3-Mavzu: V-XII asrlarda o‘zbek davlatchiligi: siyosiy, ijtimoiy-iqtisodiy, madaniy hayot. Reja


Турк хоқонлиги VI асрнинг 80йиллар охирларида ғарбий ва шарқий Турк хоқонларига бўлиниб кэтган


Download 56.89 Kb.
bet5/16
Sana20.12.2022
Hajmi56.89 Kb.
#1033885
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
V-XII asrlarda o‘zbek davlatchiligi

Турк хоқонлиги VI асрнинг 80йиллар охирларида ғарбий ва шарқий Турк хоқонларига бўлиниб кэтган


Ғарбий Турк хоқонлигига - Ўрта Осиёнинг катта қисми, Еттисув, Шарқий Туркистон кирган.


Шарқий Турк хоқонлигига – Мўғулистон кирган.

Турк хоқонлигининг ғарбий (Ўрта Осиёнинг катта қисмини ўз ичига олган) ва шарқий (Еттисув, Шарқий Туркистон, Олтой) ҳудудлари тобора бир-биридан узоқлашиб, алоқалари ўзилиб борганки, Арслон Тўба хоқон даврида 581 йилда Турк хоқонлиги икки қисмга-ғарбий ва шарқий Турк хоқонларига бўлиниб кетган. Ғарбий хоқонлик ҳукмдори Қорачуриннинг 588 йилда Эрон билан бошлаган уруши кутилмаганда унинг ўлими ва мағлубияти билан тугайди. Бу ҳол ғарбий Турк хоқонлигининг кескин заифлашувига сабаб бўлади. Фақат VII аср бошларига келибгина ғарбий хоқонлик яна янгидан ривож-ланиш сари юз тутади.
Хитойда Тан сулоласи (618-907йил) ҳукмронлиги даврида Турк хоқонлиги билан Хитой ўртасида фойдали алоқалар кенг йўлга қўйилади. Тан сулоласи 659 йилда Шарқий Турк хоқонлигини ўзига бўйсундиради.
VII асрнинг иккинчи ярмида анча кучайиб кэтган Хитой Ўрта Осиё худудларини ҳам ўз қўл остига киритиш пайига тушади. Бироқ 670 йилда тибетликлар бош кўтариб, шарқий Турк хоқонлигини янгидан тиклаганларидан сўнг ва бу давлат Хитой учун кутилмаган хавф-хатарни келтириб чиқаргач, эндиликда Хитой Ўрта Осиёга бўлган ўз даъвосидан воз кечиб, бутун диққатини Тибетга қаратади. Бу даврда Ўрта Осиё худудларида Турк хоқонлиги таъсири тобора заифлашиб боради. Бунга маҳаллий ҳокимликлар ўртасидаги ички зиддиятлар, ер-мулк учун ўзаро курашлар ҳам сабаб бўлади. Бу эса пировард оқибатда бу худудларнинг араб истилочилари томонидан босиб олинишига сабаб бўлди.
Хоқонлик даврида шаҳарлар ҳаёти хийла ривож топган Хитой манбаларида тилга олинган Хоразм, Фарғона, Сўғд, Чу водийсида Тупроқ қалъа, Бухоро, Самарқанд, Иштихон, Тошкент, Исфара, Кубо (Қува, Косон каби ўша даврнинг ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ тармоқлари гуркираб ривожланган шаҳарлари бўлган. Буюк ипак йўли бу шаҳарларнинг халқаро савдода фаол иштирок етишини таъминлаган.
Бу даврда ҳам юртимизда моддий ва маънавий маданиятнинг янги-янги бетимсол намуналари яратилди. Турли олимлар, мутахассислар баҳсига сабаб бўлган Турк-руин, Ўрхун-Энасой ёзуви, Култегин битиклари, Билга хоқон ёдномаси ва шу сингари ноёб топилмалар турк ёзма маданиятининг қадимийлиги ва ранг-баранглигига гувоҳлик беради.


Download 56.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling