3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf
Корхонада рњй бераётган иқтисодий жараёнлар
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Корхона иқтисодиёти
Корхонада рњй бераётган иқтисодий жараёнлар ва ҳодисаларни ҳолатига баҳо бериш, уларни такомиллаштириш йњлларини аниқлаш ва келажагини белгилаш усулларини талабаларга њргатишдан иборатдир. Юқоридагилардан келиб чиқиб корхона иқтисодиёти фанининг предметига таъриф бериш мумкин. Корхона иқтисодиёти фанининг предмети - корхонада рњй бераётган иқтисодий реалликни шакллантирадиган, тартибга соладиган ташкилий, иқтисодий шакл ва усуллар йиғиндиси, яъни корхонанинг хњжалик механизмидир. Корхона иқтисодиёти фанининг предмети - корхонанинг хњжалик механизмидир. Корхона иқтисодиёти фанини њрганиш тњғрисида сњз юритилганда албатта унинг асосий вазифаларини аниқлаб олиш керак. Унинг вазифалари қуйидаги асосий омиллардан келиб чиқади. 1. Корхонанинг иқтисодиётда тутган њрни. Буни намоён қиладиган жиҳатлари: биринчидан корхона жамиятни асосий бњғини; иккинчидан, корхоналарда жамиятнинг барча моддий ва маънавий бойликлари ишлаб чиқарилади; учинчидан уларнинг самарали PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 23 ишлашидан жамиятнинг ривожланиши, халқнинг моддий ва маънавий фаровонлиги, давлатнинг жаҳон давлатлари орасида тутган њрни. 2. Корхона фаолиятида рњй бераётган иқтисодий реалликни доимий њзгарувчанлиги, унга књпгина омилларни таъсир қилиши бир тамондан, иккинчи тамондан корхонанинг натижалари бутун жамиятни ривожланишига таъсир књрсатиши. 3. Иқтисодий кадрларга қњйиладиган талаблардан (уларнинг касбий маҳорати, билимдонлиги, тадбиркорлиги, башорат қила билишлиги ва ҳоказолар) келиб чиқадиган омиллар. Корхона фаолиятини юритишда инженерлар, технологлар, мастерлар ва бошқа хизматчи ва ишчилар қаторида иқтисодий кадрлар (менежирлар, маркетологлар, иқтисодчилар, бухгалтерлар) фаолият књрсатадилар. Уларни амалиётда бежиз иқтисодиётнинг «штурман»лари деб атамайдилар. Иқтисодий кадрларнинг касбий маҳорати, билимдонлиги, тадбиркорлиги башорат қила билишлиги каби фазилатлари корхона иқтисодиёти фанини њрганиш жараёнида шаклланади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, корхона иқтисодиёти фанининг асосий вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин: - иқтисодий ҳодисалар ва жараёнларни, њлчов бирликлари, књрсаткичлари ва критерияларини аниқлаш усулларини њрганиш; - корхона хњжалик механизмини ҳолатини њрганиш, баҳолаш, келажакга башорат қилиш; - бњлажак иқтисодчиларни корхона фаолиятини таҳлил қилиш, режалаштириш, келажагини башорат қилиш усуллари билан қуроллантириш; - хњжалик юритишни янги шакл ва усулларини аниқлаш; - барча турдаги корхоналарнинг ривожланиш тенденциялари ва қонуниятларини аниқлаш, таклифлар бериш; - корхонада бирлаштирилган омиллардан (ер, капитал, меҳнат, тадбиркорлик) самарали фойдаланиш йњлларини белгилаш. Чунки бу омиллар жамият, тармоқ ва соҳалар бњйича, айниқса алоҳида корхоналар бњйича олинганда, макон ва замон бирлигида, чегараланган эканлигини ҳеч ким инкор қилмайди. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling