3-Mavzu: V-XII asrlarda o‘zbek davlatchiligi: siyosiy, ijtimoiy-iqtisodiy, madaniy hayot. Reja
Мовароуннахрда мулкнинг қўйидаги шакллари мавжуд эди
Download 56.89 Kb.
|
V-XII asrlarda o‘zbek davlatchiligi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3) Жамоа ерлари
Мовароуннахрда мулкнинг қўйидаги шакллари мавжуд эди.
2. Марказий Осиёнинг ўрта асрлар тарихида муҳим ўрин тутган ва хийла ўзоқ давр ҳақида мулоҳаза юритар эканмиз, бундан шу нарсани чуқурроқ англамоқ жоизки, ҳозирги Марказий Осиё минтақасининг Еттисув ва Қошғар қисмида янги бир сиёсий сулола кучайиб борди. Булар туркий қабилалар, элатлар орасидан етишиб чиққан Қорахоний-лардир, Минтақанинг Шарқий қисмида яшаган бу элат Мовароуннахрдаги халқлар билан доимо ёнма-ён яшаб, ижтимоий-иқтисодий ва маданий хамкорлик ва алоқаларда бўлиб, ижтимоий тараққиёт жараёни тезлашувига муносиб таъсир кўрсатганлар. Туркий элат-ларга мансуб қорлуклар, чигиллар, яғмолар, тўхсилар, тургашлар, арғулар, ябғулар, ўғиз-лар, қирғизлар, қипчоқлар ва бошқалар нафақат Шарқий Туркистон ва Еттисув кенглик-лари бўйлаб, балки шунингдек, Фарғона, Шош вохаларида, Туркистоннинг бошқа худуд-ларида ҳам истиқомат қилганлар. Қорлуқлар тарихига оид “ Худуд ал-олам” китобида нақл қилинишича, туркий элатлар яшаган ҳудудларда гавжум қишлоқлар билан биргалик-да ўзига хос юксак маданий ҳаётга эга бўлган кўплаб шахарлар ҳам мавжуд бўлган. Қорлуқларда ривожланган деҳқончилик билан бирга ҳунармандчилик, чорвачилик, савдо-сотиқ соҳалари ҳам анча тараққий топган. Бошқа туркий қавмлар ҳам ўзига хос ижтимоий ривожланиш даражасига ва турмуш тарзига эга бўлганлар. Бу эса уларда давлатчилик тизимининг хийла мустаҳкам негизда вужудга келиб, такомиллашиб боришида муҳим аҳамият касб этди.
Бу давлатнинг қудрати юксалиб, у тез орада катта ҳудудларни ўз қўл остига кирита борди. Унинг пойтахти Шарқий Туркистоннинг Боласоғун шаҳри бўлган. Абдулкарим Буғрохон вафотидан кейин (955) унинг ворислари даврида Марказий Тян-Тяншан ва Еттисув ўлкалари эгалланди. Ендиликда Қорахонийлар, Сомонийлар сулоласи чуқур зиддиятлар гирдобига тушиб қолган эди. Маҳаллий ҳукмдорлар ҳайри хохлигидан фойдаланган Қорахонийлар сулоласининг ҳукмдорлари Хасан ва Наср Буғрохонлар етак-чилигидаги қўшин Сомонийлар қаршилигини қийинчиликларсиз енгиб, икки бор (992-999) пойтахт Бухорони эгаллайди Оқибатда бутун Мовароуннахр ҳудудлари Қорахоний-лар хукмдорлигига ўтади. Бу воқеа ХI аср бошларида содир бўлади. Бу жараённи халқ ҳокимият тепасига бир сулола ўрнига иккинчи бир сулоланинг келиши қабилида эътироф этади. Шу тариқа, Қорахонийлар ҳукмронлиги Амударёгача бўлган катта ҳудудларга ёйилади. 1041 йилга келиб Қорахонийлар ҳокимияти иккига: Маркази Бухоро бўлган Ғарбий хонликка ва Маркази Боласоғун бўлган Шарқий хонликка бўлиниб кетади. Кейинчалик хонлик таркибига Талос, Исфижоб, Шош, Шарқий Фарғона, Еттисув ва Қошғар ерлари кирган. Қорахонийлар давлатни эл-юрт ва вилоятларга бўлиб идора қиладилар. Эл-юрт хоким-лари элоқхон, вилоят ноиблари эса “такин” деб юритилар эди. Улар ҳудудларини муста-қил идора қилишга харакат қилардилар. Мовароуннахр елоқхони Қорахонийлар элоқхон-лари ўртасида катта обрўга эга эди. У одатда Самарқанд тахтида ўтирар эди. Вилоят бошқарув маъмуриятида вазирлар, сохиб баридлар, мустафийлар хизмат қиларди. Шахар-лар эса шахар хокими, раиси ва мухтасиблари томонидан бошқариларди. Элоқхонлар тегишли миқдордаги йиллик хирож ёки туловларни Марказий хокимият ҳукмдори, Тамғачхонга юбориб, амалда ўз мулкини мустақил бошқарганлар.
Download 56.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling