3. Сканерлар. Плоттерлар. Дигитайзерлар


Download 179 Kb.
bet10/16
Sana01.03.2023
Hajmi179 Kb.
#1241294
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
3 Компьютер графикасининг аппарат таъминоти

Плоттерларнинг типлари
Пероли плоттерлар. Пероли плоттерлар (Pen Plotter) — бу векторли типдаги элек­тромеханиқ қурилма бўлиб, уларда тасвир умумий ҳолда перо деб аталган ёзувчи элемент ёрдамида чизиқларни чизиб чиқиш йўли билан яратилади. Перолар сифатида плоттерларнинг турли мо-делларида перолар, фибрали (жуда пишиқ қоғозли) ва пластик стерженлар (фломастерлар буёғи ичидан сизиб келадиган ёзиш қуроли), бир марта ва кўп марта ишлатиладиган шарикли узеллар, қаламли грифеллар (тошқалам) ва бурчалар ишлатилади.
Пероли плотгерлар рулонли (урамли) ва планшетли бўлиши мум­кин.
Рулонли плоттерлар ихчамрок, ишлатишда қулай ва аниқдир; улар кўпрок А1, АО форматли — йирик 4)орматли чизмаларни яратиш учун ишлатилади, шу билан бирга рулонли қоғоздан варакни ураб чиқариш ва кесиш автоматик бажарилади.
Планшетли плоттерлар одатда A3 ва ундан кичик форматли чизмаларни яратиш учун ишлатилади.
Сиёхни ишлатувчи пероли плоттерлар ҳам бир тусли, ҳам рангли тасвирларнинг юқори сифатли бўлишини таъминлайди, лекин юқори бўлмаган чизиб чиқиш тезлигига эга, чунки буёкнинг передан чиқиши ва унинг кўришига вақт керак бўлади. Бундан ташкари, суюқ буёқли ёзувчи узеллар буёкни узатиш каналининг тез-тез, шу жумладан, котиб колган буёк зарралари билан тикилиб коли-ши сабабли доимий равишда хизмат кўрсатиш ва тозалашни та-лаб этади. Қаламли грифелларни ишлатишда сифат ёмонрок, ле­кин чизиш тезлиги юқори ва асосийси ёзувчи узелга хизмат кўрсатиш анча оддийроқ ва арзондир (канцелярия дўконида сотиб олинадиган грифел билан оддийгина алмаштирилади).
Фломастерли ва шарикли пероли плотгерлар узларининг тавсифлари бўйича юқорида кўриб утилганлар орасидаги ҳолатни эгаллайди.
Персяи плотгерларни тайёрловчи етакчи фирмалар: CalComp (1959 йилда жахонда биринчи яратган плотгерлар модели CalComp 565), Hewlett Packard, Summagraphics, Mutoh (хусусан, Mutoh XP 620 ка-
ламли модели).
Айтиш керакки, пероли плотгерлар доимо ва жадаллик билан, хусу­сан, пуркагичли плотгерлар томонидан сикиб чиқарилмокда.

Download 179 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling