3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf
Корхонанинг молиявий барқарорлиги
Download 1,41 Mb. Pdf ko'rish
|
Корхона иқтисодиёти
3.4. Корхонанинг молиявий барқарорлиги Корхонанинг яшаш фаолияти бир қанча цикллардан иборат бњлиб, у қуйидаги босқичларни њз ичига олади: корхонани ташкил қилиш; реорганизация; реструктризация; санация; банкротлик ва тугатиш. Бу босқичлар ҳамма корхоналарга тегишли деган хулоса чиқариш керак эмас. Чунки булар корхонанинг фаолияти натижасига қараб амалга оширилади. Бу жараёнларни вужудга келиши аксарият ҳолда корхонанинг молиявий барқарорлигига боғлиқ. Шу сабабли корхонани молиявий барқарорлигини таъминлаш аҳамиятини ёритиш учун юқорида келтирилган корхонанинг яшаш циклларини мазмунига қисқача тњхталиб њтмоқчимиз. Биринчи босқич - корхонани ташкил қилиш ва фаолиятини тиклаш. Корхонани ташкил этиш қоидалари ушбу бобнинг биринчи парагрифида келтирилган. Ушбу қоидада корхонани ташкил этилишининг асоси бњлиб уни таъсис этувчиларнинг мол-мулки ётади. Мулксиз корхона ташкил этилмайди. Мулкдан фойдаланиш, уни ошириб бориш, сақлаш корхонани молиявий барқарорлигини таъминлаш асосида амалга оширилади. Иккинчи босқич - реорганизция. Корхона фаолиятини такомиллаштириш, молиявий барқарорлигини ошириш, бозорда тутган њрнини (“Ниша”сини) сақлаш ёки кенгайтириш мақсадида њз таркибида янги ишлаб чиқариш ёки функционал бњлимлар очиш, айримларини қњшиш, бирлаштириш, самарасизларини тугатиш каби қайта ташкил қилиш ишларини амалга ошириб боради. Бу масала аксарият ҳолда корхонанинг молиявий аҳволидан келиб чиқади. Учинчи босқич - реструктризация. Реструктризацияга реорганизациянинг бир шакли сифатида қараш мумкин. Реструктризация деганда корхонанинг таркибий бњлимларини (цехлари) ҳуқуқий шахс мақомисиз, мустақил баланс ва ҳисоб рақами билан алоҳида ажратилишига тушунилади. Бундан асосий мақсад ишлаб чиқаришни самарасини ошириш бњлиб, корхона бњлими (цехи) тижорат ҳисоб-китобига њтказилади. Уларга мулк ажратилади, фойда ва харажатлари алоҳида ҳисоб-китоб қилинади. PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 70 Санация - иқтисодий ночор корхоналарни банкротлигининг олдини олиш мақсадида қарздор корхона - ҳуқуқий шахснинг муассислари (қатнашчилари), қарздорнинг кредиторлари ва бошқа шахслар, шу жумладан, давлат томонидан қарздор корхонанинг тњлов қобилиятини тиклаш бњйича њтказиладиган чора-тадбирларни ташкил қиладиган фаолият. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 июлдаги 362-сонли қарори билан “Иқтисодий ночор корхоналарни санациялаш тњғрисида” Низом қабул қилинган. Ушбу Низомга биноан қарздор корхона - ҳуқуқий шахснинг муассислари (қатнашчилари), корхона мулкининг эгаси, давлат органлари ва бошқа шахслар санациялаш субъектлари бњлиши мумкин. Қарздор корхона санациялаш объекти ҳисобланади. Фаолиятни давом эттириш учун қарздор корхонанинг тњлов қобилиятини тикланишининг аниқ имкониятлари асосланса бундай иқтисодий ночор корхоналар санация қилинадиган объектлар қаторига киритилади. Ўзбекистон Республикасида корхоналарни санациялаш жамғармаси тузилган 1 . Корхоналарни санациялаш учун маблағлар қаторига келтирилган жамғармалардан ташқари, корхоналар эгалари, кредиторлар, бирлашмалар (хњжалик уюшмалари), бошқа ҳуқуқий ва жисмоний шахсларнинг молиявий ажратмалари ҳам киради. Санациялаш корхонанинг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун њтказиладиган чора-тадбирлардан бири ҳисобланади. Кейинги босқич бу корхонани банкротлиги. Корхона банкротлиги унинг иқтисодий ночорлигининг оқибати. Банкротлик деганда суд томонидан эътироф этилган ёки қарздорни ихтиёрий равишда њзини банкрот деб эълон қилган қарздорнинг молиявий мажбуриятларини бажара олмаслиги, қисқа қилиб айтганда молиявий қобилятсизликга тушунилади. Ўзбекистон Республикасида “Банкротлик тњғрисида” қонун (28 август 1998й, янги таҳририда) қабул қилинган. Ҳуқуқий ва жисмоний шахсларнинг Банкрот бњлиши жараёнида юзага келадиган муносабатлар ушбу қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. 1 Иљтисодий ночор корхоналар ишлари љумитаси ќузуридаги Корхоналарни санациялаш жмђармаси тњђрисида Низом”. Ў.Р.В.М. 1999 йил, 26 июл, 362-сон љарорию PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 71 Корхонанинг яшашининг охирги босқичи уни тугатилиши. Иқтисодий ночорлик ёки банкротлик асосида суд қарори билан ёки мулкдорнинг њз ихтиёри билан корхона фаолияти тњхталиши мумкин. Корхона тугатилиши унинг фаолиятини тњхталиши ва давлат реестрига қарздор тугатилганлиги тњғрисидаги ёзув киритилган пайтдан бошланади, корхона эса тугатилган деб ҳисобланади. Иқтисодий ночор корхоналар бошқа субъектлар билан келишув битими қилиши мумкин. Келишув битими (муросали келишув) - бу қарздор билан кредитор ўртасида қарзларни тўлаш муддатини узайтириш ёки қарзлардан чегирма қилиш тўғрисидаги битимдир. Келишув битими ёзма равишда тузилади ва у Хўжалик суди томонидан имзоланади. Корхонанинг яшаш циклларидан келиб чиқсак, у њз фаолиятини олиб бориш даврида молиявий барқарорлигига қандай эътибор билан қараши лозимлиги иборасиз књзга ташланади, чунки иқтисодий ночорлик банкротликка, банкротлик корхонани тугатилишига олиб келиши муқаррар. Ўзбекистон иқтисодиётидан айрим маълумотлар. Наманган вилоятида 1995 йилдан 2002 йилгача бњлган давр мобайнида вилоят хњжалик суди 304 корхонани банкрот деб эълон қилган, уларнинг 287 таси тугатилиб, белгиланган тартибда давлат рњйхатидан њчирилган. Сњнгги уч йилда 2000 йилда 35 та, 2001 йилда 41 та, 2002 йилда 51 та корхоналар банкротликка учраган. 2001 йилда вилоятда 15 минг 180 корхона фаолият юритган, улардан 0,27 фоизи банкротликка учраган. 2002 йилда фаолият юритган 17 минг 57 корхона њртасида бу књрсаткич 0,3 фоизни ташкил қилган. Бундан хулоса шуки, йилдан-йилга хњжалик юритувчи субъектлар сони књпаймоқда, шу тариқа банкрот корхоналар сони ҳам ошиб бормоқда. Бозор иқтисоди шароитида банкротлик табиий ҳол. Сабаблари эса турлича. Объектив сабаблардан бири - њтиш даврида кузатилаётган нарх-навонинг ошиб бориши ҳамда инфляция ҳолатларидир. “Наманганконсерва”, “Намангантекстел” акциядорлик жамиятлари”, “Янис ЖВ”, “Косонсой Текмен” қњшма корхоналари бир неча йил бурун ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун хорижий валютада кредит олган. Вақт њтиши билан АҚШ доллари қиймати анча њсиб, бу ҳол корхоналарни доимий равишда танглик чегарасига олиб келган. Улар иқтисодий ночорликдан банкротлик ва санация бњйича ҳукумат комиссиясининг PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 72 қњллаб-қувватлаши туфайлигина чиқиб олиши мумкин бњлган вазият вужудга келган. Хњжаликлар баъзан корхоналар раҳбариятида бошқарув ва ташкилотчилик қобилияти етишмаслиги сабабли шундай ҳолатга тушиб қолмоқда. Раҳбарларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий билимлари саёзлиги, бозор талабини билмаслик, омборда ётаверса ҳам маҳсулот ишлаб чиқаравериш қабилида иш тутиш, айланма маблағларнинг етишмаслиги, эскирган жиҳозларни янгилашга қобилиятсизлиги туфайли “Тошбулоқ пойафзал”, “Косонсой” акциядорлик жамиятлари, Наманган туманидаги “Турк атлас” қњшма корхонаси, Наманган шаҳридаги “Инъом ЛТД”, “АКС”, “Мақсад”, Учқњрғон туманидаги “Муҳаммад-Иброҳим”, “Садоқат-5” хусусий фирмалари, Чортоқ хњжалик ҳисобидаги књчма механизациялашган колонна ҳамда бошқа књпгина корхоналар банкротлик ҳолатига тушиб қолган. Банкрот деб эълон қилинган корхоналарнинг қарийб 70 фоизини хусусий фирма ва кичик корхоналар ташкил этади. Давлат ночор корхоналарга њз аҳволини яхшилаб олиши учун имконият бермоқда. Бутун мамлакатда амалга оширилаётган санация ва ташқи бошқарув њзининг самарадорлигини исботлади. Вилоятда 22 корхона санация ёки ташқи бошқарув шароитида ишлаган эди. Улардан 21 таси аҳволини њнглаб олиб, иқтисодий мустақилликка эришди. “Наманганмаш”, “Электротерм” акциядорлик жамиятлари сингари йирик корхоналар санация туфайли тангликдан чиқиб олди 1 . Корхонанинг молиявий барқарорлигини таъминлаш књп қиррали муаммо бњлиб, књп омиллар унга таъсир қилади. Шу сабабли унинг йњналишлари ҳам ҳар хил. Улар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: - давлат ва ҳокимиятлар томонидн берилган имкониятлардан қонунлар ва қонун ҳужжатлари талаблари доирасида самарали фойдаланиш; - истеъмолчилар талаб ва эҳтиёжларини маркетинг тадқиқотлари орқали чуқур њрганиш; 1 Халљ сњзи газентаси 6 феврал 2003 йил Илќом Раззољов маљоласидан. PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 73 - конкуреинтларнинг књрсаткичлари ва имкониятларини мунтазам таҳлил қилиб бориш; - корхона ички муҳитини, фаолият шарт-шароитларини бозор эҳтиёжларига мослаштириб бориш; - њз маҳсулотларини, хизматларини рақобатбардошлигини таъминлаш, сифатини яхшилаш; - корхонанинг иқтисодий параметрларини, шу жумладан молиявий параметрларини доимий таҳлил қилиш, шу асосида уларни яхшилаш бњйича конкрет чора-тадбирларини амалга ошириб бориш; - хатарларни олдини олиш, корхонани иқтисодий, молиявий хавфсизлигини таъминлаш кабилар. 3.4.1-чизма. Download 1,41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling