3-мавзу. Тарбиянинг ижтимоий ходиса ва педагогик жарён эканлиги
Б./ Б. /Б технологиясини қўллаш қоидалари
Download 50.34 Kb.
|
4686 137 3 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзу саволи Биламан Билдим Билишни хоҳлайман
- 5-илова Тарбия қонуниятлари.
- 6-илова Тарбия қонуниятлари бўйича Вен диаграммаси тўлдиринг.
Б./ Б. /Б технологиясини қўллаш қоидалари
5-илова Тарбия қонуниятлари. Тарбия жараёнининг қуйидаги умумий қонуниятлари мавжуд: ижтимоий муҳитнинг объектив ва субъектив омилларига боғлиқлиги. Объектив омиллар тарбияни ташкил этиш шарт-шароитлари (моддий-техник, ижтимоий, маданий, санитар-гигиеник) орқали юзага чиқса, субъектив омилларга тарбиячи ва тарбияланувчилар, уларнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракати, мураккаб алоқалар, психологик муҳит ва бошқаларни киритиш мумкин; тарбиянинг шахснинг ривожланиши билан бирлиги ва ўзаро боғлиқлиги. Тарбия жараёни болаларнинг ёш даври ривожланиши хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилиши; қўйилган мақсад вазифалар болаларнинг ёш хусусиятларига тўлиқ мос келиши лозим; фаолият ва муносабатни эътироф этиш шахснинг ижтимоий қимматли фазилатларини шакллантиришнинг негизи ва асосий манбаи. Тарбияланувчиларнинг фаолиятга жалб этиш орқали уларда мавжуд жараёнга нисбатан муносабатни аниқ баҳолай олиш мумкин. Ўз навбатида муносабат билдира олиш тарбияланувчининг фаолиятга тайёрлигини кўрсатади; 6-илова Тарбия қонуниятлари бўйича Вен диаграммаси тўлдиринг. 7-илова Тарбия тамойиллари. Тарбия жараёни қуйидаги тамойиллар асосида бошқарилади: Мақсадга қаратилганлиги ва ғоявий йўналганлиги. Тарбия жараёнида мақсаднинг аниқ белгиланиши кутиладиган натижага эришишни кафолатлайди. Шунингдек, тарбия жараёни жамиятни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, миллий ғоя ва мафкура асосига қурилиши лозим. Республикамизда тарбия жараёнининг асосий мақсади сифатида юксак маънавиятли шахсни шакллантириш белгилаб олинган. Юксак маънавиятли инсон билимли, маълум касб-ҳунар соҳиби, ўз Ватанининг содиқ фуқаросидир. Ўз давлати қонунларини биладиган ва уларга амал қиладиган, юрти билан ғурурлана оладиган инсон. Ўз Ватани бойликларини сақлайдиган, уни янада бойитадиган, гўзалликларидан баҳраманд бўладиган шахс. У ҳар қандай зарарли иллатларга қараши курашадиган, миллий ва умуминсоний қадриятларни авайлаб асрайдиган инсондир. Тарбиянинг инсонпарварлашуви. “Инсонпарварлик” тушунчаси моҳиятини, унинг турлари ва илмий педагогика билан муносабатларини қандай талқин қилиш керак? “Фалсафа қомусий луғат”да инсонпарварлик “Одамларга меҳр-муҳаббат билан қараш, уларни ҳурмат қилиш, инсоннинг моддий фаровонлигини юксалтириш ва кишиларда юксак маънавий фаилатларни ривожлантиришга ғамхўрлик қилиш ғоялари билан суғорилган дунёқараш” сифатида қаралади. “Педагогик энциклопедик луғат”да эса, инсонпарварлик шахс сифатида инсон, унинг эркин ривожланиши ва ўз қобилиятларини намоён эта олишини қадрият сифатида қабул қилиш эканлиги уқтирилади. Download 50.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling