3-мавзу: типик қисм ва деталларни таъмирлаш. Вал ва уқлар


Download 1.02 Mb.
bet2/3
Sana28.12.2022
Hajmi1.02 Mb.
#1012595
1   2   3
Bog'liq
Tamirlash-3 (3)

2- Вал ва ўқлар.
  • Кимё ва нефтни қайта ишлаш корхоналаридаги ускуналарда қўлланиладиган валлар ва ўқлар турли-туман шаклга, ўлчамга ва уларни тайёрлаганда ишлатилган металларнинг хилма-хиллиги билан характерланади. Кўпинча мураккаб шаклли валлар ва ўқлар учрайди, қурилмаларда эса, коваклар ҳам учрайди.
    • Юкламалар ва эксплуатация шароитларига қараб, валлар ва ўқларни Ст.30, Ст.40 – углеродли пўлат маркаларидан ва кўпроқ – Ст.45, шунингдек Ст.3, Ст.4, Ст.5 маркаларидан ва легирланган пўлатлардан тайёрланади. Емирилишга чидамлиликни ошириш мақсадида кўпгина валларнинг ишчи бўйинларига термик ишлов (юзани тоблаш, цементлаш, азотлаш ва ҳоказолар) берилади.
    • 3-Ўрнатиш ва тўғрилаш.
    • Йиғиш вақтида валлар ва ўқларни шундай жойлаштириш керакки, улар фазода асосий детал ва бошқа валлар ва ўқларга нисбатан тўғри жойлашган бўлсин. Одатда, бунга улар ўрнатиладиган таянчларни тўғри йиғиш орқали эришилади.
    • Оғир валларни таянчларга кўтарма механизмлар ёрдамида ўрнатилади. Бунга валлар канопдан қилинган арқон билан арқонланади ёки пўлат трос билан, лекин уларга маҳкамланган вал ва деталлар ишлов берилган юзасини шикастланишдан сақлаш имконини берадиган ёғоч таглик бўлиши шарт. Валлар параллеллиги штангенциркуль ёки штихмасс билан текширилади. Улар ёрдамида бир неча нуқталарда ҳосил бўлаётган, текширилаётган валлар орасидаги масофалар ўлчанади ва ўқ ҳолатини, яъни подшипникларни ростлаш йўли билан ўлчаш натижаларини тенглашга эришилади.
    • Валларни тўғрилаш
    • а) параллелликка тўғрилаш; 1,2 – тўғриланаётган валлар; 3,4 – хомутлар; 5-6 – назорат миллари; 7-тор. б) ўқдошликка тўғрилаш; 1,2 –тўғриланаётган валлар, 3,4- хомутлар, 5- ўқли тирқишнинг микрометрик винти, 6-радиал тирқишнинг микрометрик винти. Агар валлар оралиғидаги масофа катта бўлса, пўлат тор 7 дан фойдаланилади, уни вал ўқлари текислигига перпендикуляр бўлган текисликка валлардан тахминан бир хил масофада тортилади (3.1–расм). 1 ва 2 тўғриланаётган валларга симдан ясалган 5 ва 6 стрелкалар маҳкамланган 3 ва 4 хомутлар кийдирилади. 7 торни шундай ўрнатиладики, бунда валлардан бири айланган чоғида (кўпинча, ўқ ҳолатини ўзгартириш қийин бўлганлиги) а1 ва а2 масофа бир-бирига тенг бўлсин. а1=а2 бўлганда, в1 ва в2 катталиклари тенглигига эришилган вақтда валлар параллел бўлади. в1 ва в2 ни тенглаштириш учун иккинчи вал ўқини керакли йўналишда силжитилади. Бундай текширув вал узунлиги бўйлаб ҳеч бўлмаганда иккита жойда текширилиш зарур(яхшиси вал учларида).
    1   2   3




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling