IX асрнинг охирида Мовароуннахрда Араб халифалиги истибдодидан абадий холос бўлган кучли марказлашган давлат ташкил топади.
Мовароуннахр мустақиллигининг барқарорлиги, авваламбор марказлашган мустаҳкам ҳокимиятнинг қарор топиши билан боғлиқ эди, шунинг учун ҳам Сомоний ихчам давлат маъмуриятини ташкил этади. У подшо ва девонлар-марказий ҳокимиятдан иборат эди. Сомонийлар давлати асосан девони вазир, мустафий, амидал-мулк, соҳиби шурат, соҳиби муаййид, мушриф, мумалликайи хос, муҳтасиб, авқоф ва қазономлари билан юритила-диган 10 та девонлар бошқарувида идора этиларди. Улар орасида вазир девони бош бошқарув маҳкамаси ҳисобланар ва давлатнинг маъмурий, сиёсий ва хўжалик тартиботи унинг бевосита назорати остида тутиб туриларди. Барча девон бошлиқлари вазирга тобе эди. Мустафий девони хазина (молия), кирим-чиқимлар: амидал мулк-давлат хужжатлари ва элчилик алоқалари: соҳиби шурат-соқчи-боши, сарой навкарлари, унинг таъминоти: соҳиби муаййид-мактубот ва ахборот яъни почта: мушриф-сарой ишини бошқарувчиси: мумалли-кайи хос-давлат мулклари: муҳтасиб-бозор муаммолари: нарх-наво ҳамда фуқароларнинг мафкураси: қазо-адлия: ав-қоф-масжид ва мадрасаларнинг вақф хўжалик-лари билан шуғулланар эди. Вилоятларда мактубот ва ахборот девонидан ташқари, барча девонларнинг вакилликлари бўлган вилоят ҳокимлари баъзан вазир деб юритилган. Ҳар бир шаҳарда раис-шахар бошлиғи ҳамда муҳтасиб-назоратчиси бўлган.
|
Сомонийлар давлати асосан 10 та девонлар бошқарувида идора этиларди
|
|
девони вазир
мустафий девони
амидул-мулк девони
соҳиби шурат девони
соҳиби муаййид девони
мушриф девони
мумалликайи хос девони
муҳтасиб девони
авқоф девони
қазо девони
|
|
|
|
IX-Х асрларда йирик мансабдорларга давлат остидаги хизматлари учун ер ва сувдан иборат бўлган катта-катта мулклар инъом қилина бошлайди. Бундай мулклар “Иқто”, унга эга бўлган мулкдорлар “муқто” ёки “иқто-дор” деб юритилган. Сомонийлар даврида Бухоро Шарқда ислом динининг энг нуфузли марказларидан бирига айланди. Шахарда кўплаб ибодатхоналар, жомеъ масжиди, ҳонақох (тартиб хона), намозгохлар қурилади. Шарқдаги илк мадрасалардан бири Бухорода қад кўтарди.
“Иқто” - IX-Х асрларда йирик мансабдорларга давлат остидаги хизматлари учун инъом қилинган ер ва сувдан иборат катта-катта мулклар
|
Сомонийлар даврида қишлоқ хўжалиги, махаллий ишлаб чиқариш, хунармандчилик, савдо-сотиқ муносабатлари, шахарлар ҳаёти юксалди. Шош, Фарғона ва Хоразм воҳалари-да турли хил ғалла экинлар етиштириларди, боғдорчилик, соҳибкорлик, полизчилик, пахта етиштириш кўпайиб борди.
Қишлоқ аҳли хом ашёдан хар хил ишлов бериш йўли билан турли хил либослар ишлаб чиқара бошлади. Шахарларда кўплаб хунармандчилик корхоналари, ўнлаб карвонсарой-лар, бозор расталари доимо ишлаб турган.
IX-Х асрларда Мовароуннахр, Хуросон ва Хоразм худудлари асосан қишлоқ хўжалиги мамлакати эди. Аҳолисининг асосий қисми суғорма деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланар эди. Мовароуннахрда кўплаб суғориш иншоотлари, тўғон, дамбалар, каналлар барпо этилади, боғдорчилик маданияти юксалади.
Do'stlaringiz bilan baham: |