3-Mavzu: V-XII asrlarda o‘zbek davlatchiligi: siyosiy, ijtimoiy-iqtisodiy, madaniy hayot. Reja
Турк ёзма маданиятининг ёдгорликлари - Турк-руний, Ўрхун-Енасой ёзуви, Култегин битиклари, Билга хоқон ёдномаси
Download 56.89 Kb.
|
V-XII asrlarda o‘zbek davlatchiligi
Турк ёзма маданиятининг ёдгорликлари - Турк-руний, Ўрхун-Енасой ёзуви, Култегин битиклари, Билга хоқон ёдномаси.
Турон заминда туркий ёзув билан бир қаторда сўғд ва хоразм ёзувлари ҳам кенг қўлланилган. Сўғд ёзуви 22 та белгидан иборат бўлиб, чапдан ўнгга қараб ёзилган. Шаҳар-ларда сўғд-турк икки тиллилиги расмий одат бўлганлиги ҳақида Маҳмуд Қошқарийнинг “Девони луғатит турк” (ХI аср) асарида қайд этиб ўтилган. Бу ёзувларда улуғ аждодлари-мизнинг катта тарихи, бой маданиятига оид мислсиз маълумотлар акс этган. Турк хоқонлигида яшаган халқларнинг диний тасаввурлари ҳам турлича бўлган, кўп худоликлик ҳукм сурган. Бу эса уларда турли хил осмоний ва ер жисмларига-қуёш, ой, ер-сув, ҳайвонлар ва бошқа нарсаларга сиғинишликни келтириб чиқарган. Осмон худоси Тангри турк қавмларининг енг олий худоси ҳисобланган. Ҳозирги “Тангри” ибораси Оллоҳ номига нисбат сифатида қўлланилади. Шу билан бирга уша даврда яшаган халқлар буддизм, монизм, христанлик динларига ҳам сиғинишган. 3. Ўрта асрлар дунёсида жуда катта из қолдирган, Мағриб ва Машриқнинг кўплаб давлатларини ўзига бўйсундириб, қудратли салтанат даражасига кўтарилган Араб халифа-лиги ўзининг ижтимоий-тадрижий тараққиёти давомида мураккаб, зиддиятли тарихий жараёнларни босиб ўтган. Ўзида якка худолик ғоясини мужассамлаштирган, ўзаро меҳр-мурувватлик, дўстлик сингари олижаноб фазилатларга даъват этувчи ислом ғоялари ҳар қандай тўсиқларни, қийинчиликларни бартараф этиб, турли-туман араб қабила қавмлари онги, қалбига йўл топиб, уларни ўзининг яшил байроғи остига бирлаштира борди. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ (570-632) ҳаётининг охирларига келиб кўп сонли араб қабила-ларининг ислом байроғи остида бирлашуви негизида Араб халифалигига асос солинди. Муҳаммад ёшлигида етим қолиб бобоси Курайш қабиласининг бошлиғи Абдумутолиб қўлида тарбияланади. У даврда қабилавий урушлар, савдо-сотиқ ишларига катта зарар етказар эди. Бу вазият турли табақа, тоифа кишиларини ягона кучли давлат атрофида бирлашишга чақирар эди. Уша даврда аҳоли кўп худоликка сиғинишар эди. Ана шундай вазиятда Ислом тўғри ва ҳақ йўлни кўрсатувчи дин сифатида юзага келди. Ислом-бу Аллоҳ ягона деб эътироф этиб, унга буйсунмоқлик ва бутун қалби билан унга ихлос қилмоқлик, иймон келтирмоқлик демак-дир. Бу давлатнинг қудрати Пайғамбаримиз ноиб лари чориёрлари- Абу Бакр Сиддиқ (632-634), Ҳазрати Умар (634-644), Ҳазрати Усмон (644-656) ва Ҳазрат Али ибн Абу Толиб (656-661) даврида янада ортиб, ҳудудий чегаралари кенгая борди. Халифалик тарки-бига Шом, Ироқ, Яман ва бошқа ҳудудлар қўшиб олинди. Уммавийлар даврида (661-750) Араб халифалиги ҳукмронлиги шу қадар катта ҳудудларга ёйилдики, унинг таркибига Ғарбда Миср, шимолий Африка ерлари, Андалузия (ҳозирги Испания), шимоли шарқда Кичик Осиёнинг катта қисми, Эрон ва Ўрта Осиё, шимолий-ғарбий Ҳинд сарҳадлари кирар эди. Араб халифалигининг истилочилик юришларида Ўрта Осиё ерларини босиб олиш ва унинг халқларини итоатга келтириш, бу ҳудудда ислом динини ёйиш алоҳида ўрин тутади.
Download 56.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling