3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf


 Корхоналар фаолиятини лицензиялаш


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/123
Sana01.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1690398
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   123
Bog'liq
Корхона иқтисодиёти

2.3. Корхоналар фаолиятини лицензиялаш 
 
Корхоналар фаолиятини айрим турлари давлат томонидан 
лицензиялаш (рухсатнома) орқали амалга оширилади. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


50 
Жаҳон тажрибасида лицензия ихтиро, технология, технологик 
билим, ишлаб чиқариш сири, тажрибаси, савдо маркаси кабиларга 
берилади. 
Чет эллар амалиётида лицензиялар ҳуқуқий характери ва 
миқдорига қараб ҳар хил турларда ишлатилади. Улар махсус, махсус 
бњлмаган (оддий), тњла кабилар. Бу лицензиялар патентли ёки 
патентсиз бњлади.
Жаҳон бозори амалиётида лицензиялар ва ноу-хау билан олди-
сотди савдоси кенг тарқалган. Бундай ҳолларда лицензия, ихтиро, 
технология, технологик билим, ишлаб чиқариш тжрибаси, ишлаб 
чиқариш сири, савдо маркаси кабиларни (эгаси) сотувчини (лицензиар) 
уларни сотиб олувчига (лицензиат) бирон бир даврга ишлатиш учун 
берилган рухсатнома сифатида тушунилади. Лицензияларни сотиш 
патентли ва патентсиз бўлиши мумкин. 
Патентли лицензия - лицензияни ишлатиш ҳуқуқини ноу-хаусиз 
беришни (“соф патент”) билдиради. 
Патентли лицензия олиш уни ишлаб чиқаришга жорий қилишга 
қўшимча харажатлар талаб қилади. Бу эса тижорат хавфини 
кучайтиради ва иқтисодий самарани камайтириши, технологик нуқтаи 
назардан амалга ошириши қийинчиликлар тўғдириш эҳтимоли кўпроқ. 
Шу сабабли амалиётда патентсиз (Лицензия ноу-хауси билан) 
лицензияни сотиб олишга кўпроқ интилинади. 
Лицензиялар ўз характери ва ишлатиш ҳуқуқининг ҳажмига 
қараб қуйидаги турларга ажратилади: 
Оддий - бундай лицензиялар лицензиарга (лицензия эгасига) 
ушбу ҳудудида битта лицензияни бир неча сотиб олувчиларга сотилиш 
ҳуқуқини беради; 
Махсус - сотиб олувчига лицензияни ишлатишни монапол 
ҳуқуқини беради. 
Тўла - лицензиатга лицензияни муддатига (патент ёки ноу-хоуни) 
ишлтишга махсус ҳуқуқ беради. Лицензиялар билан савдо лицензия 
келишувлар (шартномалар) асосида амалга оширилади. Келишувлар 
Шартномалар)да фаолият лицензияланган тури; Лицензияни ишлатиш 
характери ва ҳуқуқи; ишлаб чиқариш соҳаси, доираси, ҳудудий 
чегараси; лицензияни ишлатиш муддати ва бошқа мажбуриятлар ўз 
аксини топади.
Лицензия - иқтисодиётнинг айрим соҳалари ёки тармоқларида 
жиддий давлатшумул аҳамиятга эга бњлган соҳалар, тармоқлар, 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


51 
корхоналарга айрим маҳсулотларни яратиш, ишлаб чиқариш, сотиш, 
ташиш, сақлаш ва таъмирлаш каби ишларни амалга ошириш учун 
рухсатнома бериш тњғрисидаги ҳужжат. 
Лицензиялаш юқорида келтирилган жараёнларни амалга 
оширишга рухсатнома бериш учун бажариладиган фаолият. 
Ўзбекистон Республикасида лицензиялаш жараёни Ўзбекистон 
Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш 
тњғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 28 июн 2002 йилги 
236-сонли фаолиятни айрим турларини лицензиялаш тњғрисидаги 
қонунни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақидаги қарори ва 
ҳукуматнинг бошқа қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилади. 
Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини 
лицензиялаш тњғрисида”ги қонуннинг 3 моддасида лицензияга 
қуйидагича таъриф берилган. 
Лицензия - лицензияловчи орган томонидан 
юридик ёки жисмоний шахсга берилган, лицензия 
талаблари ва шартларига сњзсиз риоя этилгани ҳолда 
фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошириш 
учун рухсатнома (ҳуқуқ). 
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятнинг 
лицензияланиши мажбур бњлган соҳалари ва турларини, лицензияловчи 
органларни аниқлайди ва белгилайди. 
Лицензиялар намунавий (оддий) ва якка тартибдаги турларга 
бњлинади. 
Намунавий (оддий) лицензиялар турига чекланмаган доирадаги 
ҳуқуқий ва жисмоний шахсларга бериладиган лицензиялар киради. 
Якка тартибдаги лицензиялар жумласига ҳуқуқий ва жисмоний 
шахсларга алоҳида талаблар ва шартлар асосида бериладиган, лицензия 
эгаларига фаолиятнинг мазкур турини амалга оширишда мутлоқ 
ҳуқуқлар берувчи, миқдорий чекланган лицензиялар киради. Уларнинг 
миқдорий чекланиш меъёри, амал қилиш ҳудуди, фаолият объекти ёки 
ҳукумат томонидан белгиланадиган бошқа асосларга књра белгиланади. 
Якка тартибдаги лицензияларни бериш асосан танлов (тендер) 
асосида амалга оширилади. 
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236 сон қарорига 
биноан лицензияланиши шарт бњлган маҳсулотлар, фаолиятлар турлари 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


52 
ва 
фаолиятнинг 
айрим 
турларини 
лицензияловчи 
органлар 
тасдиқланган. 
Қурол-яроғ, њқ-дориларини, ҳарбий-техникани, уларнинг эҳтиёт 
қисмлари, портловчи ва заҳарли моддаларни, шифрловчи техникани 
яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш; књприклар 
ва тонелларни, мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, 
улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш; ноширлик, нодавлат таълим 
муассасаларининг, 
диний 
таълим 
муассасаларининг, 
туризм 
фаолиятлари; этил спирти ҳамда бошқа алкоголли маҳсулотларни 
ишлаб чиқариш ва ҳоказолар лицензияланиши шарт. 
Лицензияловчи органларга Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни 
сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулк қњмитаси, Давлат 
божхона қњмитаси, Марказий банк, Алоқа ва ахборотлаштириш 
агентлиги, Электр энергетикада назорат бњйича давлат агентлиги ва 
бошқалар киради. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling