3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf


Молиявий фаолият бўйича харажатлар


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/123
Sana01.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1690398
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   123
Bog'liq
Корхона иқтисодиёти

Молиявий фаолият бўйича харажатлар 
Корхоналарнинг 
молиявий 
фаолияти 
билан 
боғлиқ 
харажатларга қуйидагилар киради: 
- Республика Марказий банки томонидан белгиланган ҳисоб 
ставкалари доирасида ва улардан юқори доирада қисқа муддатли ҳамда 
узоқ муддатли кредитлар бўйича, шу жумладан тўлов муддати ўтган ва 
узайтирилган ссудалар бўйича тўловлар; 
- мол-мулкни узоқ муддатли ижарага олиш (лизинг) бўйича 
фоизларни тўлаш харажатлари; 
- чет эл валютаси билан операциялар бўйича салбий курс 
тафовутлари ва зарарлар; 
- сарфланган (қимматли қоғозларга, шуъба корхоналарга ва 
ҳоказоларга) маблағларни қайта баҳолашдан кўрилган зарарлар; 
- ўз қимматли қоғозларини чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ 
харажатлар; 
- молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар, шу жумладан 
салбий дисконт. 
Фавқулодда зарарлар 
Фавқулодда зарарлар - бу корхоналарнинг одатдаги 
фаолиятидан четга чиқувчи ҳодисалар ёки операциялар натижасида 
пайдо бўладиган ва рўй бериши кутилмаган одатдан ташқари 
харажатлар моддаларидир. Бунга давр харажатлари таркибида акс 
эттирилиши керак бўлган ўтган давр моддалари кирмайди. 
У ёки бу модданинг фавқулодда зарарлар моддаси сифатида 
акс эттирилши учун қуйидаги мезонларга жавоб бериши шарт: 
- корхонанинг одатдаги хўжали фаолиятига хос бўлмаслиги 
керак; 
- бир неча йил мобайнида такрорланмаслиги лозим; 
- бошқарув ходими томонидан қабул қилинадиган қарорларга 
боғлиқ бўлмаслиги керак. 
Тегишли моддаларни фавқулодда зарарларга киритиш ёки 
киритилмаслик тўғрисида қарорлар қабул қилишда корхона фаолият 
юритаётган шароит ҳам ҳисобга олинади. Масалан, корхона алоҳида 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


221 
иқлим шароитларида жойлашган бўлса ва унинг шу иқлим шароитига 
боғлиқ ҳолда ишламай туриб қолишлари фавқулодда ҳолат деб 
баҳоланмайди. Чунки ушбу ҳолат “бир неча йил мобанида 
такрорланмаслиги керак” деган мезонга жавоб бермайди. 
Шуни таъкидлаш лозимки, ҳозирги шароитда корхоналарнинг 
маҳсулот ишлаб чиқариши ва уни сотиши билн боғлиқ харажатлари 
ўсиш тенденциясига эга. Бунга хом ашё, материаллар, ёнилғи, энергия 
ва ускуналарнинг қимматлашиши, кредитдан фойдаланиш учун фоизлр 
ставкасининг 
ўсиши, 
транспорт 
хизматлари 
тарифларининг 
кўтарилиши, реклама харажатларининг кўпайиши сабаб бўлмоқда. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling