига мос равишда илғор педагогик ва замонавий ахборот 
технологиялари 
асосида 
ташкил 
қилиш, 
олий 
таълим 
муассасаси 
ўқитувчиларидан ҳам юқори малакани талаб қилади. Ҳозирги вақтда олий 
таълим муассасаларида талабаларнинг касбий тайёргарлиги сифат ва 
самарадорлигини оширишда қуйидаги педагогик технологияларни қўллаш 
мақсадга мувофиқдир:
1. Талаба фаолиятини фаоллаштириш ва жадаллаштиришга асосланган 
педагогик технология – муаммоли таълим, турли хил ўйинлар. 
2. Ўқув материалини дидактик жиҳатдан такомиллаштириш ва қайта 
ишлашга асосланган педагогик технология.
3. Ўқув жараёнини самарали бошқариш ва ташкил қилишга асосланган 
педагогик 
технология 
– 
табақалаштирилган, 
индивидуаллаштирилган, 
дастурлаштирилган таълим технологиялари, таълимнинг жамоа усули, гуруҳли, 
компютерли таълим технологиялари.
4. Ривожлантирувчи таълим технологиялари – талаба шахсининг ижобий 
сифатларини, айрим соҳадаги билимларини, ижодий қобилиятларини 
ривожлантириш.
Таълим-тарбия 
жараёнини 
лойиҳалаш, 
лойиҳаланган 
педагогик 
технологияни педагогик жараёнга татбиқ этиш ўқитувчидан технологик 
лойиҳалаш қобилиятини талаб этади. Ўрганишлар жараёнида биз “талаба 
фаолиятини фаоллаштириш ва жадаллаштиришга асосланган педагогик 
ВЕСТНИК НАУКИ И ТВОРЧЕСТВА 


27 
технология”га мувофиқ талабалар мустақил таълим олиш фаолиятини 
фаоллаштиришга асосланган қуйидаги педагогик технологияни қўлладик. 
Мустақил таълим олиш технологияси ўқув – тарбия жараёнига таянади. 
Оптимал ўқув жараёнида мустақиллик, эркинлик ва ижодкорлик яхши 
ривожланади. Бундай шароитда муҳим интеллектуал кўникмалар шаклланиши 
керак. Улардан энг асосийси мустақил ўқиш кўникмасидир. Ҳар қандай таълим 
олувчи 
мустақил 
таълим 
материалларидан 
яхши 
фойдаланишни 
билавермайдилар. Шу боис ўқитувчи олдида масъул вазифа туради: қисқа муддат 
ичида таълим олувчини ўтилган дарс мазмуни ва вазифаларни мустақил 
тушунишга, зарурий ахборотни танлай билиш, баҳолаш, таққослаш, таҳлил 
этиш, муаммоли вазиятни ҳал этишга ўргатиш лозим. Мустақил таълим олиш 
технологиясини яратиш бир неча алоҳида муаммоларни ҳал етишни кўзда 
тутади. Улар орасида мунтазам билим олишнинг мақсадини қўйиш муаммоси 
алоҳида ажралиб туради. Агарда таълим олиш бўлажак мутахассисларнинг 
умумий ривожланишини таъминлашга хизмат қилса, мустақил таълим олишнинг 
мақсади профессионал шаклланиш ва касбий маҳоратини ошириш ҳисобланади. 
Шунга биноан талабаларнинг мустақил таълим олиш фаолиятини ташкил қилиш 
ва бошқариш қуйидаги технологик асосда амалга оширилади: кафедра 
ўқитувчилари томонидан ҳар бир гуруҳ учун алоҳида вариантда мустақил иш 
топшириқлари тайёрланади ва уни назорат қилиш жадвали ишлаб чиқилади.
– маъруза ва амалий машғулотлар жараёнида талабаларни мустақил 
таълим олиш фаолиятига йўналтириш ишлари амалга оширилади, яъни: таълим 
йўналиши ўқув режасидан фаннинг мустақил таълим учун ажратилган ўқув 
соатлари асосида ва ўқув дастури бўйича ўзлаштирилган мавзуларни 
талабаларга тақсимот жадвали ишлаб чиқилади; 
– ўзлаштирилган мавзуларнинг мустақил таълим материалларини ишлаб 
чиқилиб, мустақил иш топшириқлари берилади;
– берилган мустақил иш топшириқларини бажариш бўйича ўқитувчи 
раҳбарлигида методик кўрсатмалар (маслаҳатлар) бериб борилади;
– талабаларни мустақил бажарган топшириқларини ҳимоя қилишга 
тайёрланади; 
– гуруҳ талабалари ва тегишли ўқитувчилар билан ҳамкорликда мустақил 
ишларнинг ҳимоялари ўтказилади ва баҳоланади.
Шунинг учун талабаларга ўқув жараёнида билим беришда уларни 
мустақил таълим олиш (мустақил ҳолда ўрганилган мавзу материалларини 
мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, мустақил ишларни бажаришлари)га йўналтириш 
лозим. Фаннинг амалий дарсларида талабаларни мустақил таълим олиш 
фаолиятига йўналтириш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
1. Фаннинг амалий дарсларида талабаларга қисқа муддатли мустақил 
мавзуга биноан ишларни бажартириш орқали уларни мустақил таълим олиш 
фаолиятга йўналтириш бериб борилади.
2. Фаннинг амалий дарсларида талабаларни мустақил таълим олишга 
йўналтиришда уларнинг мустақил ишларини ташкил қилиш асосий омил 
ВЕСТНИК НАУКИ И ТВОРЧЕСТВА 


28 
ҳисобланади. Мустақил ишларини ташкил этишда қуйидагиларга эътибор 
қаратилади: 
3. Бўлажак технологик таълим-ўқитувчиларга бериладиган мустақил 
ишлар олий таълим дастурига мувофиқ ҳолда тузилиб, технология таълимини 
ўқитиш методикасидан олинадиган билим ва малакаларни мустаҳкамлаши, 
чуқурлаштириши назарда тутилди.
4. Мустақил иш топшириқлари талабаларнинг қобилиятига мос, улар 
диққатини тортадиган, қизиқтирадиган қилиб танланади.
5. Мустақил иш бериш олдидан ўқитувчи уни қандай бажариш кераклиги 
тўғрисида босқичма-босқич услубий кўрсатма бериб боради. 
6. Ўқитувчи талабаларнинг мустақил ишлари натижаларини кўриб, 
хатоларини тўғрилаши, мумкин қадар баҳолаши, ишни ўз вақтида бажарган 
талабаларни рағбатлантириб бориши таъминланади.
Бу методлардан дарслар давомида бир қанчаси ишлатилиши мумкин. 
Булардан кўргазмалилик, ўқитишнинг мантиқий методлари дарс турининг 
маъруза шаклида қўлланилиб, мустақил ишлаш, муаммоли методлар фаннинг 
амалий машғулотларида, илмий, индуктив ва дедуктив методлардан эса 
талабаларининг мустақил таълим олишларида кенг қўллаш мақсадга 
мувофиқдир. Машғулотни бошқариш технологиясида авваламбор, дарснинг 
мақсади аниқ, касбга йўналтирилган бўлиши билан бирга, қайси восита 
ёрдамида ва қандай кетма - кетликда бу мақсадга эришиш мумкинлиги 
аниқланиши керак. Ўқитувчининг фаолияти ўқув материалини ўзлаштириш 
жараёнининг ташкилотчиси тарзида кўриниб, талаба фаолиятининг фаоллигига 
аҳамият берилди. Бунинг учун ўқув материал мазмунининг баёнида ўқитувчи 
турли хил ўқитиш методлари ва имкониятларидан фойдаланади. Ҳар бир 
машғулотда қўлланиладиган методлар учун педагогик тизимда уларнинг ўзига 
хос хусусиятлари бор. Тушунчалар ва ҳатти - ҳаракатларнинг шаклланишини 
ўқитувчи бошқариб борадиган асосий машғулот тури амалий машғулотлар 
бўлиб, уни ўтказиш методикаси педагогик тажриба ва маҳоратга боғлиқдир. Бу 
жараённи тинмай ўрганиб бориш ўқитувчининг ўз касбига моҳирлиги ўқитиш 
технологиялари ва уларнинг мақбул шакллари мажмуасини эгаллаб олганлиги 
билан белгиланади. Таълим жараёнида ҳар бир мавзуни ўтишда янги педагогик 
технологиянинг қайси услуби маъқул, қулай, мавзуни ёритиш учун қандай 
жиҳозлар бўлиши зарурлиги аниқлаб олинади. Фан мавзуларини педагогик 
технологиянинг у ёки бу услуби, услублар бирикмаси билан ўтиш харитаси 
тузилди. Биз дарс ўтишнинг ноанъанавий фаоллаштирувчи услубларидан 
қуйидагиларни қўллашни маслаҳат берамиз. 
Амалий ижодий машқ. Мавзуда баён қилинган назарий билим, қоида ва 
хулосаларни амалда, машғулот топшириқларини ечимларини излаш ва топиш 
жараёнида қўллай олиш кўникмасига эга бўлиш мақсадида қўлланилди. 
Мустақил ишлаш – маълум мавзулар гуруҳи (блоки) тугагач, уларни бир тизимга 
солиш, мустаҳкамлаш мақсадида талабаларга мустақил амалий иш, фаолият 
билан шуғулланиш, дарслик, қўшимча манбалар, асарлар тўплами билан ишлаш 
кўникмаларини ҳосил қилишдан иборат.
ВЕСТНИК НАУКИ И ТВОРЧЕСТВА 


29 
Масалан, мустақил иш “Аниқ мавзуларга мослаб кўргазмали қуроллар 
тайёрланг” бўлиши мумкин. Ўқитувчи мустақил иш мавзусини, ҳар бир талаба 
учун алоҳида вариантда аввалдан тайёрлаб қўяди. Топшириқ шарти ва вазифалар 
ёзилган варақ ҳар бир талабага алоҳида берилади. Олий мактабда таълим 
беришнинг муваффақияти талабаларнинг мустақил ишларни мустақил равишда 
тўғри бажаришларига боғлиқдир. Педагогика таълими жараёнида талабаларнинг 
мустақил таълим олиш фаолиятини фаоллаштириш учун қуйидаги методлардан 
фойдаланганимиз яхши натижалар беради:
– маъруза матни ва дарслик билан ишлаш, мавзуга оид материалларни қунт 
билан ўқиб чиқишга ундаш;
– маъруза жараёнида кўрсатилган ва амалиёт дарсларида ўқитувчи 
томонидан кўрсатилган кўргазмали маълумотларни такрорлаш моҳиятини 
англатиш;
– ҳар бир мустақил ишни бажаришда ўтилган мавзунинг хусусиятларини 
ҳисобга олган ҳолда қизиқарли дидактик ўйинлар ташкил қилиш, қизиқарли 
мавзулар тавсия этиш.
Ҳозирги замон таълим тизимида амал қилаётган анъанавий таълимни 
мазмунан янгилаш ва таълим жараёнини ташкил этишни тубдан ўзгартиришга 
қаратилган технологияларнинг турли йўналишлари мавжуд бўлиб, уларнинг 
айримлари қуйида келтирилган: Муаммоли таълим – мустақил, мантиқий, 
илмий, ижодий фикрлашга ўргатиш, бу йўлда учрайдиган тўсиқларни мустақил, 
ижодий ёндошган ҳолда бартараф этиш демакдир. У ўқув материали 
ўзлаштирилганлигини исботлайди, билимларни қатъийлаштиради. Талабада 
ўқишга эмоционал муносабат уйғотади, мустақил билим олишга ички 
қизиқишини шакллантиради. Кўтарилган масала муаммо сифатида талабани 
қизиқтириб қолса, уни янги фикрий фаолиятни қўллашга ундайди.
Фойдаланилган манбалар: 
1. Беспалько В.П. Педагогика и прогрессивные технологии обучения. – Москва: 
Просвещение, 1997.
2. Нишоналиев У.Н. Янги педагогик ва ахборот технологиялари: муаммолар, 
ечимлар // Педагогик таълим. – Тошкент, 2001. – № 3.
3. Буга П., Карпов Б. Технология обучения в высшей школе // Вестник высшей 
школы. – 1991. – № 11. – С. 19. 
4. Абдуллаева К.М. Махсус фанларни ўқитиш жараёнида бўлажак 
ўқитувчиларнинг касбий билим ва кўникмаларини шакллантиришнинг методик 
асослари: п.ф.н. ... диссертация. – Тошкент, 2006. – 86 б. 
ВЕСТНИК НАУКИ И ТВОРЧЕСТВА 

Download 282.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling