3-мавзу: тарбия усуллари ва шакллари. Р е ж а


Download 294.42 Kb.
bet7/9
Sana30.10.2023
Hajmi294.42 Kb.
#1734784
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
TIM 2

Икки томонлама алоқа икки йўналишда, яъни, ўқитувчининг ўқувчига нисбатан кўрсатадиган таъсири (тўғри алоқа) ҳамда ўқувчининг ўқитувчига нисбатан муносабати (тескари алоқа) тарзда ташкил этилади. Тарбиянинг педагогик технологияси назарияси ғоясига мувофиқ эндиликда ўқувчи тарбия жараёнининг обектигина бўлиб қолмасдан, субектив сифатида ҳам фаолият кўрсатади. Шунинг учун ўқитувчи ўқувчининг ички имкониятлари, унга нисбатан бўлаётган ташқи таъсирлар, ахборот манбаларини инобатга олиши зарур. Агарда, мазкур талаб унутилса, шахсни тарбиялаш қийинлашади ёки барча уринишлар самарасиз якунланади. Мана шундан тарбия жараёнининг яна бир муҳим хусусияти - тарбияда қарама-қаршиликларнинг мавжудлиги келиб чиқади. Ушбу қарама-қаршиликлар ўқувчиларда ўз тушунчаларига мувофиқ пайдо бўлган дастлабки сифатлар ўртасида ёки ўқувчиларга қўйиладиган талаблар билан уларни бажариш имкониятлари ўртасида зиддиятларнинг келиб чиқиши учун замин яратади. Бундан ташқари, бу қарама-қаршиликлар кўпинча боланинг онги билан хулқи бир-бирига мувофиқ бўлмаслигидан, ўқитувчи ва тарбиячиларнинг ўқувчилар ёш ва шахсий психологик хусусиятлари (феъл-атвори, характери, қизиқишлари, жисмоний, руҳий ва физиологик соғломлиги)ни яхши билмаслиги оқибатида келиб чиқади. Демак, тарбия жараёни ўзида қуйидаги хусусиятларни намоён этади:
1.Аниқ мақсадга йўналтирилган жараён;
2.Кўп қиррали жараён;
3.Узоқ муддатли жараён;
4.Яхлит тизимлилик жараён;
5.Икки томонлама алоқа жараёни;
6.Қарама-қаршиликлардан иборат жараён.


3.Тарбия қонуниятлари ва тамойиллари.
Тарбия мазмунида олдинга қўйилган мақсад ва вазифаларга мувофиқ ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар, шахс хулқ-атвори ҳамда сифатлари моҳияти акс этади. Тарбия мазмуни шахснинг шаклланишига қўйилувчи ижтимоий талаблар моҳиятидан иборат бўлиб, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт, кишилик муносабатлари моҳияти ва даражаси, шунингдек, жамият мафкураси ғоялари асосида белгиланади. Замонавий тарбия мазмунида қуйидаги тамойиллар ётади:

Download 294.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling