3-Mavzu: V-XII asrlarda o‘zbek davlatchiligi: siyosiy, ijtimoiy-iqtisodiy, madaniy hayot. Reja


Салжуқийлар қудратининг Мовароуннаҳр ва Хуросондаги энг кучайган пайти Маликшоҳ (1072-1092) давридир


Download 56.89 Kb.
bet15/16
Sana20.12.2022
Hajmi56.89 Kb.
#1033885
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
V-XII asrlarda o‘zbek davlatchiligi

Салжуқийлар қудратининг Мовароуннаҳр ва Хуросондаги энг кучайган пайти Маликшоҳ (1072-1092) давридир.

Маликшоҳнинг тадбиркор, доно вазири Низоммулмулк (асли исми Абу Али ибн Исъҳоқ) томонидан жуда кўп ижобий ўзгаришлар амалга ошади. Шу билан Салжуқий арнинг Моварауннахрдаги мақоми мустаҳкамланади. Малик шоҳ Балх ва Термиз ҳудуд-ларини Қорахонийлардан қайтариб олади. У Қорахонийлар ҳукмдори Шамсулмулк вафотидан кейин, 1089 йилда Бухоро ва Самарқандни эгаллайди. Янги хон Аҳмадали асир олинади.
Маликшоҳ даврида унинг доно вазири Низоммулмулк раҳномолигида ва унинг ташаббуси билан Боғдод, Нишопур, Ҳирот, Балх, Марв каби шахарларда олий мадрасалар очилади. Ёшларнинг таълим тарбияси йўлга қўйилади.
Салжуқийларнинг энг сўнгги ҳукмдори Султон Санжар (1118-57) даврида ХI асрнинг
40 йилларида Салжуқийлар мавқеига путур кетади.
Шарқдан бостириб келган Қорахитойлар бир вақтнинг ўзида Қорахонийлар ва Салжу-қийларга катта хавф солади. Султон Санжар 1141 йилда Самарқанд яқинидаги Қатвон чўлида Қорахитойлар билан бўлган жангда қақшатгич зарбага учрайди ва ўзини ўнглаб ололмайди.
4. 1017 йилда Махмуд Ғазнавий томонидан забт етилиб, ўз мустақиллигидан маҳрум бўлган Хоразм, кўп вақт ўтмай Салжуқийларга қарам бўлиб қолади. Салжуқийлар ҳукмдори Маликшох ўз маъмурларидан Ануштакинни Хоразмга ноиб қилиб тайинлайди.
Унинг вафотидан кейин Кутбиддин Муҳаммад (1097-1127й) ноиблик қилади. Хоразм-нинг мустақиллик учун кураши XII асрнинг II ярмидан бошланади. У Кутбиддин Муҳаммаднинг ўғли Оциз (1127-1156) номи билан боғлиқдир. У даставвал Оциз туркман ва қипчоқларни ўзига бўйсиндиради, бир неча бор Султон Санжарга (Салжуқийлар хукмдори) қарши исён кўтаради. Шундай қилиб у Каспий денгиздан то Сирдаёнинг ўрта оқимига қадар ерларда кейинчалик буюк давлат сифатида шуҳрат топган Хоразмшохлар давлатининг пойдеворини барпо этади. 




Download 56.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling