3-мавзу. Валикли ва зарбли ҳаракатланувчи майдалагичлар
Валикли майдалагичнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлаш
Download 1 Mb.
|
3-maruza
Валикли майдалагичнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлаш
Қаттиқ жинсларни майдалаш амалиёти шуни кўрсатдики, майдаланиш даражасида майдалагичнинг ишлаши энг яхши натижаларга эга бўлди. i = D / d = 3÷5 . Нам гил тупроқ бўлакларини майдалашда кўрсатилган ўзаро нисбатни 8–10 га ошириш мумкин, ҳаттоки шунда қамраш ҳолати яхшиланади. Валикли майдалагичнинг ишлаб чиқариш самарадорлиги қуйидаги формула билан аниқланади: Qv = B α υ k м3/сек, (11) бу ерда: B – валлар эни, м; – валлар орасидаги тирқиш, м; – валларнинг айланма тезлиги, м/сек; k – валлар энини ишлатилиши ва материалнинг юмшаш даражасини ҳисобга олувчи коэффициент. - 76 Қурилиш- индустриясининг технологик ускуналари, З.М.Сатторов Қаттиқ жинслар учун k=0,2–0,3 га, ҳар хил нам материаллар (гил тупроқ) учун k=0,5–0,7 га тенг деб қабул қилинади. Валларнинг айланма тезлиги қуйидагига тенг: υ = π D n м/сек, (12) бу ерда: n – валлар айланиш сони, айл/сек; – вал диаметри, м. Тамомила қуйидагини оламиз: Qv = π k B α D n м3/сек, (13) ёки вазн бирлигида Qγ = π k B α D n γайл. кг/сек, (14) бу ерда: γайл. – материалнинг ҳажмий массаси, кг/м3. Қаттиқ жинсларни янчиш қаршилиги остида ва пружина мавжудлигида майдаланишида валик икки томонга силжийди, шу туфайли α тирқиш катталашади. Амалий маълумотлар асосида валиклар орасидаги α1 тирқишни бу ҳолатда қуйидагига тенг деб олишимиз мумкин: α1 = 1,25 α . (15) ва (14) формулаларга тегишли тузатишларни киритиб, қуйидагини оламиз:
Qγ = 1,25 π k B α D n γайл. кг/сек. (17) Бунда γайл. =1600 кг/м3 (ҳажмий масса) га тенг деб қабул қилинади. Гил тупроқли материалларни майдаланишида янчиш қаршилиги нисбатан унча катта эмас. Силжийдиган вал силжимайдигандан фақат қаттиқ қўшилиши тушишида қайтади. Қайд этилганлардан келиб чиқиб, гил тупроқда ишлашида майдалагични ҳисоблаш (13) ва (14) формулалар бўйича амалга оширилади. Тешикли жуфт валларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини қуйидаги формула бўйича аниқлаш тавсия этилади: Qγ = 12R·n·z·F·α м3/с, (18) бу ерда: R – валиклар радиуси, м; - 77 Қурилиш- индустриясининг технологик ускуналари, З.М.Сатторов – валикларнинг ўртача айланиш сони, айл/сек; z – битта валикда тирқишлар сони; – битта тирқишнинг кесишиши, м2; – қамраш бурчаги, град (1 град = 0,384 рад атрофида); α = arctg · f + f1 / 2 ; (19) бу ерда: f – металга гил тупроқ ишқаланиш коэффициенти (0,3); f1 – гил тупроқга гил тупроқнинг ишқаланиш коэффициенти (0,7). Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling