3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf
Корхона тушунчаси, белгилари, шакллари ва турлари
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Корхона иқтисодиёти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бозор субъектларининг олди-сотди предметлари Бозор субъектлари Сотиш предметлари Сотиб оладиган предметлари
2.2. Корхона тушунчаси, белгилари, шакллари ва турлари
Жамиятда учта асосий иқтисодий субъектлар товар-пул муносабатларига асосан алоқа қилиб туради. Булар давлат, корхона ва уй (оила) хњжалигидир. Буларнинг муносабатлари икки томонлама характерга эга бњлади. Давлат билан бозор субъектларининг муносабатлари асосан қонунлар, қонуний ҳужжатлар билан тартибга солинади, лекин хњжалик алоқалари (олди-сотди) шартномалар, келишувлар, давлат буюртмалари, контрактлар, давлат субсидиялари орқали амалга оширилади. Бозор субъектлари (корхона, уй хњжалиги)нинг алоқалари, муносабатлари шартномалар асосида амалга оширилади. Бозор тизимида иқтисодий субъектларнинг бир-бири билан олди- сотди муносабатларининг предметларини келтирамиз (1.2.1-жадвал). 1.2.1-жадвал. Бозор субъектларининг олди-сотди предметлари Бозор субъектлари Сотиш предметлари Сотиб оладиган предметлари I Давлат Ер, ер ости бойликлари, сувлар, Давлат ва жамиятга зарур бњлган товарлар PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 39 ҳаво бњшлиғи, њсимликлар ва ҳайвонот дунёси, уй- жой, лицензия, давлат ташкилотлари ва муассаларининг хизматлари (давлат бошқарув органлари, мудофага ва ҳоказолар), ишчи кучи, жиҳозлар, фан- техника ютуқлари ва бошқалар II Корхона Товарлар, хизматлар, њзига тегишли моддий неъматлар, интеллектуал мулк Ер, табиий бойликлар, моддий ресурслар, ишчи кучи, товарлар, хизматлар, қимматбаҳо қоғозлар ва ҳоказолар. III Уй хњжалиги Ишчи кучи (меҳнат), њзига тегишли моддий неъматлар, товарлар, хизматлар Истеъмол товарлари, хизматлар, моддий неъматлар Хњжалик фаолияти билан, хњжалик ишлари билан ҳар бир шахс, фуқаро қадимдан шуғулланиб келган. Улар њз њзини таъминлаш масаласини ҳал қилиш билан шуғулланишади. Бундай хњжалик юритиш шаклига уй (оила) хњжалиги деб юритилади ва у жамиятнинг бирламчи, бошланғич бњғинидир. Уларнинг белгиларига қуйидагиларни киритиш мумкин: 1. шахсий эҳтиёжни қондириш, улар ишлаб чиқарган нарсасини њзи ёки оиласи истеъмол қилади, улар ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ҳисобланадилар. Ҳозирги замонда уй (оила) хњжаликлари ортиқча маҳсулотларини сотиш учун бозорга ҳам чиқаради. Бундай ҳолларда оила хњжалик фаолиятидан қњшимча даромад манбаи сифатида фойдаланилади ва улар қисман жамиятни, бошқаларни эҳтиёжини қондириш учун хизмат қилган ҳисобланади. Бундай ҳолда уй хњжалигининг маҳсулоти товар шаклига айланади; 2. Улар фаолиятида шахсий мулкидан фойдаланади (айрим ҳолларда кредит ёки ссудалардан фойдаланиши эҳтимолдан ҳоли эмас); 3. Ўз иш кучини ишлатишади, ёлланма ишчи кучидан фойдаланилмайди; 4. Фаолиятида ишлатиладиган барча ресурслардан самарали фойдаланишга ва књпроқ маҳсулот ишлаб чиқишга интилишади; 5. Юридик шахс мақомига эга бњлмайди, уларга ҳокимиятдан рухсатнома олиш шарт эмас; PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 40 6. Фаолият юритишда мустақил қарорлар қабул қилади; ва ниҳоят, улар њз таваккалчилиги асосида иш юритади. Жамиятнинг асосий бњғинини, ишлаб чиқариш ва хизматни бозор ва жамият учун амалга оширувчи, њз хњжалик фаолиятини њз эҳтиёжини (талаби) учун эмас, ташқи, бошқалар эҳтиёжини (талабини) қондиришга йњналтирувчи корхоналар ташкил қилади. Бундай ҳолларда иқтисодий фаолият ижтимоий, оммавий характер олиб, улар нафақат њзи ёки оиласи учун, балки бошқалар учун ижтимоий-иқтисодий мақсадни књзлаб ишладилар. Шунинг учун ҳам корхона таърифини ёритиш учун, унинг мазмунига ҳар тамонлама ёндашиш зарур. Корхона иқтисодиётига бағишланган адабиётларда бу масалага яхлит ёндашув мавжуд бњлиб, унинг мазмунига ташкилий- иқтисодий, ҳуқуқий нуқтаи назардан, ҳамда корхонанинг жамиятда тутган њрни, мавқеига қараб ёндашиш тавсия қилинади. Ташкилий иқтисодий нуқтаи назардан қараганда корхона - моддий, меҳнат ва молиявий ресурслар мажмуасидан иборат бњлиб, у тадбиркорлик фаолияти асосида ташкил қилиниб, маҳсулот ишлаб чиқиш, бирон бир иш ёки хизматни аҳолининг, бозорнинг талабларини қондириш ва фойда олиш мақсадида ёки социал аҳамиятга эга бњлган функциясини бажаришдир. Шундай қилиб корхона хњжалик субъекти бњлиб, унинг мақсад ва вазифалари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишдан келиб чиқади. Корхона тушунчасининг муҳим тамонларидан бири, фаолиятидаги барча масалалар бњйича қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эгалик қилади, њз ҳаракатларига жавобгар ҳисобланади. Бу нуқтаи назардан корхона жамиятнинг мустақил хњжалик субъекти сифатида намоён бњлади. Корхона тушунчасини унинг жамиятда тутган њрни ва аҳамиятисиз књз олдингизга келтириб бњлмайди. Бу масала 2,1 парагрифда ёритилган. Бу нуқтаи назардан ёндашиш корхонага жамиятнинг асосий бњғини сифатида ёндашишни тақозо қилади. Ниҳоят корхона тушунчасининг ҳуқуқий мақоми мавжуд бњлиб, у албатта ҳуқуқий шахс бњлиши шарт. Ҳуқуқий шахс сифатида корхонага “Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тњғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг биринчи моддасида қуйидагича таъриф берилган: “Ҳуқуқий шахс ҳуқуқига эга бњлган, мулкчилик ҳуқуқи ёки хњжаликни тњла юритиш ҳуқуқи бњйича њзига қарашли мол-мулкдан фойдаланиш асосида маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 41 сотадиган ёки маҳсулотни айрибошлайдиган ишларни бажарадиган, хизмат књрсатадиган, беллашув ҳамда мулкчиликнинг барча шакллари тенг ҳуқуқлиги шароитида амалдаги қонунларга мувофиқ, њз фаолиятини рњёбга чиқарадиган мустақил хњжалик юритувчи субъект корхона ҳисобланади”. Корхона ҳуқуқий шахс мақомига эга бњлиш учун қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: фаолият юритиш ёки бошқариш учун биринчидан, мол-мулкига эга бњлиши; иккинчидан, мажбуриятларига мол-мулки билан жавоб бериш; учинчидан, мулкни сотиш, сотиб олиш; тњртинчидан, мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни амалга ошириш; бешинчидан, судда жавобгар ва талабгар бњлиши мумкинлиги; олтинчидан, мустақил хњжалик балансига эга бњлиш. Юқоридагилардан келиб чиқиб корхонага қуйидагича таъриф бериш назарий ва амалий нуқтаи назардан мақсадга мувофиқ бњлади деб ҳисоблаймиз. Корхона - жамиятнинг асосий бњғини ҳисобланувчи, аҳолининг талабини қондириш ва фойда олиш ёки бошқа ижтимоий функцияларни бажариш мақсадида, хусусий ресурслардан фойдаланиш асосида маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган, айрибошлайдиган, ҳамда бошқа ишларни ва хизматларни бажарадиган, фаолияти бњйича қарорлар қабул қиладиган ва унга жавобгар, ҳуқуқий шахс мақомига эга бњлган, ҳар хил масштабдаги хњжалик юритувчи субъектдир. Ушбу таъриф мақсади, фаолияти, шакли, турлари ва мулк шаклидан қатъий назар барча корхоналарга тааллуқлидир. Хњжалик юритувчи субъекти корхона мақомига эга бњлиши учун жаҳонда қабул қилинган қуйидаги белгиларга жавоб бериши зарур. Бу белгилар унинг таърифидан келиб чиқади. Корхона хњжалик юритувчи субъект сифатида ишчи коллективини ташкил қилишни аниқ тизимига (системасига), корхонанинг таркибий тузилиш, бошқариш технологияси ва тартибига эга бњлиши керак. Шундай қилиб, корхонанинг биринчи белгиси унинг ташкилий тузилиши ва бошқарилиши. PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 42 Корхона ташкилий яхлитлиги унинг иккинчи белгисидир.. Ташкилий яхлитлик тегишли тартибда корхонанинг таъсис этувчи ҳужжатларида њз аксини топган бњлиши керак. Учинчи белгиси њзлик мулкига эга бњлиши. Корхона мол- мулкини њз ҳоҳиши бњйича ишлатиши мумкин. Тњртинчидан корхона њз ҳаракати ва бурчлари олдида моддий жавобгарлиги. Ва ниҳоят корхонанинг охирги белгиси унинг њз номига эга бњлиши. Бу белги ташқи қарашда формал књринган билан моддий аҳамиятга эгадир. Чунки у њз номи билан битимлар тузади, ташқи алоқаларни амалга оширади, њз имджини асрайди, улуғлайди, суд органларига талабгор ёки жавобгар сифатида чиқади, фаолиятини реклама қилади ва бошқа функцияларини амалга оширади. Корхоналарнинг шакллари ва турлари масаласига тњхталсак, аксарият адабиётларда (чет эл, њзимизда чоп этилган) алоҳида белгиларига қараб уларнинг турлари таснифланади. Шакли ва турларига алоҳида урғу берилмайди 1 . Масалан: 1. “Современная экономика” њқув курсининг 2 22.2. параграфи “Виды и формы предприятий” деб номланган, лекин турлари ва шакллари ажратиб таснифланмаган. 2. В.А.Чженнинг “Хусусийлаштириш асослари” асарида 3 ҳам “Корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари”бњлимида корхонанинг турлари ва шакллари бир хил маънода ишлатилади. Бу асарда мулк турлари келтирилиб, “Ўзбекистон Республикасида корхоналар тњғрисидаги Қонунга мувофиқ мана шу мулк шакллари асосида корхоналарнинг ҳар хил турлари барпо этилиши мумкин” деб таъкидланган ва корхонанинг қуйидаги турлари келтирилган: Ижара корхонаси; кичик корхоналар; хусусий корхоналар; ҳиссадорлик жамиятлари; қњшма корхоналар. 1 “Экономика”: Учебник,пид ред. А.С.Булатова. - М.: Юристь, 2000, с.168-174. “Экономика предприяти”: Учебник для вузов, пер. с нем. - М.: ИНФРА-М, 1999, с.19-23. “Курс экономики”: Учебник, пед. ред. Б.А. райзберга. - М.: ИНФРА-М, 1997, с. 507-523. “Экономика предприяти”: пер ред. В.Я.Хршчаг. - Мн. Эконом пресс. 2000, с.10-13. “Экономика предприятия”: Учебник, Дадабаев Ю.Т. и др. Ташкент, 1998, с. 7-9. “Экономика предприяти”: тексты лекций, Махмудов Э.Х., Юлдашева Ш.М., Каландарёва С.Г. - Т.: ТГЭУ. 2000, с 19-23. 2 “Современная экономика”: Общедоступный учебний курс. Коллектв автров. Ростав-на-Дону, Издательство “Феникс”, 1996, с. 321-325. 3 Чжен В.А. “Хусусийлаштириш асослари”: Тошкент, “Иљтисод ва ќуљуљ дунёси”, 1996, 59-102 бет. PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 43 Бизнинг фикримизча корхоналарни мулк шаклларига ва соҳаларига қараб шаклларга таснифланиши мумкин. Корхонанинг шаклларига тњхталиб њтамиз. Корхоналар мулк шаклларига асосланган ҳолда ташкилий- ҳуқуқий шаклларга турланади. “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тњғрисида” Ўзбекистон Республикасининг қонунига биноан (4 модда) мулк қуйидаги шаклларда юзага чиқади: - фуқароларнинг шахсий ва хусусий мулки; - коллектив (ширкат) мулки, шу жумладан оилавий маҳалла, кооператив мулк, ижарага олинган корхона мулки, акционерлар жамияти, давлат корхонаси коллективининг, жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар, концерн (консарциум)ларнинг мулки, юридик шахс ҳисобланган бошқа жамоалар мулки; - Республика, Қорақалпоғистон Республикаси, маъмурий- территориал тузилмалар (комунал) мулкдан иборат давлат мулки; - аралаш мулк; - қњшма корхоналар, ажнабий фуқаролар, ташкилотлар ва давлат, шунингдек ажнабий юридик шахслар мулки. Мулк шаклларига муносиб корхоналар қуйидагича шаклларга таснифланиши мумкин: - шахсий ёки хусусий мулкга асосланган хусусий корхоналар; - жамоат мулкига асосланган корхоналар; - давлат мулкига асосланган корхоналар; - аралаш мулкга асосланган қњшма корхоналар; - ажнабий давлатлар, ажнабий фуқаролар мулкига асосланган корхоналар. Соҳаларга қараб корхоналарни қуйидаги шаклларга ажратиш мумкин: моддий ишлаб чиқариш соҳасидаги; транспорт; қурилиш; алоқа; муомала; хизмат; таълим; инфратузилма (инфраструктура); бошқарув соҳаларидаги ҳамда жамоат жамиятлари ва диний ташкилотлар корхоналарига. Корхоналар юқорида келтирилган шаклларига яъни мулк шаклига ва соҳаларига мос ҳолда ва алоҳида белгиларига қараб турларга таснифланади. Ишлаб чиқариш масштаби (ҳажми)га қараб кичик, њрта ва йирик корхоналарга турланади. Бу корхоналарга асосан ишчиларнинг сонига қараб тоифага ажратилади. Ўзбекистон Республикасида макроиқтисодиёт ва PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 44 статистика вазирлиги маълумотига асосан амалдаги корхоналар књрсаткичлари қуйидаги жадвалда келтирилган 1 . Жадвал 2.2.1. (ишчилар сони) Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling