3-мавзу. Валикли ва зарбли ҳаракатланувчи майдалагичлар
Валикли майдалагичда қамраш бурчагини, вал диаметри ва тушаётган бўлаклар ўлчамлари ўртасидаги ўзаро нисбатни аниқлаш
Download 1 Mb.
|
3-maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1–расм. Қамраш бурчаги ва D/d ўзаро нисбатини аниқлаш чизмаси.
Валикли майдалагичда қамраш бурчагини, вал диаметри ва тушаётган бўлаклар ўлчамлари ўртасидаги ўзаро нисбатни аниқлаш
Материал бўлакларининг тортилиши ва кейинчалик унинг майдаланиши мумкинлиги ҳолатини кўриб чиқамиз. Ҳисоблаш оддий бўлгани учун майдалашга тушаётган бўлаклар шар шаклида бўлади. Бўлаклар тортилиши лаҳзасида валиклардан қуйидаги кучлар таъсир этади (1–расм): m – бўлак массаси; кам катталиги туфайли у валикларнинг ишлашида унча катта бўлмаган ҳолда таъсир этади, шунинг учун уни аҳамиятга олмаслик мумкин; 1–расм. Қамраш бурчаги ва D/d ўзаро нисбатини аниқлаш чизмаси. – майдаланадиган материал бўлагига валикларнинг босими; Рf – ишқаланиш кучи (f – валикда майдаланадиган материалнинг ишқаланиш коэффициенти). Куч Р ва унинг чақириладиган кучи Рf ҳар иккала уриниш нуқтасига таъсир этади (ушбу кучларнинг оддийлиги учун фақат битта уриниш нуқтасида таъсир этиши 1–расмда кўрсатилган). Қуйидаги ҳолатда майдаланадиган бўлак валиклар орқали тортилишади: 2Рf cos α ≥ 2P sin α . (1) формулани чап ва ўнг томонини 2P cos α га бўлсак, қуйидагини оламиз:
f ≥ tg α . (2) ишқаланиш коэффициентини φ бурчак ишқаланишига алмаштирсак,
Шундай қилиб, валиклар орқали материалларни тортилиши учун қамраш бурчаги α бурчак ишқаланишидан кичик бўлиши зарур. Баъзида қамраш бурчагини материал бўлаги ётувчи нуқталарида валикларга тегишли ясовчи β бурчак деб номланади. Ишониш қийинмаски, β бурчак 2α га тенг, шунда β≤2φ бўлади. 1–расмда кўрсатилган чизмадан фойдаланган ҳолда тушаётган бўлак ўлчамлари орасидаги ва вал диаметрининг ўзаро нисбатини аниқлаш учун: (D / 2 + d / 2) cos α = D / 2 + α / 2 , (5) (D + d) cos α = D + α , (6) бу ерда: D – валик диаметри; – бўлак диаметри; – чиқадиган тирқиш эни. тенгламани чап ва ўнг томонини d га бўлсак, қуйидаги ўзгартирилган тенгламани оламиз: (D / d + 1) cos α = D / d + α / d . (7) Валикли майдалагичларда майдаланиш даражаси ўртача 4 га тенг эканлигини эътиборга олсак, унда α / d = 0,25 бўлади. (7) тенгламага тегишли ўзгартиришларни киритсак, қуйидагини оламиз: D / d = cos α – 0,25 / 1 – cos α . (8) Пўлат валикнинг юзасида қаттиқ жинслар (оҳак тош, қум тош, гранит ва ш.к.) бўлагининг ишқаланиш коэффициенти f ўртача 0,3 га тенг, нам гил тупроқ бўлаклари учун эса 0,45 га тенг. Кўрсатилган ишқаланиш коэффициенти f қийматларида чегаравий қамраш бурчаги ўзаро мос ҳолда 16040´ ва 24020´ га тенг бўлади. Шундай қилиб, D/d ўзаро нисбати қуйидагига тенг бўлади: қаттиқ жинсларни майдалашда - 75 Қурилиш- индустриясининг технологик ускуналари, З.М.Сатторов D / d = cos 16040´ – 0,25 / 1 – cos 16040´ ≈ 17 , (9) карьер намлигидаги гил тупроқни майдалашда D / d = cos 24020´ – 0,25 / 1 – cos 24020´ ≈ 7,5 . (10) ва (10) формулалар қамраш бурчаги α ишқаланиш бурчагига тенг деб тахмин қилинганда келтирилган. Амалиётда валикли майдалагичнинг ишончли ишлаши учун олинган қийматларни 20–25 % га катталаштириш лозим. Шундай қилиб, силлиқ валикли майдалагич фақат ўрта ва майда майдаланиш учун мўлжалланган. Ҳатто жуда катта диаметрли (1500 мм) валикларда қаттиқ бўлакларнинг қамраш ўлчамлари 75 мм дан ошиб кетмайди. Тишли ва рифелли (тарам-тарам ботиқ чизиқ ёки ариқча) валикларда D/d ўзаро нисбати кичик қабул қилинади, шу жойда бўлаклар қамраши ишқаланиш кучи ҳисобидан эмас, балки тортилиши ҳисобидан амалга ошади. Амалиётда D/d ўзаро нисбати 2–6 га тенг деб қабул қилинади. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling