4-Таъмирлаш. Валларнинг асосий нуқсонлари маҳаллий ва умумий эгилиш, буралиш, синиш, цапфаларнинг узилиши, резьба ўрамларининг узилиши ёки чўзилиши ва ҳоказо. Валларни таъмирлаш технологияси ва усуллари ҳар бир конкрет ҳолат учун дефектнинг характерига, ўлчамига, шунингдек таъмирлаш базасининг техник жиҳозланганлигига боғлиқдир. Эгилган валлар совуқ ҳолатда ёки қиздириш вақтида механик равишда тўғирланади. Биринчи усул оддий ва етарли даражада аниқлик имконини беради, фақат валнинг баъзи бир участкаларида ўта кучланиш юзага келади, бунинг натижасида унинг толиқиш мустаҳкамлиги сезиларли даражада камаяди. Тўғирлаш домкрат ёки пресс ёрдамида амалга оширилади. Колец валнинг сезиларсиз эгилиши (0,05% узунликкача) ни наклен усули орқали тўғирланади. Тирсакли валнинг юзасини ҳар икки томонидан зарарланган бўйиндан бошлаб думалоқ каллакли қўл болғачаси ёки енгил пневматик болғачага кийдирилган зарб урувчи чеканка билан пухталанади. Наклен натижасида пайрахалар бирмунча қийшаяди, вал ўқи эса тўғирланади. Диаметри катта бўлган валлар (100 мм дан ортиқ) жойида горелка алангасида 200-600 С да қиздириш йўли билан тўғирланади. Вал диаметри ва эгилиш катталиги қанчалик юқори бўлса, қиздириш температураси шунчалик юқори бўлади. Валлардаги ёриқлар пайвандлаб ямалади. Бунинг учун ёриқ эгаллаб олган участкаларга буткул чуқурлиги бўйлаб пайвандлашга ишлов берилади (рахлари олинади, пайвандланадиган юза тозаланади).
Do'stlaringiz bilan baham: |