3-мавзу. Валикли ва зарбли ҳаракатланувчи майдалагичлар
Валикли майдалагич қисмларида зўриқишни аниқлаш
Download 1 Mb.
|
3-maruza
Валикли майдалагич қисмларида зўриқишни аниқлаш
Валиклар ўртасида материалларни майдалаш учун ҳаракатланадиган вал подшипникларида ўрнатилган пружиналар ташкил этадиган босим зарур. Талаб этиладиган босим катталиги бутун бир омилларга боғлиқ, уларни ҳисобга олиш жуда қийин. Ушбу омиллар қаторига майдаланадиган материалнинг физик хоссаси тегишли, жумладан: қаттиқлиги, майдалаш қаршилиги, майдаланиш даражаси, эгилиш модули ва ҳ.к. Ушбу босим катталиги туфайли пружиналар сиқилиши таъминланган бўлиши керак. Фақат қуйидаги асосда рухсат этиладиган тахминий аниқлаш бўлиши мумкин. Тахминан валиклар ўртасидаги жамланган босим (тиралган зўриқиш – вертикал йўналишда таъсир қилувчи кучнинг горизонтал йўналишда тарқаладиган босими) О дан Рэнг кат. гача ўзгаради, шунда ўртача босим қуйидагига тенг бўлади: Рўрт. = O + Рэнг кат. / 2 = Рэнг кат./ 2 н, (32) Ушбу босим ҳаракат қиланадиган майдон қуйидаги формула бўйича аниқланади: F = Bl м2, (33) бу ерда: B – валиклар эни, м; – материал мадаланиши майдонидаги ёй узунлиги, м; l = Rα = Dα / 2 , бу ерда: R – валиклар радиуси, м; радианда ифодаланган. = 16040´ (қаттиқ жинслар учун) бўлганда, қуйидагини оламиз: l = R·0,29 = 0,145D м, (34) = 24020´ (пластикли гил тупроқ учун) бўлганда, қуйидагини оламиз: l = 0,43·R = 0,215D м. (35) Валиклар ўртасида босим (тиралган зўриқиш – вертикал йўналишда таъсир қилувчи кучнинг горизонтал йўналишда тарқаладиган босими), қуйидагини ташкил этади: = σ F k = σ k B·(D α/2) н. (36) формулага Dα/2 қийматни (34) ва (35) формулалардан қўйсак, қуйидагини оламиз: қаттиқ жинслар учун = 0,145 σ k B D н, (37) пластикли гил тупроқ учун = 0,215 σ k B D н, (38) бу ерда: σ – сиқишдаги мустаҳкамлик чегараси, н/м2; k – валлар энини ишлатилиши ва материалнинг юмшаш даражасини ҳисобга олувчи коэффициент; қаттиқ жинслар учун k=0,2–0,3 га, ҳар хил нам материаллар (гил тупроқ) учун k=0,4– 0,6 га тенг деб қабул қилинади. ва (38) формулаларга k қийматни қўйсак, қуйидаги оламиз: қаттиқ жинслар учун - 84 Қурилиш- индустриясининг технологик ускуналари, З.М.Сатторов
бу ерда: B ва D – м да, σ – н/м2 да. Кўпинча пружинани сиқиш кучи валиклар узунлиги бирлигига тегишли. Бу ҳолатда = σ´ B н, (41) бу ерда: σ´ – мустаҳкамлик чегараси, н/м. Қаттиқ жинсларни майдалашда σ´ = (2÷4)·106 н/м. Пластикли нам гил тупроқни майдалашда: тишли валецлар (жуфт–жуфт вал) учун σ = 3·105 н/м; тош ажратадиган валецлар учун σ´ = 3·105 н/м; валецлар билан тамомила майда майдалаш учун σ´ = (3÷4)·105 н/м. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling