3-Mavzu: V-XII asrlarda o‘zbek davlatchiligi: siyosiy, ijtimoiy-iqtisodiy, madaniy hayot. Reja


Download 56.89 Kb.
bet13/16
Sana20.12.2022
Hajmi56.89 Kb.
#1033885
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
V-XII asrlarda o‘zbek davlatchiligi

Қорахонийлар давлат бошқаруви


Эл-юрт хокимлари - елоқхон


Вилоятлар ноиблари - “такин”


Шахарлар - шахар хокими, раиси ва мухтасиблари томонидан бошқариларди.

Қорахонийлар давлатида 4 турдаги ер эгалиги. Мулки султоний- давлат ерлари: иқто-давлат томонидан инъом этилган ерлар: вақф ерлари-масжид ва мадрасаларга тегишли ерлар: мулк ерлари -шахсий ерлар мавжуд бўлган.
IX-XII асрларда шахарлар кенгаяди. Самарқанд, Бухоро, Термиз, Узган, Тошкент, Болосоғун, Марв каби шахарлар ҳунармандчиликлари ва савдо марказларига айландилар
Қорахонийларнинг Моварауннахрдаги ҳукмронлиги мураккаб ижтимоий-сиёсий вазият-да, турли сулолавий урушлар, зиддиятли жараёнларда ўтди.
Салжуқийлар подшоси Султон Санжар (1118-1157) Қорахонийларнинг Мовароуннахр-даги ҳукмдори Арслонхон (1103-1130) нинг заифлашиб қолганлигидан ва маҳаллий руҳонийлар фитнасидан фойдаланиб Самарқанд ва унинг атрофини босиб олди. Бироқ кўп ўтмай бу худудлар янгидан Шарқдан бостириб келган Қорахитойлар таъсирига тушиб қолди. 1211 йилга келиб, сўнгги Хоразмшох Алоуддин Муҳаммад (1200-1220) даврида Қорахонийларнинг Мовароуннахрдаги расмий бошқаруви барҳам топди.
Х аср охирларига келиб Мовароуннахрда туркий халқлар сулолаларининг мавқеи ортиб борди ва улар бирин-кетин ўз давлатларини ташкил этадилар. Ана шундай давлатлардан бири- ғазнавийлар давлати эди.
961йилда Сомоний ҳукмдори Абдулмалик вафотидан кейин ҳокимиятнинг заифлаш-ганидан фойдаланиб, Ғазна мулкини қўлга киритган асли туркий ғуломлардан бўлган салоҳиятли лашкарбоши Алптагиннинг бу ҳудудда янги сулолага асос солганлиги шундан эди. Бироқ Ғазнавийлар сулоласининг кенг эътироф етилганлиги Сабуқ тегин номи билан боғлиқдир.
Ғоятда салоҳиятли, узоқни кўра билган Сабуқтегин Сомонийлар ичида давом этаётган ўзаро низолардан фойдаланиб, қисқа вақт ичида Қобул дарёси ҳавзаси ерларини Ғазна вилоятига қўшиб, ўлкада Мустақил ҳукмдорга айланади.
Х аср охирларида Қорахонийлар ва Сомонийлар уруши кучайгач, сомонийларга мадад бериб, унинг эвазига Хуросонга ҳукмдорлик қилади. Шу тариқа Қорахонийлар ва Сомо-ний-ларҳукмронлигини йиқитади. Мовароуннахрни эгаллаганларига қадар Амударёнинг Жанубида Сабуқ-тегин ва ундан кейин ўғли Махмуд даврида Ғазнавийлар мавқеи ва давлат бошқаруви тизими кучаяди.
Ғазнавийларнинг энг кучайган даври Султон Маҳмуд (998-1030) вақтига тўғри келади. Ута истеъдодли саркарда, донишманд ва айёр бўлиб, кўплаб жанглар олиб борди. У қаттиққўл, шафқатсиз бўлиши билан бир қаторда илмли, маърифатли сифати қалам тебратувчи шоир ҳам бўлган. Илм фан аҳлига ҳомийлик қилган.
У керак бўлганида юришлар қилди. ХI аср бошларида Амударё нариги томонини ўзига олганидан кейин, ўз эътиборини Ҳиндистон, Ғарбда Хуросон ва унинг чегараларига қаратарди. У Ҳиндистонга 17 марта юриш қилиб катта миқдорда бойликлар олиб келди. 1019 йилда Кануаджа шахрини эгаллаб ундан катта миқдорда олтин, кумуш ва буюм-лардан ташқари 350 та фил ва 57000 қулни асир олади. Махмуд 1008 йилда Қорахонийлар билан тузилагн шартномани бузиб, Амударё Шимолидаги Чағаниён ва Хутталон вилоятларини эгаллайди. 1010-1011 йилларда Маҳмуд Ғур вилоятини эгаллайди. Кейин у Хоразмга интилади. У Хоразм шоҳ Маъмуннинг вафотидан фойдаланиб, Хоразмни босиб олади. У Хоразм академиясида ишлаётган Берунийни Ғазнага олиб келади. 1029 йилда Эроннинг Рай шахрини эгаллаб бойликни Ғазнага олиб келади.
Маҳмуд даврида Ғазнада салобатли масжиду мадрасалар, кутубхоналар, шифохоналар, илм масконлари пайдо бўлди. Бу ерда 1011 йилдан бошланган очарчилик аҳволни оғир-лаштирди. Мамлакат ичкаридан ҳаробага айлана бошлади. Маҳмуд вафотидан кейин Хоразм ўз мустақиллигини тиклади. Махмуд даврида келиб жойлашган Салжуқийлар қабиласи Хоразмни ишғол қила бошлади. Маҳаллий аҳоли уларни қўллаб қувватлашди Ғазнавийлар қўшини билан Салжуқийлар ўртасидаги биринчи уруш 1035 йилда Нисо шахри ёнида бўлиб ўтди. Урушда Салжуқийлар ғалаба қилди. Кўп ўтмай Салжуқийлар Нишопўрни эгаллади. 1040 йилда баҳорида Дан-данақон ёнида (Сарахс билан Марв оралиғи) бўлган Салжуқийлар билан бўлган Маъсуд Ғазнавий энгилади. Шундай қилиб Ғазнавийлар давлати барҳам топади.
3. Салжуқийлар бутун турк дунёсида салмоқли ўрин эгаллайди. Салжу-қийлар этник ном бўлмасдан туркий ўғиз қабилаларидир. Улар Х асрда Сирдарё қўйи этакларида, Орол ҳавзаси бўйларида яшаган. Улар асосан кўчиб яшашган. “Ўғизнома”да айтилишича, ўғиз уруғлари, қавмлари қадимий тарихга ега бўлиб, уларга илк бор Ўғизхон номли буюк шахс бошчилик қилган. IX аср охири Х аср ўрталарида Орол бўйи ва Каспий денгизи Шимоли-да ўғиз уруғлари иттифоқи шаклланган. Х аср охирида Сирдарё этагида пойтахт Янгикент бўлган Ўғиз давлати ташкил топади. ХI асрда улар Шарқдан бостириб келган Қипчоқлар зарбасига учради. Шу билан ўғиз уруғларининг бир қисми Шимолга рус даштларига, бир қисми олд Осиё мамлакатларига чекинади. Яна бир қисми эса хозирги Туркманлар худудига ўтиб ерли аҳоли билан аралашиб кетди.




Download 56.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling