3-Mavzu: V-XII asrlarda o‘zbek davlatchiligi: siyosiy, ijtimoiy-iqtisodiy, madaniy hayot. Reja


Бу даврда янги типдаги кўркам ва гавжум шаҳар-қалъалар вужудга келади. Хоразмдаги Беркутқалъа, Бозорқалъа, Тошкентдаги Оқтепа шулар жумласи-дандир


Download 56.89 Kb.
bet3/16
Sana20.12.2022
Hajmi56.89 Kb.
#1033885
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
V-XII asrlarda o‘zbek davlatchiligi

Бу даврда янги типдаги кўркам ва гавжум шаҳар-қалъалар вужудга келади. Хоразмдаги Беркутқалъа, Бозорқалъа, Тошкентдаги Оқтепа шулар жумласи-дандир.

Бир неча оилалардан ташкил топган мазкур манзилгоҳлар қалин пахса деворлар билан ўралган.
Эфталийлар даври маданияти хусусида гап борганда шуни қайд этиш лозимки, бу пайтларда ўлкада жуда кўплаб моддий ва маънавий ёдгорликлар бунёд этилади. Варахша шаҳри обидалари, Термиз яқинидаги Болалик тепадан топилган сарой, унинг деворларига ишланган бетакрор тасвирлар, ўймакорлик ва ганжкорлик намуналари-булар аждод-ларимиз бадиий маҳоратидан ёрқин далолатдир.
Бу даврда ўлкамизда ёзув маданияти ҳам ривож топган. Аҳоли ўртасида кенг тарқалган суғд ёзуви билан биргаликда ундан бир қадар фарқ қилувчи хоразм ва эфталий ёзувлари ҳам қўлланилган. Бу ёзувларда аждодлари мизнинг тарихи, тақдирига оид кўплаб қимматли битиклар, маълумотлар баён қилинган. Шунингдек, Эфталийларда кишилар турли динларга еътиқод қилганлар. Енг кенг тарқалган дин-зардуштийлик билан бир қаторда будда дини ҳам анча расм бўлган. Бундан ташқари маҳаллий аҳоли аввалдан еътиқод қилиб келган Митра, Анахита (каби худоларга ҳам сиғинишган. Эфталийлар урф-одатларида патриар хал-уруғчилик тузумининг қолдиқлари сақланиб қолган. Шарқда қадимдан нишонланиб келинган. «Навруз» ва бошқа байрамлар Бухоро, Самарқанд шаҳарларида кенг байрам қилинган.
2. Туркий элатларнинг кенг ҳудудларда қадим-қадим даврлардан буён яшаб, ўзларидан муносиб маданий из қолдириб келганлигини жуда кўплаб тарихий манбалар тасдиқ этади. Мўтабар Хитой манбалари, машҳур “Ўғиз нома”, Урхун-Энасой ёзувлари, Култегин битиклари бунга ишончли гувохдир. Олтой, Тув ҳамда уларга туташ худудларда турли туркий қабилалар, чунончи, Ашин, Арғу, Ўғиз, Тўққиз ўғиз, Ўттиз татар, Карлуқ, Китан, Толис, Турк, Уйғур, Тўқри (тоҳарлар), Қуриқан, Дуба (туба-тува) ва бошқалар яшардилар.
VI аср бошларида Олтойда сиёсий жараёнлар фаоллашади. Ўша пайтда ҳозирги Муғулистон ва қисман Хитойнинг шимолий ҳудудлари устидан Жужан хонлиги ҳукмронлик қиларди. Шарқий Туркистон, Фарғона, Суғдиёна, Хоразм, Бақтрия, Шимолий Ҳиндистон ва Шарқий Эрон худудларида эса Эфталийлар ҳукмронлик қиларди. VI аср бошларида Узоқ Шарқдан Каспий денгизгача бўлган ҳудудларда ҳокимият тепасигда туркий сулолалар турган.
VI аср бошларида Олтойдаги туркий қавмлар орасида Ашин уруғининг мавқеи кўтарилади. Ашин уруғидан Асан ва Туу 460-545 йилларда бошқа уруғларни ўзларига бўйсундирадилар ва Олтойда туркий қабилалар иттифоқига асос соладилар. Туи ўғли Бумин Теле қабиласини ҳам бўйсундиради. Бумин Жужан хонлигига тобеликдан чиқиш учун курашади ва 551 йилда Жужан хони қўшинларини енгиб, уларни ўзига бўйсун-диради.


Download 56.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling