3. Сканерлар. Плоттерлар. Дигитайзерлар
Download 179 Kb.
|
3 Компьютер графикасининг аппарат таъминоти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Intel Smart Video Recorder
Видеоқамраш платаси
Видеоқамраш платаси (video grabber, видеограббер) видео кадр-ларни ушлаш, уларни ўзгартириш (шу жумладан рақамлашни ҳам) ва компьютер хотирасига ёзишни бажаради. Видеоқамраш платалари икки хил бўлади. Биринчи тип — «кадр грабберлари» (frame grabber) кўзғалмас тас- вирларни ушлаш учун мўлжалланган. Иккинчи тип платалар — «ушлаш платаси» (capture board) бир бутун видеофильмларни камраб олиши мумкин. Улар компьютерна видеокамерадан ёки видеомагнитофондан, тонер бор бўлганда эса антеннадан ҳам алоҳида телевизион кадрларни олиш ва уларнинг боғланган кетма-кетликларини келгусида қайта иш-лаш ва принтерга ёки видео қайта чиқаришга имкон беради. Видеосигнални рақамлашда ахборотнинг катта тўпламлари (массивлари) шаклланади. Шунинг учун жараён динамикаси билан жиддий муаммолар пайдо бўлади, негаки ўтказиш қобилияти 1024х750 пикселлар бўлган битта 256 та рангли тўлиқ экранли тасвирни жунатиш учун 1 Мбайтдан ортиқрок қийматларни узатиш керак бўлади, 10 ва ундан ошиқроқ секунд талаб этилиши мумкин. Ҳатто 640х480 пикселлар бўлган кучсиз ўтказишда қий-матлар сиими барибир катта — 0,5 Мбайтдан сал камроқ. Шунинг учун кадрлар ўлчамлари Видеоқамраш платалари билан кичрайтирилади: масалан, бутун экраннинг ўтказиш қобилияти 640х480 бўлганда кадр 80х60, 1б0х 120 (одатда видео учун Windows 95 муҳитида ишлатиладиган экраннинг ун олтидан бир қисми), 240х180 ёки 320х240 ўлчамга эга бўлади (ҳаммаси пикселларда). Юқори сифатли платалар (Creativ Lab Video Blaster ва б.) мавжуд-дир, улар видеокадрларни тўлиқ экранга чиқариб бериши мумкин, лекин улар ҳам, одатда, тўлиқ экранли қамрашни амалга ошира олмайди. Видеофайлларнинг сиғими катта бўлганлиги сабабли улар уза- тишда ва хотирага ёзишда сиқилади (видеомаълумотларни компрессия қилиш бажарилади); расмни қайта тиклашда тескари жараён — декомпрессия бажарилади. Хрзирги вақтда маълумотларни сиқишнинг ҳам дастурли, ҳам аппарат йўли билан амалга ошириладиган бир нечта усуллари мавжуд. Қийматларни сиқиш воситаларини одатда КОДЕКдеб аталади (CODEC — Compressor-DECompressor). Масалан, Motion JPEG, INDEO, Cinepak ва б. КОДЕК лар кенг тарқалгандир. Иккинчи типдаги видеоқамраш платалари, кўрсатилган кийинчи- ликларга карамасдан, ҳақиқий вақт оралигида динамик тасвирларни — "тирик видео" ни яратиш ва қайта ишлаш бўйича кенг истиқболлар яратади. Видеотехнологиянинг аппарат воситаларига умумқабул қилинган стандартлар ҳозирча ишлаб чиқилмаган, шунинг учун бошқариш (видеоназоратчи), видеосигнални қайта ишлашни тезлаштириш (акселераторлар), видеокадрларни ушлаш (видеограбберлар) ва маълумотларни сиқиш вазифаларини бирданига бир нечта ва-зифаларни таъминловчи алоҳида платалар ҳам, интеграллашган платалар ҳам бажаради. Бу жиҳатдан INtel viDEO технологияси мақбулдир, у видео билан шахсий компьютерда самарали ишлаш имконини беради. INDEO (унинг оядинги версияси DVI — Digital Video Interactive) ҳатто 80486 МП мавжуд бўлган компьютерда видео билан ишлаш имконини беради, бунда фақат битта карта ишлатилади — Intel 750 микропроцесори асосидаги Intel Smart Video Recorder кенгайтириш картаси видеотасеирни ушлаш, сик^ш ва катгикдискдаги файлга ёзишни бир қадамда бажаришни таъминлайди (ҳақиқий вақтда бирор-бир бошқа махсус видеоплаталарсиз). Бошқа платалардан фарқли улароқ, Intel Smart Video Recorder видеоқайта ишлаш учун компьютер мик-ропроцессорини ишлатмайди, у ўзининг хусусий Intel 750 процессорига эга бўлиб, унинг қуввати видеонинг сифати яроқли бўлиши учун етарлидир. INDEO-технология видеотасвирнинг сифатини, тезлигини ва ўтказиш қобилиятини хатго кўпрок автоматик адаптация қилади, булар билан компьютернинг имкониятлари тўлиқ ишлатилади. Хусусан, у 16,7 млн тагача турли хил ранг тусларини таъминлаган ҳолда, кадр ўлчамларини 1б0х 120, 240х 180 ва 320х 240 (пикселларда) оралиқдаги ўлчамларда ўзгартириши мумкин. Smart Video Recorder картаси компьютернинг тизимли платасига ISA кенгайтириш шинасининг слотига (қатламига) ўрнатилиши мумкин. Download 179 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling