3-Mavzu: V-XII asrlarda o‘zbek davlatchiligi: siyosiy, ijtimoiy-iqtisodiy, madaniy hayot. Reja


IV аср ўрталарида Турон ўлкасига шимолдан кўчманчи Хион қабилалари нинг ҳужуми бошланади. Тарихда улар Хионат ёки Хионийлар номи билан танилганлар


Download 56.89 Kb.
bet2/16
Sana20.12.2022
Hajmi56.89 Kb.
#1033885
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
V-XII asrlarda o‘zbek davlatchiligi

IV аср ўрталарида Турон ўлкасига шимолдан кўчманчи Хион қабилалари нинг ҳужуми бошланади. Тарихда улар Хионат ёки Хионийлар номи билан танилганлар.

Хионийларнинг 353 йил Суғд устига юриш қилганликлари маълум. Хионийлар ҳукм-дори ўрта ёшлардаги тадбиркор ва ақлли давлат арбоби Грумбат исмли шахс бўлган. 359 йил Хионийлар ўз иттифоқчилик бурчларига кўра Шопур II билан Суриянинг Амида (Умда) шаҳри учун бўлган жангида қатнашишади. Бу жангда Грумбатнинг ўғли ҳам ҳалок бўлади.
IV асрнинг 60-70-йилларида Эрон билан муносабатлар яна кескинлашиб, Эрон шоҳи Шопур II Хионийлар билан кураш олиб боради ва икки маротаба енгилади. Хионийлар Кидарийлар билан иттифоқчиликда бўлган бўлишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бу даврда Сирдарё бўйидан Амударёгача чўзилган худуд Хионийлар таъсири остида бўлган.
Ўша даврда Эфталитлар билан Эрон сосонийлари ўртасида бир неча марта тўқнашув-лар бўлиб ўтади. Улар ўртасидаги биринчи тўқнашувлар V асрнинг 30-йилларидаёқ содир бўлган эди. Арман тарихчиси Вардапетнинг маълумотига кўра, V асрнинг 50-йилларига келиб эфталитлар конференсияси ниҳояда кучайиб кетади. 456 йилдаёқ эфталитлар ўз элчиларини Хитойга жўнатадилар. Эфталитлар тобора жанубга қараб силжий бошлайди-лар ва ўз навбатида уларнинг Эрон билан муносабатлари кескинлаша боради. Сосонийлар билан ҳал қилувчи курашлар даври шоҳ Пероз (Феруз) даврига (459-484йй) тўғри келади. Тахминан 457 йили Вахшунвор (Ахшунвор) Эфталон бошчилигидаги эфталитлар Чағониён (Сурхондарё вил. Термиз шаҳридан шимолдаги ерлар), Тоҳаристон, Бадахшонда ўз ҳокимиятларини ўрнатадилар.
459 йилда Эрон тахтига Пероз чиқади. Манбаларда Перознинг ҳокимиятга келиши эфталитлар билан боғлиқ равишда баён қилинади. Пероз эфталитларнинг кучайиб боришини вақтинчалик деб билиб, улар кучидан Эрон тахтига келиш учун фойдаланган бўлиши керак. Аммо эфталитлар қудрати ошиб тез орада улар сосонийларга ҳам қарши туришларини англаган Пероз эфталитларга қарши жангга киради. Бу тўғрисидаги маълумотлар “Бахман-Яшта”да ҳам, араб тарихчиси ат-Табарийнинг асарларида ҳам учрайди. Пероз (459-484) 3 маротаба эфталитларга қарши юриш қилади. Эфталитлар ва сосонийлар ўртасида 484 йили сўнгги кураш бошланиб кетади. Бу кураш Марв яқинида сосонийларнинг тугал мағлубияти билан якунланади.
Сосонийлар қудратига эфталитлар томонидан шундай қилиб чек қўйилди. Эроннинг ўзида шу вақтга келиб ички сиёсий аҳвол кескинлашиб кетган эди.
Эфталийлар, уларнинг етник таркиби, давлат ташкил етишлари хусусида тарихий
манбаларда турли хил қарашлар мавжуд. Рим ва Византия тарихчилари Марселин (IVаср), Прокопий Кэсарийский: Феофан Византийский (IVаср), арман тарихчилари Лазар Парбский Васр), Фавст Бузанд (IVаср) хитой солномаларидан Бей-ши (IV аср)берган маълумотлар шулар жумласидандир. Масалан, эфталийлар Хитой манбаларида “и-да”,”е-да”, арманларда идал, хептал, арабларда ҳайтал, Сурия ва лотин манбаларида эптал, абдал деб номланади. Бундай турлича атамалар ҳар бир тил ва ёзувнинг ўзига хос хусусият-ларидан келиб чиққан. Рус ва Византия тарихчиларининг аксарияти эфталийларни туркий қабила-массагетларнинг сўнгги бўғинидан келиб чиққан деб фикр билдирадилар. Муқад-дас “Авесто” да эса улар татлар номи билан тилга олинади. Бироқ нима бўлганда ҳам шу нарса фактки, эфталийлар Туркистон минтақасида яшаб келган туркий қавмлардандир.

Эфталийлар ҳукмдори Вахшунвор Эфталон 457 йилда Чағаниён (ҳозирги Сур-хон ерлари) Тохаристон ва Бадахшонни ўзига бўйсундиради. Сўнгра Эфталий лар Суғдда ҳам мустаҳкамланиб олади. Улар кўп ўтмай ўз ҳудудий ерларини кенгайтиришда давом этиб, Қобул ва Панжоб водийсини, Кучу, Қашқар ва Хўтонни (Шарқий Туркистон) забт этадилар.

Хуллас, улар аввалда Кушонлар сулоласи эгаллаган ҳудудларни бирин-кетин қўлга киритиб, ўз сиёсий ҳокимиятини янада мустаҳкамлайдилар. Эфталийлар бир неча бор ўзларининг ғарбий-жанубдаги қўшниси ва энг кучли рақиб -Эрон сосонийлари билан ҳам урушлар олиб борадилар. Хусусан Эрон шоҳи Пероз билан бўлган урушларда уларнинг қўли баланд келиб, Эрон ҳукмдори икки бор асирликка тушади. Катта тулов ва мажбу-риятлар эвазига қуйиб юборилган. Хазинасида тулаш учун кумуш тангаси етмаганлиги сабабли катта ўғли Ковадни Эфталитларга гаровга беришга мажбур бўлган. VI аср бошларига келиб Эфталийлар сулоласи шу қадар кучайиб кетдики, улар 502 йилда Византияга ҳам юриш қилиб, унга катта талофат етказадилар. 506 йилда икки ўртада тузилган сулх шартномаси бўйича Эфталийлар Византиядан катта миқдорда ўлжа олиб қайтганлар. Коваднинг ўғли Хусров I Ануширвон ҳам 554 йилга қадар Эфталийларга ҳар йили хирож тўлаб турган. Кейинроқ Турк хоқонлигининг Эфталийларга берган кучли зарбаси натижасидагина Эрон Эфталийлар таъсиридан қутилишга муваффақ бўлган.
Эфталийлар даврида давлат якка хукмдор томонидан бошқарилган, бироқ тахт отадан болага қолмай, сулоланинг энг лойиқ деб топилган кишисига берилган. Мамлакатни марказий ҳокимият ноиблар орқали идора этган. Давлатни бошқариш қонун-қоидалари бўлган. Мамлакат лашкарини асосан отлиқ аскарлар ташкил этган.
Эфталийлар даврида аста-секин ерга эгалик қилиш тартибида янгича муносабатлар шаклланиб борди. Бу даврга келиб синфий табақаланишнинг кескин кучайиши орқасидан ер эгалари оддий аъзоларини ўз қўл остига киритиб, мулкларини улар ҳисобига кенгай-тириб борганлар. Ўзининг чек еридан ажралиб, бу хил мулкдор деҳқонлар таъсирига тушиб, уларнинг ерларида ишлашга мажбур бўлган кишилар кадиварлар, яъни ижарадор-лар деб аталган. Шунингдек, еркин жамоа асосида деҳқончилик қилувчи аҳоли-кашоварзлар ҳам мавжуд эди.
Бу даврда Эрон ва Турон худудларида синфий зиддиятлар кучая борди. Йирик мулкдорлар, зодагонлар зулми ва асоратининг ортиши, аҳоли қуйи табақалари ҳуқуқининг поймол этилиши, уларнинг аёвсиз эксплуатация қилиниши пировардида ижтимоий адолат ва ҳаққоният йўлидаги халқ ҳаракатлари, ғалаёнларининг юзага келишига сабаб бўлди. VI аср биринчи чорагида юз берган Маздак қўзғолони бунинг яққол ифодасидир. Маздак-чилар “3” ҳарфи билан бошланадиган 4 нарсанинг аҳоли ўртасида тенг баҳам кўрилишини ёқлаб чиққандилар: Замин (ер), Зар (олтин бойлик), Зўрлик (куч-ҳокимият) ва Зан (хотин). Маздакчилар илгари сурган бу хил ғоялардан шуни англаш мумкинки, улар ижтимоий адолат тушунчасини биринчи ўринга қўйиб, бунда ер-мулк, бойликларни аҳоли ўртасида баробар тақсимлаш талабини илгари сурганлар. Улар давлат ҳокимияти томонидан фуқароларнинг дахлсизлиги ва қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини, аёллар тенг-лигини ёқлаганлар. Бироқ ўша даврда, синфий табақаланиш тобора кучайиб, мулкий тенгсизлик авж олаётган бир пайтда маздакчилик ғояларининг тантана қилиши ёхуд ҳаётга татбиқ етилиши мумкин эмас эди. Шу боис ҳам Маздак қўзғолони тез орада ҳукмрон тузум кучлари томонидан бостирилди.
Эфталийлар даврида аҳолининг бир қисми кўчманчи чорвадорлар бўлиб, улар чорва-чилик, йилқичилик билан шуғулланган. Сув ҳавзаси, дарё бўйларига яқин ҳудудларда деҳқончилик ривож топиб борди.


Download 56.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling