3-Mavzu: V-XII asrlarda o‘zbek davlatchiligi: siyosiy, ijtimoiy-iqtisodiy, madaniy hayot. Reja


тирилган солиқ турлари қўйидагилардан иборат бўлган


Download 56.89 Kb.
bet8/16
Sana20.12.2022
Hajmi56.89 Kb.
#1033885
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
V-XII asrlarda o‘zbek davlatchiligi

тирилган солиқ турлари қўйидагилардан иборат бўлган:


- хирож, даромаднинг учдан бир қисми миқдорида йиғилган:
- ушр, давлат идора ишлари учун даромаднинг 10 фоизи миқдорида
олинган:
- жузъя-жон солиғи, озиқ-овқат, хомашё ёки пул ҳисобида йиғилган:
- закот, мол-мулкнинг 2,5 фоизи миқдорида олинган.

Ислом дини ва унинг рукнларининг маҳаллий халқ орасида ёйилиши ниҳоятда қийин, мураккаб кечган. Бу жараёнда беҳисоб қурбонлар берилган. Арабларнинг ўзларини хўжалар, саҳобалар, саййидлар, оқ суяклар деб атаб, маҳаллий халққа нисбатан менси-маслик, калондимоғлик билан қарашлари ҳам маҳаллий аҳолида уларга нисбатан нафрат туйғусини кучайтирган.
Сўнгра арабларнинг ўз юртларидан кўп минглаб қабила, уруғларни Ўрта Осиёга кўчириб келтириб энг яхши жойларга жойлаштириш, маҳаллий оилаларни ўз ер-мулкидан маҳрум этилиши ҳам уларга қарши оммавий норозиликларнинг кучайиб боришига боис бўлди. Масалан, дастлабки пайтлардаёқ кураш қабиласининг 5 мингдан зиёд аҳолиси Самарқандга жойлаштирилган. Бухоро, Марв, Пойканд ва бошқа шаҳарларда ҳам масжид ва мадрасалар қуриш баҳонаси билан ерли аҳоли суриб чиқарилиб, уларнинг ерларига ҳам араб қабилалари олиб келиниб жойлаштирилган. Бунинг асл сабаби шундаки, босқин-чилар бу бегона ҳудудда кучли ижтимоий таянч нуқта яратиш йўли билан ўз ҳукмрон-лигини кучайтиришга уринганлар.
Арабларнинг Ватанимиз ҳудудида юргизган зўровонлик ва мустамлакачилик сиёсати, шубҳасиз, ерли аҳолининг турли ижтимоий қатламларининг кескин норозилигига сабаб бўлди. Бунинг натижасида араблар ҳукмронлиги давомида ўлканинг турли ҳудудларида халқ ғалаёнлари юзага келиб, алангланиб борди. 720-722 йилларда Сўғдиёнада юз берган Ғўрак (Самарқанд ҳукмдори) ва Деваштич (Панжикент ҳокими) бошчилигидаги қўзғолон араблар ҳукмрон ликлигига қарши йўналган дастлабки шиддатли халқ ҳаракатларидан бири бўлган. Ватанимиз халқларининг араблар асоратига қарши олиб борган кураши тарихда алоҳида ўрин тутади. 769 йилда бошланган бу қўзғолон ўзининг мақсад, вазифалари, йўналиши, жўғрофий кўлами ва оммавийлиги билан кескин фарқланиб туради. Тарихда “оқ кийим-лилар” номи билан машҳур бўлган бу қўзғолонга ўз замонаси-нинг ҳар томонлама етук кишиси, халқ дарди, қайғуси ва мақсадларини чуқур тушунган, асл исми Ҳошим ибн Ҳаким, аммо, Муққанна (яъни юзига ниқоб кийган маънода) номи билан танилган буюк шахс раҳнамо бўлди. 776 йилда Марвда бошланган халқ қўзғолонига қадар ҳам Муққанна ҳаётнинг катта машаққатли йўлини босиб ўтган, оддий кир ювувчидан вазирлик даражасига кўтарилган (757-759), уммавийлар сулоласи инқирозига кучли таъсир кўрсатган Абу Муслим қўзғолонида фаол иштирок этган, ижтимоий тенглик, еркин ҳаёт ва адолат ғояларини ўзига сингдирган таниқли сиймо бўлган.
Қўзғолон Марвда бошланган бўлсада, у тез орада Мовароуннахрнинг кенг худуд-ларига ёйилди. Муқанна қўзғолони давомида Самарқанд, Бухоро, Нахшобу, Кеш худуд-лари аҳолиси ҳам фаол ҳаракатга келди. Уни Илоқ, Шош, Фарғона водийсининг кўп сонли халқи хам қувватлаб чиқди. Қўзғолоннинг бош ғояси-Ватанимиз халқлари, уларнинг асл фарзандларининг муқаддас юртни ажнабий ҳукмронлардан озод қилиш, унинг мустақил-лигини курашиб қўлга киритиш ғояси тўла куч билан намоён бўлади.
Бир неча йиллар давом этган “Оқ кийимлилар” қўзғолони юртимизнинг озодлик кураши тарихида катта довруғ таратди, араб босқинчиларини ларзага солди, уларга сезилари зарбалар берди. Қўзғолон Муқаннага катта мададкор, жанговар сафардош бўлган Ҳаким ибн Аҳмад, Хишрий ва Боғий, Гирдак, деган Сўғдиёна халқ қаҳрамонларини ҳам етиштириб чиқарди. Улар охирги томчи қонлари қолгунга қадар босқинчиларга қарши мардонавор курашдилар. 780-783 йиллар қўзғолон ҳаракатлари сўнгги ҳал қилувчи паллага киради. Бу даврда Муқанна кучлари Қашқадарёнинг Кеш воҳасида тўпланган эди. Қўзғолоннинг бош таянч нуқтаси- Сом қишлоғи ҳам шу жойда бўлган. Албатта, бу вақтга келиб халифалик қўшинлари катта устунликка эга бўлиб, улар маҳаллий аҳолининг юқори табақаларини ўз томонига жалб етиб, қўзғолончиларни табора сиқиб бораётган эди. Муқанна Сомда мустаҳкамланиб, ўз тарафдорлари билан сўнгги нафасигача курашди. Пировардида эса душман қўлида мағлуб бўлмай, ўзини ёниб турган оловга отиб, қаҳрамонларча ҳалок бўлади. Бу воқеа Беруний маълумотига кўра, 785 йилда содир бўлган. Гарчанд Муқанна қўзғолонидан енгилган бўлсада, бироқ у буюк халқ қудратини, агар у бирлашса, уюшса нималарга қодирлигини намоён этди.
Бу қўзғолон халифалик кучини заифлаштирди, бошқа ўлкаларда ҳам озодлик ҳаракат-ларининг кўтарилишига тўртки бўлади.


Download 56.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling