3-мавзу: тарбия усуллари ва шакллари. Р е ж а


Ўз-ўзини тарбиялаш методлари


Download 294.42 Kb.
bet3/9
Sana30.10.2023
Hajmi294.42 Kb.
#1734784
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
TIM 2

Ўз-ўзини тарбиялаш методлари. Ўқувчида ўз-ўзини тарбиялашга, яъни, ўз устида онгли, батартиб ишлашга эҳтиёж пайдо бўлгандагина тарбия жараёнини самарали деб ҳисоблаш мумкин. Тарбия жараёнида ўз-ўзини тарбиялаш методларидан фойдаланиш самарали ҳисобланади. Ўз-ўзини тарбиялаш методлари ўқувчиларнинг ўзини - ўзи идора қилишлари, турли ўқувчилар органлари фаолиятида фаол иштирок этишларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий мавқеларини ошириш мақсадида қўлланилувчи усуллардир.
Ўз-ўзини тарбиялаш ўқувчиларнинг ўзини - ўзи идора қилиш ва ўқувчиларнинг турли органлар фаолиятида фаол иштирок этишни таъминлаш, уларнинг ижтимоий мавқеини оширишнинг таъсирчан воситасидир. Ўқувчилар ўқиш, тарбия ва дам олишда ўз-ўзини тарбиялаш усулларидан фойдаланадилар, бу усуллар ўқувчиларни ўз-ўзини тарбиялаш ташаббускорлик ва мустақилликка ундайди.
Ўз-ўзини таҳлил (назорат қилиш ўз шахси, мавжуд фазилатлари, хатти-ҳаракати, хулқ-атворини таҳлил қилиш, мавжуд сифатларни бойитиш ёки салбий одатларни бартараф этиш)га қаратилган фаолият усули.
Ўз-ўзини таҳлил (назорат) қилиш учун ўқувчи ўзининг юриш-туриши, интизоми, ижобий фазилатларининг ортиб бориши ва аксинча, салбий одатларининг камайиб бориши ҳақида мунтазам равишда кундалигига ёзиб боради.
Ўз-ўзини баҳолаш мавжуд фазилатлари, хатти-ҳаракати, хулқ-атворини таҳлил қилиш асосида ўз шахсига баҳо беришга йўналтирилган фаолият усули. Ўқувчининг қобилиятини ўз кучи билан юзага чиқишига ёрдамлашиш зарур. Ўз-ўзини баҳолаш қийин, лекин ўқувчини бунга етарли тайёрлаш мумкин. Шу боис ўқувчи иродали бўлиши, ўз бурчини тушуниши, таҳсил ва тарбия олиш учун сабабли асос бўлиши, яъни, тарбияланишни хоҳлаши, ўзини ўртоқлари, атрофдагиларнинг кўзи билан кўриш ва ўз-ўзини такомиллаштиришга интилиши лозим. Ўз-ўзини баҳолаш ўқувчи учун шахсий имкониятларини ҳисоб-китоб қилиш, ўзига четдан туриб холисона баҳо бериш, ўзидан қониқиш ҳосил қилишда ёрдам беради.
Изоҳлаш - тарбияланувчига ҳиссий-оғзаки таъсир этиш усули. Изоҳлашнинг ҳикоя ва тушунтиришдан фарқланадиган муҳим белгиси муайян гуруҳ ёки алоҳида шахсга йўналтирилганлигидир. Ушбу методни қўллаш синф ўқувчиларининг умумий ёки жамоа аъзоларининг шахсий хусусиятларини билишга асосланади. Бошланич синф ўқувчилари билан иш олиб боришда изоҳлашнинг элементар усул ва воситалари қўлланилади: «Шундай ҳаракат қилиш керак», «Ҳамма шундай қилади». Ўсмирлар билан ишлаганда маънавий-ахлоқий тушунчаларнинг ижтимоий аҳамияти ва маъносини изоҳлаш зарур. Изоҳлаш қуйидаги ҳолатларни юзага келтириш учун қўлланилади:

  1. Янги маънавий-ахлоқий сифатлар ёки хулқ кўникмаларини таркиб топтириш ва мустаҳкамлаш;

  2. Тарбияланувчиларнинг содир этилган муайян ҳодиса (масалан, синф ўқувчилари оммавий равишда дарсга келмаганлари)га тўғри, онгли муносабатни ҳосил қилиш.

Мактаб амалиётида изоҳлаш ишонтиришга таянади. Ишонтириш воситасида ўқувчи руҳиятига сезиларсиз ҳолда таъсир этилади. Бошланғич синф ўқувчилари ҳамда ўсмирлар ишонувчан бўлишади. Педагог ишонтиришдан тарбияланувчи маълум кўрсатмани қабул қилиши зарур бўлган вазиятларда фойдаланади. Мазкур методдан бошқа методларнинг таъсирини кучайтириш учун ҳам фойдаланилади.

Download 294.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling