3-мавзу. Валикли ва зарбли ҳаракатланувчи майдалагичлар
–расм. Роторли майдалагич чизмаси
Download 1 Mb.
|
3-maruza
1–расм. Роторли майдалагич чизмаси.
Роторли майдалагич корпусдан, ротор (1) ва унга маҳкамланган савагичдан (11), қайтарувчи плиталар (5) ва (9) ҳамда бошқариладиган механизмдан (6) ташкил топган. Майдалагичнинг корпуси – пайвандли ва ажратгичли, юқори қисмдан (3) ва пойдеворга қотирилган станиналардан (2) ташкил топган. Корпуснинг юқори қисмига қўзғалмайдиган ва қайтарувчи қисм киради. Қўзғалмайдиган қисми қабул қиладиган тирқиш (4) новга ва қайтарувчи плита (5) деворига қотирилади. Қайтарувчи қисми бошқариш механизми (винтли, гидравлик ва ш.к.) ёрдами билан силжийди. Корпусда қопқоғли туйнук (люк) майдалагични профилактик кўрикдан ўтказиш учун кўзда тутилган. Корпуснинг ажраткич жойи ва қопқоғли туйнук билан корпуснинг боғланиши чанглар киришидан сақлаш учун герметизацияланади. Корпуснинг ички қисми футеровка (8) билан қопланган. Майдалагичнинг ротори (1) катта (яхлит) цилиндрикли қуйма савагич ускунаси учун ариқча бўйламадан ташкил топган. Савагич қаторлари сони олтидан иккигача тебранади ва майдалашнинг туридан боғлиқ: йирик майдалашда – кичик, ўртача ва майда майдалашда – катта. Савагичлар юқори марганецли пўлатдан қуйма тайёрланади. Ротор вали конуссимон ўзи марказлашган подшипникларга, конуссимон қирқилган втулкага ўтказиб йиғишини енгиллаштириш учун ўрнатилган. Подшипниклар корпуси майдалагичнинг корпусига ўрнатилади. Юқори тенг меъёрланганликни таъминлаш учун ротор тайёрланишида статистик мувозанатлашдан ўтади. Қайтарувчи плиталар (5) ва (9) ейилмайдиган чидамли марганецли пўлатдан ясалади ва пастки қисми футеровка (7) билан қопланган. Плиталарга резинали амортизаторлар билан (зарб юмшатувчи) пружинали қайтувчи – бошқариладиган қурилма (6) ўрнатилган, у майдаланмайдиган жисмларни машина орқали ўтиши ва тирқишдан (10) чиқадиган ўлчамларни бошқариш учун мўлжалланган. Кўриб чиқилаётган майдалагичда иккита қайтарувчи плита, иккита майдалагич камералар ясовчи ўрнатилган, бу катта роторли майдалагич учун тегишлидир. Ҳар иккала плиталарни бирлаштирса бир камерали майдаловчи майдон ҳосил бўлади, бунда майдалагич энг катта ишлаб чиқариш самарадорлигига эга бўлади. Майдалагичнинг узатмаси электродвигательдан пона тасмали орқали ўтказишдан амалга ошади. Баъзи бир роторли майдалагичларда қайтарувчи плита ўрнига қайтарувчи колосникли панжара ўрнатилади, бу эса қайта ишланадиган материалнинг умумий массасидан тайёр маҳсулотни ажратиб материални қайта майдалайди. - 96 Қурилиш- индустриясининг технологик ускуналари, З.М.Сатторов Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling