3-мавзу. Валикли ва зарбли ҳаракатланувчи майдалагичлар


–расм. Зарбли ҳаракатланувчи майдалагичлар чизмалари


Download 1 Mb.
bet8/16
Sana10.10.2023
Hajmi1 Mb.
#1696967
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
3-maruza

1–расм. Зарбли ҳаракатланувчи майдалагичлар чизмалари:


I–роторли; II–болғали.

Бир роторли нореверсив (ҳаракат йўналишини ўзгартиришга имкон бермайдиган) майдалагичлар (1–расм, а чизма) энг кўп тарқалган. Улар ўртача ва кичик мустаҳкамликдаги майда донадор қаттиқ материалларни майдалаш учун ишлатилади. Шунингдек, бир роторли майдалагич реверсив (ҳаракат йўналишини ўзгартиришга имкон берадиган) ҳам бўлиши мумкин




- 87 Қурилиш- индустриясининг технологик ускуналари, З.М.Сатторов
(1–расм, б чизма). Бунда роторнинг айланиши ўзгарадиган йўналиши савагич ишчи юзасини ва болғаларнинг икки томони билан уларнинг жойини алмаштирмаган ҳолда ишлашига имкон беради, бу эса машинани хизмат қилиши муддатининг таъмирланиш оралиғини катталаштиради. Икки роторли майдалагич бир поғонали (1–расм, в чизма) ва икки поғонали (1– расм, г чизма) ҳаракатланувчан бўлади. Биринчи бор катта ишлаб чиқариш самарадорликни олиш учун қачонки ҳар қайси ротор мустақил равишда ишласа ва ҳар қайсидан тенг меъёрда материал келиб тушса қўлланилади. Битта машинада икки поғонали икки роторли майдалагичлар материалнинг майдаланиш даражасини кўтаришга имкон беради. Бунда бошланғич материал бошида биринчи ва кейин иккинчи роторга келиб тушади.

Зарбли ҳаракатланувчи майдалагичнинг асосий тугуни (мураккаб механизмнинг бир қисми ёки бир қанча деталларни туташтириб турувчи техник қурилма) ротор ҳисобланади. У юқори масса (20 т гача) ва айланма тезликга (20 ... 80 м/с) эга бўлиши керак, бу эса материалнинг майдаланиш самарадорлигини таъминлайди. Бундай масса ва тезлик кўрсаткичларида роторда катта зарбли ва марказдан қочма куч юклари пайдо бўлади. Бу эса ротор конструкциясидан алмашинадиган савагич ва юқори ишончли болғаларни ҳамда қулай техник хизмат кўрсатишни талаб этади.


Зарбли ҳаракатланувчи майдалагичнинг асосий кўрсаткичлари қайсики унинг шартли белгисига роторнинг диаметри (Dр) ва узунлиги (Lр) киради.





Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling