Кўрсатиш қурилмаси
Перо битта, иккита ёки учта кнопка билан жихозланган курилмадир. Оддий ва перо учини планшетга босиладиган кучла-нишни аниқ,лайдиган перолар бор. Кейинги пероларни кўпинча рассомлар ишлатадилар, негаки улар босишнинг 256 та гача гра-дациясини қабул кила олиши мумкин (босиш даражаси чизиқ қалинлигига, ранглар тусига, ранглар палитрасига таъсир кўрсата-ди). Бундай имкониятларни амалга ошириш учун қуйидаги дас-турлар керак: Adobe PhotoShope, Aldus PhotoStyler, Autodesk Animator Pro, Corel Draw ва 6.
Курсорлар камрок, одатда мураккаб иловаларда ишлатилади, улар тўртта, саккизта, ун иккита, ун олтита клавишали бўлади. Стандарт равишда иккитадан тўрттагача клавишалар ишлатилади, колганлари дастур-иловаларда, масалан, AutoCad да дастурлаштирилади. Курсор
297
шакллари жуда турличадир, ҳаттоки сичконча шаклигача бўлади. Кур-сорлар ҳам, перолар ҳам симли ва симсиз бўлиши мумкин. Охирги вариант ишда қулайдир, лекин унинг учун батарейка бўлиши ва мос равишда қўшимча хизмат кўрсатиш лозим бўлади.
Дигитайзер асослари қаттиқ ва эгилувчан бўлиши мумкин, ке-йингиси кам орирликда, ташишда ихчам ва арзонрокдир.
Дигитайзерларга мисоллар: CalComp DrawingFlex 333641, 334841;
GTCO Roil-up 2024R, 3036R, 3648R (ҳаммаси эгилувчан); Cal Comp 1 DrawingBoard 3400, Summa Grid, Kurta XLC, GTCO Super L22 (ҳаммаси қаттиқ, катта форматли 1220х1524 мм гача); CalComp Drawing Board III 34180, Hitachi Puma Pro, GTCO Ultima, Kurta XLP, Kurta XLT, SummaSketch III (ҳаммаси қаттиқ, A3 форматли).
6. Видеотехнологияни таъминловчи компьютер воситалари.
Видеоахборот билан ишлаш учун функционал жиҳатдан ранг-баранг жихозларга эга бўлиш керак.
Видеоплата
Видеоплата — бу, хусусан, «Видеотерминаллар» бўлимида олдин кўриб ўтилган видеоназоратчидир, лекин «тирик видео» ни қўллаш учун унда катта миқдордаги видеоамалларнинг бажарилишини тезлаштирувчи график акселерация микросхемаси бўлиши керак (умуман олганда микросхема-акселератор алоҳида платада ҳам жойлашиши мумкин; ШК да ММХ типидаги микропроцессорларни ишлатганда бу микропроцессорлар видеамалларни тезлаштиришни ўзига олади, лекин акселератор видеоплатада ҳам халақит бермайди).
Видеоплатани (видеоназоратчини) видеоахборот билан ишлаш учун танлашда биринчи навбатда қуйидагилар талаб қилинади: ўтказиш қобилияти, ранглар сони ва акселерациянинг зарурлигини ҳисобга олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |