3-мавзу. Валикли ва зарбли ҳаракатланувчи майдалагичлар


Болғали майдалагич конструкцияси


Download 1 Mb.
bet11/16
Sana10.10.2023
Hajmi1 Mb.
#1696967
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
3-maruza

Болғали майдалагич конструкцияси

Конструктив жиҳатдан бир ва икки роторли болғали майдалагичлар реверсив (ҳаракат йўналишини ўзгартиришга имкон берадиган) ва нореверсив, колосник панжарали ва панжарасиз бўлади.

Майдалагичда мавжуд бўлган панжара максимал доналар бўйича тайёр маҳсулот йириклигини бошқаришга имкон беради. Майдалагичда колосникли панжара мавжуд бўлмаганда материални жуда юқори намликда майдалаши мумкин, шунингдек материални қайтада майдалаши мумкин.




- 91 Қурилиш- индустриясининг технологик ускуналари, З.М.Сатторов
Юқори намлик билан турли материалларни майдалаш учун ёки майдалагичда қайтарадиган плита ўрнига сезиларли миқдорда ёпишқоқ қўшилганда оғир типдаги пластинкасимон конвейрлар орасига ўрнатилади.

1–расмда нореверсив бир роторли майдалагич кўрсатилган бўлиб, у ротор (1), корпус (2), синдирувчи плиталар (6), синдирувчи тўсин (7), осмали (8) ва суриладиган (9) икки колосникли панжарадан ташкил топган. Роликли подшипникларда (5) ўрнатилган ротор айланиши эластикли муфта (3) орқали электродвигательдан (4) амалга оширилади. Пайвандли корпус (2) горизонталь текисликда ротор ўқи бўйича ажратгичга эга. Ажратгич қисмлари – станина ва юқори қисми – ўзаро болтлар билан қотирилади. Корпуснинг ички деворлари ейилмайдиган чидамли материалдан алмашадиган плиталари футерланган.




1–расм. Болғали майдалагич чизмаси.

Корпуснинг юқори қисмида болғаларнинг алмашиши мақсадида деворнинг олдига ва орқасига отиб юбориш учун иккита вертикаль ажраткич, майдалайдиган тўсин ва футерланган плита мавжуд.


Майдалагич ротори (2–расм) горизонталь валга (1) ўрнатилган дисклардан (4) ташкил топган. Ротор узунлиги бўйича дисклар орқали ўқлар (2) ўтказилган бўлиб, ундаги шарнирли қаторларида болғалар (3) осилган.





- 92 Қурилиш- индустриясининг технологик ускуналари, З.М.Сатторов




Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling