Вертикал (кадрли) ёйиш
Мониторнинг мухим тавсифи унинг кадрли ёйишининг частота-
сидир. Экранда 25 Гц частотали тасвирлар (кадрлар) алмашиниши кўз билан узлуксиз ҳаракат каби қабул қилинади, лекин бунда кўз экраннинг милтиллашидан тез чарчайди. Тасвирнинг юқори турғунлигини таъминлаш ва кўз чарчашини камайтириш учун замонавий юқори сифатли мониторларда кадрларни алмашиш частотаси 70—75 Гц дан паст бўлмаган ҳолда ушлаб турилади; бунда сатрли ёйиш частотаси 40—50 кГц катгаликка эришади ва ввдеосигналларни яхши частота полосаси таъминланади — бу видеомониторнинг видеоназо-ратчи билан мос келишига сабаб бўладиган мухим катталикдир (тасвирни равшанлиги бўйича).
Тасвирнинг туррунлигига эришиш учун кадрли ёйиш частотаси катталигининг узи ҳам видеоназоратчи билан мослаштирилиши лозим. Бу жиҳатдан барча мониторларни 3 гуруҳга бўлиш мумкин:
• қайд қилинган частотали мониторлар, улар фақат бир тасвирлаш режимини тутиб туради;
• бир нечта қайд қилинган частотали мониторлар, улар бир нечта қайд қилинган тасвирлаш режимларини тутиб туради;
• мултичастотали мониторлар, улар видеоназоратчига автоматик равишда созланади ва кўп сонли видеорежимларни тутиб туради (масалан, мос равишда 50—120 Гц ва 30—60 кГц кадрли ва сатрли ёйиш частотали мултичастотали мониторлар).
Сатрли ёйиш camp бўйича ва camp оралаб бўлиши мумкин, сўнгги ҳолатгиси юқори ўтказиш қобилиятини олиш имконини беради, лекин ҳақиқий кадрли частотани икки марта камайтиради, яъни экраннинг милтиллашини оширади. Шунинг учун сатрли ёйиш афзалроқдир (иккала режимда ҳам ишлайдиган мониторлар ҳам бор юқори ўтказиш қобилиятини олиш керак бўлганда сатр оралаб ёйиш уланади).
Мониторларнинг ўтказиш қобилияти
Видеомониторлар одатда икки режимда: матнли ва графикли режимларда ишлаши мумкин.
Матнли режимда монитор экранидаги тасвир товуш генератори билан шакллантирилиб кенгайтириладиган ASC[I тўпламининг белгиларидан ташкил топган (псевдографика белгиларини ишлатилган ҳолда фойдаланиб тузилган оддий расмлар, гистограммалар, рамкалар бўлиши мумкин).
Do'stlaringiz bilan baham: |