Пуркагичли плоттерлар. Пуркагичли плоттерлар (INK-Jet Plotter) тасвирларни шакллан-тиришда қоғозга босувчи каллакнинг майда соплолари ёрдамида сиёх томчиларини йўналтирилган пуркашдан фойдаланади — бу пуркагичли принтерларни кўриб чиқишда пуркагичли босишнинг "пу-факчали" технологияси деб аталди. Пуркагичли плотгерлар билан бажарилган чизмалар сифати жуда юқоридир.
Пуркагичли плотгерларнинг уч кўриниши мавжуд: монохромли,
рангли ва рангли босиш имкониятли.
Рангли пуркагичли плотгерлар ёзувчи каллакда кўп сонли соплоларни ишлатади, лекин уларнинг ўтказиш қобилияти бунда тахминан чкки марта камаяди. Рангли тасвирни яратиш одатда полиграфияда қабул қилинган CMYK рангли схемаси билан амалга оширилади, яъни соплоларнинг тўрт гуруҳи ишлатилиб, уларнинг хар бирига аниқ рангли буёк тўғри келади: Cyan — хаво ранг. Magenta — тук кизил ранг, Yellow — сарикранг. Key — етакчи (кора ранг). Рангли плотгерларни кўпинча уларни рангли босиш имкониятли плотгерлардан фарклаш учун тўла рангли деб аталади.
Рангли босиш имкониятли пуркагичли плотгерлар фақат чизиқларни ёки белгиларни рангли бажариш имконини беради, лекин улар бутун бир соҳаларни турли рангларга бўяшга қодир эмас.
Пуркагичли плотгерларга мисоллар: Hewlett Packard HP220, Summa-graphics Summa Jet 2M, CalComp TechJet Designer 720 (ҳаммаси монохромли); CalComp TechJet Color, Hewlett Packard HP650C,
Encad Nova Jet 3 (ҳаммаси тўла рангли).
Пуркагичли плотгерларда ҳам чизиш тезлиги юқори эмас, шунинг учун катта ҳажмли график ахборотни чиқариш учун уларни ишлатиш максадга мувофик эмас.
Электростатик плоттерлар
Электростатик плоттерлар (Electrostatic Plotter) ёзувчи каллак-лар ёрдамида махсус Электростатик қоғоз юзасида берк потенциал рельефни яратиш технологиясига ва бу рельефда суюқ буёкни тиндиришга асосланади. Рангли тасвирни яратиш учун чизиш жараёни 4 марта қайтарилади (CMYK рангли схемаси), албатта, буунчалик қулай эмас. Иккинчи жиддий камчилик — махсус қимматбаҳо Электростатик қоғознинг ишлатилишидир. Тасвир сифати ва чизиш тезлиги бу плотгерларда юқоридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |