3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Корхона иқтисодиёти
суммаси, аҳоли жон бошига 1. Ялпи ички маҳсулот 3194504,2 128,8 2. Жами қњшимча қиймат 2788136,8 112,4 3. Товарлар 1412975,2 56,97 4. Қишлоқ хњжалиги, овчилик, балиқчилик 972501,0 3,9 5. Қайта ишлаш саноати, электро- энергия, газ ва сув таъминоти 440472,2 17,8 6. Хизматлар 1375161,6 55,6 7. Қурилиш 194448,3 7,8 8. Чакана ва улгуржи савдо, барча турдаги таъмирлаш 303482,7 12,2 9. Транспорт, омборлар сақлаш ва алоқа 258042,0 10,4 PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 33 Натурал књрсаткичларда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2000 йилда электр қуввати 46,8 млрд. квт/с, нефт - 7,5 млн.тн., бензин - 1709,0 минг тн., газ - 56 млрд. куб/м., тракторлар - 954 дона, пахта териш машиналари - 337 дона, енгил автомобиллар - 31,3 минг дона, телевизорлар - 28,0 минг дона, цемент - 3,28 млн. тн., пахта толаси - 1019 млн.тн., ип газламаси - 355,0 млн. кв.м, ипак толаси - 1133,0 тн., пойафзал - 4208,0 минг жуфт, ун - 1756,0 минг тн., гуруч - 84,0 минг тн., њсимлик ёғи - 246, 0 минг тн. ташкил қилган. Буларни ҳаммаси корхоналарда ишлаб чиқарилган бњлиб, уларни таркиби, ишлаб чиқариш масштабидан хабар беради. Шундай қилиб, хулоса қилиш мумкинки корхона фаолиятидан миллий иқтисодиётнинг ривожланиш даражаси, унинг жаҳон иқтисодиётида тутган њрни, аҳолининг реал истеъмол даражаси кабилар боғлиқдир. Аксарият адабиётларда корхонанинг мақсади тњғрисида сњз юритилганда, бу масалага бир томонлама қарашларни кузатамиз. Яъни корхонанинг мақсади њз фаолиятидан фойда (даромад) олиш деб таъкидланади. Масалан: А.А.Сергеев - “Корхона - фойда олиш мақсадида маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизмат қилиш учун барпо этилган мустақил фаолият юритувчи субъект” деб таърифлайди ва “шакллари књплигига қарамай корхоналар фойда олиш мақсади орқали бир хил тус олади” деб такидлайди 1 . Аслида корхона њз маҳсулотларига бњлган талабни қанчалик тњла қондирса унинг самарадорлиги шунча юқори бњлади. Шу борада Америка автомобил қурилишини ҳамда “Амалиёт фалсафасини” яратган “фордизм” назариясини асосчиси Генри Фордни айтганларини келтириш њринли деб ҳисоблаймиз. Г.Форд њзининг тадбиркорлик фаолиятини мақсадини жамиятга хизмат қилишда деб тушунган ва “Фақат фойда олиш учун қилинадиган иш - энг юқори даражадаги хавф-хатарли фаолиятдир. ...Корхонанинг мақсади фойда олиш ёки чайқовчилик эмас, аксинча истеъмол учун ишлаб чиқаришдир. Бордию халқ ишлаб чиқарувчи унга хизмат қилинмаётганлигини сезиб қолса, унинг келажаги узоққа бормайди” 2 деб таъкидлаган. (Таржима дарслик авторлариники.) Таниқли тадбиркор “Бин” фирмасини бошлиғи Л.П.Бин фирманинг меморандумида, ҳамма ишчи ва хизматчилари бажариши 1 А.А.Сергеев Экономические основы бизнес-планирования. - М.: ООО “Издательство юнити-ДАНА”. 1999. 6 б. 2 Форд Г. Моя жизнь, мои достижения. - М.: Финансы и статистика, 1989.-С.18. PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 34 шарт бњлган, қуйидаги тезисни ёздириб, унга риоя қилишни қаттиқ назорат қилган: “Истеъмолчи - бизни шохимиз: Биз истеъмолчидан боғлиқмиз, истеъмолчи биздан эмас. Ҳеч ким, ҳеч қачон њз истеъмолчиси билан тортишиб, ҳеч нарса ютмаган. Истеъмолчи - бу бизга њз талабини келтирувчилар. Бизни ишимиз уларни талабини њзимиз учун, ҳамда улар учун ҳам фойда келтириш орқали қондиришдан иборат”. Немис олимлари Ф.К.Беа, Э.Дихтла, М.Швайтасралар “Экономика предприятия” (издательсский дом “ИНФРА-М”, 1999.) дарслигида корхона фаолиятининг самараси њз таклифи орқали талабни тњла қондиришга боғлиқ деган фикрни олға суришган. Бизнинг фикримизча, корхонанинг асосий мақсадини икки йњналишдан иборат эканлигини таъкидлаш зарур. Биринчиси фойда ёки даромад олиш учун фаолият юритишлиги бњлса, иккинчиси талабни (эҳтиёжни) қондиришга йњналтирилган бњлиши керак. Чунки бу мақсадларни ҳар бирига эришиш иккинчисисиз амалга ошмайди. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling