3-мавзу. Валикли ва зарбли ҳаракатланувчи майдалагичлар
Зарбли ҳаракатланувчи майдалагичларни таснифи ва ишлатилиши
Download 1 Mb.
|
3-maruza
Зарбли ҳаракатланувчи майдалагичларни таснифи ва ишлатилиши
Зарбли ҳаракатланувчи майдалагичларда материалларни майдалаш бўлакларни ишчи қисмда (болғалар ва савагичларда) зарб билан урилишида ва тўсувчи элементлар (қайтарувчи плиталар, колосникли панжаралар) билан содир бўлади. Ушбу майдалагичлар ўртача мустаҳкамликда 10% дан ортиқ бўлмаган намликдаги майда донадор қаттиқ материал жинсларни майдалаш учун кўпинча ишлатилади. Зарбли ҳаракатланувчи майдалагичнинг афзалликлари – юқори даражада майдаланиши (50 гача), доналар шакли бўйича тайёр маҳсулот сифатлилиги, солиштирма ишлаб чиқариш самарадорлиги (машинанинг биргина массасида), конструкциясининг оддийлиги, хизмат кўрсатиш қулайлиги ҳисобланади. Камчилигига ишчи қисмларининг интенсив (зўр бериб) ейилиши ва нотекис (доналар таркиби бўйича) тайёр маҳсулот киради. Конструктив бажарилиши бўйича бундай майдалагичлар болғали ва роторлига бўлинади. Биринчи ишчи қисми сифатида роторга шарнирли осилган болғалар бўлади. Иккинчидан яхлит роторга ейилишга чидамли пўлатдан тайёрланган алмашадиган савагичлар қаттиқ қотирилган бўлади. Роторга савагични қаттиқ қотирилиши материални майдаланишида бутун роторнинг кинетик энергияси ишлатилишини таъминлайди. Бу эса мустаҳкам материалларни бирламчи майдаланиши учун роторли майдалагичларни ишлатилишига имкон беради. Болғали майдалагичлар мўрт ва юмшоқ майда донадор қаттиқ материалларни (кўмир, гипс, оҳак тош ва ш.к.) майдалаш учун мўлжалланган. Зарбли ҳаракатланувчи майдалагичнинг ишлаш жараёни қуйидаги ҳолатда содир бўлади. Майдаланишга эга бўлган материал майдалагичнинг юқори қисмида юкланади ва пастга тушган ҳолда тез ҳаракат остида айланаётган болғалар ёки савагичга келиб тушади. Зарбга урилиши натижасида бўлаклар турли томонларга учган ҳолда парчаланади ва тўсувчи қисмларга келиб тушади. У ерда колосниклар ва синдирувчи плиталарда қўшимча майдаланади. Тўсувчи қисмлардан қайтган бўлаклар яна ишчи қисмлари ҳаракати остига келиб тушади. Бундай жараён бўлаклар майдаланиши колосникли панжара ёки юкланадиган тирқиш орасидан ўтмагунча бир неча маротаба содир бўлади. Шунингдек, материал синдирилишига ишчи қисмлари билан маркази силжиганда (эксцентрик) бўлакнинг зарбга урилишида пайдо бўладиган марказдан қочма куч кўмаклашади. Шу туфайли унда материал мустаҳамлигининг чўзилиш чегарасидан ошиб кетишида чўзилувчан кучланиш (σч≈10 МПа) пайдо бўлади. Болғали ва роторли майдалагичлар бир хил принципдаги чизмага эга (1–расм). - 86 Қурилиш- индустриясининг технологик ускуналари, З.М.Сатторов а) I II б)
в)
г)
Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling