3-мавзу. Ўқув жараёнини режалаштириш, дарс режаси ва унинг ташкил этувчилари
Download 39.36 Kb.
|
3-мавзу. Ўқув жараёнини режалаштириш, дарс режаси ва унинг ташкил этувчилари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзу: «Шахсий компьютер ва унинг қурилмалари» Мақсад
- Материаллар
- Керакли аппарат воситалари: компьютер, мульмедиа видеопроектори, Вақт
- Дарснинг бериши.
Дарснинг план-конспекти схемасиСинф. Дарснинг мавзуси. Дарсга мўлжалланган вақти. Асосий ўқув ва тарбиялаш мақсадлари. Дарснинг оборудованияси. Дарсга керакли дастурий таъминотлари. Дарснинг асосий қисми. Дарснинг изоҳи. Мисол сифатида информатика фанининг «Шахсий компьютер ва унинг қурилмалари» мавзуси бўйича план-конспектини келтирамиз. Мавзу: «Шахсий компьютер ва унинг қурилмалари» Мақсад: шахсий компьютернинг асосий ва атроф қурилмаларини фарклашга ва уларнинг вазифаларини билишга ўргатиш. Материаллар: Компьютернинг турли қисмларининг расмлари туширилган слайдлар, фоторасмлар, ургатувчи дастурлар, ватманлар, варақлар, фломастерлар. Шахсий компьютер мавзусида кластер. Керакли аппарат воситалари: компьютер, мульмедиа видеопроектори, Вақт: Икки академик соат Шакл: ¢уруҳларда ишлаш Усуллар: Суҳбат «Биламан. Билдим. Билишни хохлайман» (БББ) технологияси. Дарснинг бериши. 1.Ташкилий қисм. Ўқитувчи синфни ҳар бири 5-6 ўқувчидан иборат бўлган гуруҳларга бўлади. 2. Ўқитувчи «БББ» технологияси бўйича «ЭҲМ авлодлари» мавзусида суҳбат ташкил этади. Бунда ўқувчиларга эсга солиш учун қуйидаги саволларни бериш мумкин: ЭҲМ нима? ЭҲМлар ҳар доим ҳам ҳозирги кўринишда бўлганми? Ҳисоблаш машиналарининг ривожланиш тарихи ҳақида нималарни биласиз? Ўқувчилар берилган мавзу бўйича ўзларига маълум бўлган маълумотларни эсга соладилар. Ўқитувчи уларнинг жавоби асосида доскада қуйидаги жадвалдаги «Биламан» устунини тўлдиради.
3. Ўқитувчи расмлар ёки слайдлардан фойдаланиб ЭҲМ авлодлари, шахсий компьютерларнинг ривожланиш тарихи ҳаҳида батафсил маълумот беради. Шундан сўнг суҳбат шахсий компьютерларнинг турларига кўчади. 4. Ҳар бир ўқувчи ўз дафтарида индивидуал ва мустақил равишда юкоридаги жадвалнинг «Билдим» устунини тулдиради. Шундан сўнг ўқувчилар гуруҳларда ишлаб олган маълумотларни умумлаштирадилар ўқитувчи ўқувчилардан сўраб доскадаги жадвалнинг иккинчи ўстинини тўлдиради. 5. Шундан сўнг ўқитувчи ўқувчилардан ўз дафтаридаги жадвалнинг учинчи «Билишни хоҳлайман» устунига биттадан савол ёзишни тавсия этади. Ўқувчилар индивидуал ва мустақил ишлайдилар. Ўқитувчи айрим ўқувчилардан ёзган саволларини сўрайди. 6. Шу ўқитувчи уйга вазифа сифатида мустақил бажаришлари учун қўйилган савол бўйича материал топиб, реферат ёзиш вазифасини беради. Рефератни топшириш муддати қаътий аниқ булиши лозим. 7. Ўқитувчи аста-секин шахсий компьютерларнинг аппарат қисмларининг тузилиши масаласига ўтади ва бошланишида, ушбу мавзу буйича билимларнинг зарурлигини асослайди. 8. Ўқитувчихар бир гурухга вараклар ва фламастерларни тарқатиб, варақларга компьютернинг ўзларига маълум бўлган курилмаларини ёзиш вазифасини беради. Ўқувчилар гуруҳларда мустақил ишлайдилар. 9. Ўқитувчи доскада қуйидаги схемани чизади: 10. Ўкитувчи ўқувчиларда гуруҳларда ишлаб ҳосил бўлган схема асосида компьютернинг элементларини қуйидаги белгилар буйича таснифлашни тавсия этади: - ахборотни киритиш қурилмалари; - ахборотни чиқариш қурилмалари; - ахборотни жамловчилар; - компьютернинг хотираси ва ҳоқазо. 11. Ўқувчилар, гуруҳларда ишлаб кластер тузадилар. Ҳар бир гуруҳ ўзининг вариантини намойиш этади. 12. Ўқитувчи кластерлар бўйича ўқувчиларнинг жавобларини умумлаштиради ва дарсга хулоса ясайди. Download 39.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling