3-Mavzu: V-XII asrlarda o‘zbek davlatchiligi: siyosiy, ijtimoiy-iqtisodiy, madaniy hayot. Reja


Тохирийлар сулоласининг асосчиси Тохир ибн Ҳусайн 821 йилда


Download 56.89 Kb.
bet10/16
Sana20.12.2022
Hajmi56.89 Kb.
#1033885
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
V-XII asrlarda o‘zbek davlatchiligi

Тохирийлар сулоласининг асосчиси Тохир ибн Ҳусайн 821 йилда
Хуросон ноиблигини қўлга киритди.

Тохирийлар сулоласининг асосчиси Тохир ибн Ҳусайн 821 йилда Хуросон ноиблигини қўлга киритди. Дастлаб Мовароуннахрнинг кўпгина вилоятлари Тохир ибн Хусайн ихтиёрида эди. Ноиблик маркази Хуросоннинг Нишопур шахрида эди. Тохир ибн Хусайн давлат ишларини Мустақил бошқариш мақсадида Халифанинг номини хутба номозидан чиқаришга амр берган эди. Шу боис, унинг сирли ўлими бунга имкон бермади. Унинг ворислари (822-879й) Талҳа, Абул Аббос Абдуллох даврида Тохирийлар сулоласининг мустақиллигини таъминлади. Жумладан, Абдуллоҳ ибн Тоҳирнинг бир фармонида «деҳқонларни хафа қилмаслик», «деҳқонларсиз хазинага етарли миқдорда солиқ тушмас-лигини алоҳида уқтирилган» дейилган. Тохирий хукмдорлар йирик мулкдорларни савдо-гарларнинг манфаатларини ҳимоя қилганлар. Биргина 844 йилда солиқни кўпайтириб юборди. Халқ ғалаёнлари бошланиб кетди. Шу боис, 873 йилда касби ҳунарманд мискор бўлган ака-ука Ёқуб ва Амр ибн Лайслар Тохирийлар сулоласини ағдариб ташлади. Янги хукмдор Ёқуб шахсий ҳаётда халқ аҳволини яхшилай олмади. Шунинг учун Саффорийлар сулоласи даврида ҳам солиқ камаймади. Бундай ҳолат Амр ибн Лайс (879-900) даври учун ҳам хос эди. Оқибатда халқ ҳаракати кучайди. Бу харакатлар сафорийлар сулоласини халокатга учратди.



Мовароуннахрда Сомонийлар сулоласи хукмронлигининг юзага келиши
IX аср бошларига туғри келади.

Шу боис Мовароуннахрда Сомонийлар сулоласи хукмронлигининг юзага келиши IX аср бошларига туғри келди. Шу пайтда халифа Маъмун Мовароун-нахрни ўзига содиқ хизмат қилган Сомонхудотга топширади. Асад ибн Сомон унинг ўғиллари - Нух Самарқандга, Ахмад Фарғонага, Яхё Шош ва Устрошонага, Илёс Чоғаниён ва Хиротга хокимлик қилади. IX аср ўрталарига келиб Ахмад ва унинг катта ўғли Наср Сомонийлар Моварауннахрнинг кўпчилик худудларини бирлаштиришга муваффақ бўлади. Наср Сомоний даврида (856-888) Мовароуннахр мавқеи кўчаяди. Хуросонда Тохирийлар суло-ласи ағдарилгач (873й) унинг таркибига кирган Бухоро ерлари Сомонийлар тасарруфига ўтади. Наср укаси Исмоилни Бухорога (874) Ноиб қилиб тайинлайди ва Сомонийлар хукмронлиги Мовароуннахрга ёйилади. Бу даврда Исмоил солиқни камайтиради. Ака-ука ўртасида узоқ муддатли уруш бошланади. 888 йилда Исмоил ғолиб келади. Акаси Наср вафот этиб (892) Исмоил Мовароуннахрда яна хукмдорга айланади. Шу тариқа ўзбек давлатчилиги қайта тикланади.
Исмоил Сомоний Ўрта асрларнинг қобилиятли, серғайрат ва зукко давлат арбоби эди. У Мовароуннахрни мустаҳкамлайди, даштлик қабилаларнинг ҳужумига чек қўяди. 990 йилда Саффорийлар давлатини енгади, Хуросон Сомонийлар қўлига ўтади. Шундай IX асрнинг охирида Мовароуннахрда Араб халифалиги истибдодидан абадий холос бўлган кучли марказлашган давлат ташкил топади. Унинг пойтахти Бухоро шахри эди. Бу давлатни Сомонийлар хонадонига мансуб бўлган ҳукмдорлар Х асрнинг охирларигача идора қиладилар. 




Download 56.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling