3. Сканерлар. Плоттерлар. Дигитайзерлар


Download 179 Kb.
bet6/16
Sana01.03.2023
Hajmi179 Kb.
#1241294
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
3 Компьютер графикасининг аппарат таъминоти

3. Сканерлар
Сканер бу маълумотларни қоғозли ҳужжатдан бевосита ЭХМ га киригиш қурилмасидир. Матнлар, схемалар, расмлар, графиклар, фото-графиялар ва бошқа график ахборотни киритиш мумкин. Сканер нусха кўчириш аппаратига ўхшаб қоғозли ҳужжатнинг тасвири нусхасини қоғозда эмас, балки электрон кўринищда яратади — тасвирнинг элек­трон нусхаси яратилади.
Сканерлар ҳужжатларни қайта ишлаш электрон тизимининг му-
хим бупми ва исталган «электрон стол» нинг керакли элементидир. Уз фаолиятининг натижаларини файлларга ёзиб ва маълумотни қоғозли ҳужжатлардан ШК га образларни автоматик англаш тизими орқали сканер ёрдамида киритиб, қоғозсиз иш юритиш тизимини яратишга амалий қадам қўйиш мумкин.
Сканерлар жуда хилма-хилдир ва уларни бир қатор белгилари
бўйича таснифлаш мумкин. Сканерлар оқ-қора ва рангли бўлади.
Ок-кора сканерлар штрихли ва нимрангли тасвирларни укиши мумкин. Штрихли тасвирлар ним рангларни, ёки бошқача айтганда, кул ранг даражаларини узатмайди. Ним рангли тасвирлар кул рангнинг 16, 64 ёки 256 даражаларини англаш ва узатиш имконини беради.
Рангли сканерлар оқ-қора ва рангли асл нусхалар (оригинал-
лар) билан ишлайди. Биринчи ҳолатда улар ҳам штрихли, ҳам ним рангли тасвирларни укиш учун ишлатилиши мумкин.
Рангли сканерларда рангли RGB (Red-Green-Blue) модуль ишлатилади: сканерланадиган тасвир айланадиган RGB ёруглик фильтри ёки кетма-кет ёндириладиган учта рангли чироқлар орқали ёритилади; хар бир асосий рангта мос сигнал алоҳида қайта ишланади.
Узатиладиган ранглар сони 256 тадан 65536 тагача (High Color стандарти) ва ҳатто 16,8 миллионтагача (True Color стандарта) тебраниши мумкин.
Сканерларнинг ўтказиш қобилияти тасвирнинг бир дюймдаги ажратиладиган нуқталар миқдори билан ўлчанади ва 75 дан 1600 dpi гача (dot per inch) бўлади.
Конструктив жиҳатдан сканерлар дастаки ва столли бўлади. Столли сканерлар, уз навбатида планшетли, роликли ва проекцией бўлади.
Шаффоф ташувчилардан тасвирни укийдиган слайд-сканерлар
алоҳида ажралиб туради.

Download 179 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling